Эрон афсоналари ва қиссалари
Пешанадаги ой
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азизлар, бугун Эрон афсоналари китобидан олинган "Пешанадаги ой " эртакининг давомини сиз билан биргаликда эшитамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Азизлар ўтган дастуримизда таъкидлаб ўтган эдикки, Муллобожий унинг қизи ҳам қудуққа бориб юзини унинг суви билан ювиши ва пешонасига бир ой ва иягида эса юлдуз пайдо бўлиши учун ўз қизини Шаҳарбону билан бирга чўлга юборишни мақсад қилди.
Угай она Шаҳарбонуга табассум қилиб айтди: Шаҳарабону қизим! Эртага қизимни ўзинг билан саҳрога олиб боргин. Синглингни қудуққа киргиз ва пешонасида ой ва иягида юлдуз пайдо бўлиши ва синглинг хурсанд бўлиши учун ўзинг қилган ишларни унга ҳам ўргатгин. Шаҳарбону угай онаси айтган сўзларни қабул қилди ва ўз мақсадига етиши учун унга ёрдам беришини айтди. Эртанги куни эрталаб Муллобожий уч буғча ўрнига Шаҳарбонуга ярим буғча пахта берди. Ўз қизи у билан бирга бўлиши сабабли қуритилган нон ва кечадан қолган пишлоқ ўрнига ширмол нон ва қовурилган товуқни бериб, уларни саҳрога юборди. Девнинг олдига етиб келганида унинг буюрган ишларини истар-истамас бажарди. Кейин Муллобожийнинг қизи девнинг амри билан ҳаётга борди ва пахтанинг ёнида бир нечита олтин бўлаклари борлигини кўрди. Олтин ёмбилари жуда оғир бўлиши сабабли бир учтасини олиб қултиғида яширди. Шундай ҳол билан бошини эгиб хайрлашмасдан қудуқдан чиқмоқчи бўлганида дев уни чақирди. Қаерга мунча шошилияпсан? Менинг олдимга кел ҳали сен билан ишим бор деб айтди. Қиз қайтиб келиб девнинг олдига тўрди. Дев айтди: Қайтишдан олдин бу ҳовлидан иккинчи ҳовлига, иккинчи ҳовлидан учинчи ҳовлига бориб, ҳовлининг ўртасидан ўтадиган сувнинг олдига ўтириб оқ ва қора сув келганида унга қўл ўрма. Қачонки сариқ сув оқиб келганида қўл ва юзингни бу сув билан ювгинда кейин боргин. Қиз бориб ариқ олдида ўтирди. Сариқ сув оқиб келганида қўл ва юзини ювиб ўз пахтасини кўтариб қудуқдан чиқди.
Муллобожийнинг қизини кўтиб ўтирган шаҳарабону уни кўриши биланоқ қурқувдан ҳушдан кетишига озгина қолди. Унинг пешонасида қора бир илон ва иягида эса сариқ бир чаён чиққан эди. Аммо қурқишидан унга ҳеч нима демади ва улар биргаликда ўз уйларига қайтиб келишди. Ҳали улар эшикни таққитламасдан Муллобожийнинг ўзи эшикни очди ва ўз қизини кўриши биланоқ қурқишидан қичқириб юборди ва ўз бошига ўриб, бошқа ҳамсоялар қизини кўрмасликлари учун тезда уни уйга олиб кирди ва қизига нима балони бошингга келтирдинг деб бақирди.
Қизи бошидан ўтган бор нарсани ўз онасига тарифлаб берди. Жуда асабийлашган Муллобожий айтди: олтин ва ипни қаерга қуйдинг? Қизи буғчани ерга қуйди ва Муллобожий ип ўрнига ўзи билан олиб борган уша пахтани кўрди. Муллобожий бу ҳам ип йигириш бўладими олтин бўлакларини кўрсатгин дея қичқирди. Қизи қултиғида яширган олтин ўрнига иккита катта тошни олиб онасининг олдига қуйди. Муллобожий қизининг бошига ўриб айтди: Эй қобилиятсиз қиз мен тузган барча режаларни ерга ўрдинг! Қиз йиғлаб юборди ва Мен девни олдига ўзим борганим йуққу сиз мени унинг олдига юбордингиз ва менинг бошимга бу балолдарни келтирдингиз деб айтди. Қиз бу сўзларни айтиб ҳой-ҳой йиғлади. Муллобожининг кўнгли унга ачиниб бу нарсаларнинг барчасига Шаҳарбону айбдор деб айтди.
Муллобожий бориб Шаҳрабонуни бир тарсаки ўрди. Кейин ўз қизининг пешанасидаги илон ва чаённинг иложини топиш учун Ҳаким Боший олдига боришди. Ҳаким Боший қизининг пешанасидаги илон ва чаённи муоина қилиб унинг илдизини суғуриб ташлолмайди ва унинг иложи фақат юракда деб айтди. Фақат икки йилда бу икки нарсани илдизидан узиб ташлаб унинг жойида туз сочиши мумкин. Шундай қилиб Муллобожий ҳар куни қизининг пешанасидаги илон ва чаённи илдизидан суғуриб ташлаб жойида туз соларди. Аммо Ҳаким Боший айтганидек уларнинг илдизлари йуқ бўлмасди . Муллобожий бир томондан бу жониворларни суғралиб ташлашди бошқа томондан улар янада усиб кетарди. Кунлардан бир куни Муллобожийнинг қўшниларидан бири уни ва қизини тўйга таклиф қилди ва албатта тўй маросимига боришларини таъкидлади. Муллобожий ўз қизига янги либосни кийдирди ва тилла тақинчоқлар билан уни зеб-зийнат берди. Сўнг бир абрешимли матоъ билан унинг пешанасини ёпдиким ҳеч ким илон ва чаённи кўрмасин. Ўзи ҳам янги либосини кийди . Шаҳрабону ҳам бир бурчакда туриб уларга ҳасрат билан қараб турарди. Муллобожий шаҳрабонуга қараб: Тўйга боришини истайсанми? деб сўради. У ўз боши билан ишора қилди . Муллобожий деди: Жуда яхши бирон-бир иложини топамиз. У амборхонага бориб нахуд ловия халталарини бир-бири билан аралашиб Шаҳрабону олдига олиб келди ва бир косани унга бериб бу сенинг ишинг деб айтди. Биз келганимизга қадар буларни бир-биридан ажратиб ҳамда бу косани ўзининг кўз ёшлари билан тўлдиргин деб айтди. Буларни айтиб қизининг қўлидан ушлаб хурсанд бўлиб кетишди.