май 05, 2018 10:10 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 12-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 2-чи кунидир.

Бундан 1184 йил илгари ҳижрий-қамарий 255 йил шаъбон ойининг 15-кунида:

 Инсоният нажоткори Имом Ҳасан Аскарий (а)-нинг азиз фарзанди ва Расулуллоҳ (с.а) невараларидан бири Ҳазрати Маҳди (ажжаллалоҳу таоло фаражаҳу шариф), Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг шимолида жойлашган Сомиро шаҳрида, дунёга келди. Ул Ҳазрат Расули Акрам (с.а)-нинг адаши бўлиб энг машҳур лақаби Маҳдий (Ҳидоят топган маъносида) ва Қоим (Қиём-қўзғолон қилувчи маъносида) дир. Ҳазрат Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф) ҳаётининг дастлабки беш йилини отаси олдида ўтказди. Имом Ҳасан Аскарий (а) шаҳодатга етганлигидан кейин ул ҳазрат имоматга етди ва Аллоҳнинг амри билан кўзлардан ғойиб бўлди. Ул Ҳазрат қариб 69 йил давомида халқ билан ўз намояндалари орқали алоқада бўлди ва халқни бошқарди. Ўша даврадан кейин Ҳазрат Маҳдий (алайҳисалом) Аллоҳнинг амри билан узоқ муддатга кўзлардан ғойиб бўлди. Вақти келиб Аллоҳнинг амри билан қайта зуҳур этиб, дунёда илоҳий адолатни ўрнатиши башорат қилинган. Ҳазрат Маҳдий (а) ҳукуматининг хусусиятларидан бири бу адолатни тўла маъносида ўрнатилишидир. Ул Ҳазрат адолатининг этаги шу даражада кенгки инсонларнинг ўғирланган ҳақлари қайтарилади ва Ер юзи зулму бузуқликдан тозаланади. Шунинг учун Ҳазрат Маҳди (а) зуҳур этишини одамлар интиқлик билан кутадилар. Аллоҳ ҳам Қисас сурасининг 5-чи илоҳий оятида шундай суюнчи беради: "Биз эса, ер юзида эзилганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни ва уларни ворислар қилишни....истаймиз." Шунинг учун Эронда Ҳазрат Маҳдий (а) валодат топган кун эзилганлар куни деб эълон қилинган.

Бундан 602 йил олдин ҳижрий-қамарий 837 йил шаъбон ойининг 15-чисида:

Ҳижрий-қамарий 9 асрнинг ёзувчиси ва шоири Ибн Ҳежжаҳ Ҳамавий вафот этди. У Шомда ( ҳозирги Сурияда) дунёга келди ва ўспиринлик даврида Қуръонни ёдлади. У ўзининг адабий ҳаётини ўз замонининг буюк уламоларининг йиғилишларида иштирок этиў билан бошлади. Охири ўз асрининг етук шоири ва ёзувчисига айланди. Ибн Ҳежжаҳ Ҳамавийнинг шеърлари уша даврнинг намунаси ҳисобланади. “Ал-Хазонатул-Адаб” мусулмон ушбу ёзувчи ва шоирнинг асарлари жумласидандир.      

Бундан  405  йил илгари милодий 1613 йил май ойининг 2- чисида:

Михаил Рамановнинг тахтга ўтириши билан 304 йиллик Рамановлар хонадонининг ҳукмронлиги Россияда бошланди. Польша томонидан Россияга қилган ҳужумидан уч йил ўтганидан сўнг, Рус қамондонларидан бири уларни мағлуб этди ва Масквани Польша армиясининг ишғолидан қутқарди. Михаил Раманов эса янги император сифатида тахтга ўтирди. Агарчи Раманов ҳукмронлиги даврида Россия кенгайиб борган бўлсада, аммо иқтисодий нуқтаи назардан ривожланмади. Чор Россиянинг истибдоди туфайли Россия халқи ўз тақдирини белгилаш учун тусиқлик яратди. Бу сиёсий ва иқтисодий муаммолар таъсирида Рамановлар оиласининг охирги подшоси Николай-2 чига қарши милодий 1917 йилда қиём қилишди ва уни ағдариб, Россияда социалистик режимни ўрнатишди.                         

Бундан 39 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1358 йил урдубиҳишт ойининг ўн иккинчисида ислом оламининг буюк мутафаккири ва мужоҳид олими шунингдек Инқилоб кенгашининг раиси ва исломий Инқилобнинг назариячиларидан бири Оятуллоҳ Муртазо Муттаҳарий Фурқон террористик гуруҳчасининг аъзоларидан бири томонидан шаҳодатга етказилди. Бу ҳодиса Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан уч ой ўтгач юз берди. Устод Муттаҳарий Инқилоб ғалаба қозонишидан олдин ва ва угдан кейин исломий ҳукуматни барқарор этиш ва Инқилоб ғалаба қозонишида сиёсий, мазҳабий ва илмий машҳур чеҳралар унвонида муҳим рол уйнади. Шунингдек у Паҳлавий қарам тизимига қарши халқнинг мамлакат бўйлаб кўча намойишларни барпо этишнинг асосий асосчиларидан бири эди. Устод шаҳид Муттаҳарийдан 80 тага яқин қийматли китоб мерос қолганким, имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ бу китобларни эҳтиёт қилиш учун буйруқ берганлар. Устод Муртазо Муттаҳарийнинг университет ва илмия ҳавзада исломий таълимотларни ёритишдаги хизматларини улуғлаш мақсадида ушбу олимнинг шаҳодатга етган кунини Эронда ўқитувчилар куни дея ном қуйилган.    

 

Ёрлиқ