апрел 29, 2018 13:36 Asia/Tashkent

Кексалар диний таълимотларда жамиятнинг энг обрӯманд ва иззат-икром соҳиблари бӯлган намояндалари ҳисобланиб, бой ҳаётий тажрибаларга эга бӯлганлари боис, улар билан маслаҳатлашиб, ҳаётий тажрибаларидан дарс олиш мумкин.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Кексалар диний таълимотларда жамиятнинг энг обрӯманд ва иззат-икром соҳиблари бӯлган намояндалари ҳисобланиб, бой ҳаётий тажрибаларга эга бӯлганлари боис, улар билан маслаҳатлашиб, ҳаётий тажрибаларидан дарс олиш мумкин.

 Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир.

Қуръони карим Қасас муборак сураси 23 ояти каримасида бу мавзуда ӯқийсмиз:

 Қачонки Мадяннинг суви – қудуғига етиб келгач, у жойда бир тўп одамлар (чорваларини) суғораётганларини кўрди ва улардан қуйироқда икки аёл (ўз қўйларини қудуқдан) тўсиб турганларини кўриб: «Сизларга не бўлди (яъни нега қўйларингизни суғормай турибсизлар)?» деди. Улар: «Биз то подачилар (молларини) қайтармагунча суғора олмаймиз. Отамиз эса қари чол (яъни қўйларимизни суғоргани кела олмас)», дедилар.

Ҳаётнинг янги марҳаласига қадам қӯйиш хавотирлар ва мушкулотлар билан бирга бӯлиб, уни ижобий томон йӯналтириш ӯта мушкул иш. Инсон ҳаётида муҳим бир ӯринни олган ҳаёт давраси бу унинг нафақага чиқишидир. Агар киши бу даврани дуруст режалаштирмай қаршиласа унинг ҳаёти қувончсиз ва зерикарли кечади.

Бундай одамлар ҳафсаласиз бӯлиб, ҳар нарсага тез хафа бӯладиган бӯлишади.

 Агар киши ҳаётнинг қарилик даврасининг мушкулотига таслим бӯлса, унга соат нечада уйқудан туриши ва на қандай кӯриниши муҳим бӯлмай қолади. Бундай одамлар аста-секин дӯстларини ҳам қӯлдан бе Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) кексалар ҳақида шқндай марҳамат қилганлар: Ҳар ким қариларни катта ёшдагилиги сабабли ӯзига устун кӯриб, унга эҳтиром кӯрсатса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни ваҳимасидан қутқаради.ришади.

Кексалик нуронийлик демакдир. Ҳаёт аччиқ-чучугини тотган инсонда комиллик сифатлари намоён бўлади. Барчани бирдек тушуниш, сабр, юмшоқлик каби фазилатлар инсонда йиллар давомида шаклланади ва улуғ ёшда айни юксакликка кўтарилади.

Ҳазрат Иом Али (а) ҳам ҳазрат Имом Ҳасан (а)-га деганлар: Оилангдаги кичик ёшдагиларга нисбатан меҳрибон бӯлгин ва катта ёшдагиларини қадрла.

Ёши улуғ одам ҳар бир ишнинг оқибатини теран ҳис қила олади. Унда донишмандлик, оқиллик зоҳир бўлади. Инсон навқирон пайтида оловга ўхшайди. Марраларга тезроқ эришгиси келади, муаммоларни куч билан осонгина ҳал қилишни истайди. Натижада хатолар қилади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини  тинглаяпсиз.  Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]   

Аммо кексалик мақомига етганида бамисоли сокин уммонга айланади. Унинг бағри кенг бўлиб, ақли ҳикмат жавоҳирларига тўлади. Ҳар қандай чигалликни босиқлик ва ақл билан ечишни жуда яхши билади. Кўзлар нури қувватини йўқотади, лекин қалб назари дунё ҳақиқатларини кўраверади, чунки унда маърифат ёғдуси порлайди.

Яхши ишлар, савобли амаллар билан умр кечирган кексаларимиз барчамиз учун файзу ҳикмат конига айланадилар. Уларнинг суҳбатлари, ҳаёт ҳақидаги ўгитлари, қимматли маслаҳатлари ҳамиша тўғри йўлни топишда ёрдам беради. Улар жамики хайрли ишларда йўлбошчилар.

Бугунги кунда кексаларнинг ҳуқуқларига оид бир қатор халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Бу эса мазкур муаммонинг қанчалик долзарб эканлигидан далолат беради. Аввало, кексаларнинг ҳуқуқларини таъминлайдиган ҳужжатлар сирасига ёш белгиси бўйича камситмаслик принципи мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги асосий халқаро шартномалар киради. Мазкур принцип инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги барча асосий ҳужжатларда, хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда ва бошқаларда ўз аксини топган.

Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.