Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 17-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил апрель ойининг 7-чи кунидир.
Бундан 178 йил илгари милодий 1840 йил май ойининг 7-чисида:
Рус халқининг машҳур композитори ва мусиқашуноси Пётр Чайковский таваллуд топди. Пётр Чайковскийнинг мусиқадаги истеъдоди уша болалагидан маълум бўлди. Аммо у ўз таҳсилотини ҳуқуқ йўналишида Петербург университетида битирди. Ундан кейин мусиқага юз қаратди. “Рамео ва Жулета” ҳамда “Оқ қуш кўли ” балети Чайковскийнинг энг қийматли ва чиройли асарларнидан ҳисобланади. Бу композитор милодий 1893 йил октябр ойида вафот этди.
Бундан 130 йил олдин милодий 1888 йил май ойининг 7-чисида:
Африка қитъасида жойлашган ҳозирги Зимбабвега қарши Англия мустабид давлатининг тажовузи бошланди. Зимбабвени ишғол этишнинг лойиҳачиси ва ижрочиси ушбу сарзаминда Англиянинг жанубий Африка ширкатини таъсиси этган ва уни кенгайтирган Сисил Рудз эди. Рудз Англия армиясининг кўмаки билан минглаб қоратанлиларни оммавий қирғин қилди ва улардан кўпини асирликка олиб, охири бутун Зимбабвени ўз тасарруфига киритди. Ва ушбу сарзаминни ўз номи билан Рудзиё деб номлади. Оқтанлиларнинг ҳокимлари ва мустамлакачилари билан қоратанлиларнинг йиллар давомида кўраш олиб боришлари оқибатида бу сарзамин мустақилликка эришди ва Зимбабве деб номланди.
Бундан 106 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1333 йил шаъбон ойининг 20-чисида:
Буюк ориф Мулло муҳаммад Коший 84 ёшлигида вафот этди. Бу буюк олим ўзининг баракотли ҳаёти давомида шу даражада ўзининг парвардигори билан алоқада эдиким, фақат муқаддас зотга берилиб қолди ва у дунёвий барча ҳою-ҳавасларнинг лаззатларидан ўз алоқасини узди. Буюк олимлар унинг илмий ва ирфоний мактабида тарбия олишди. Жумладан Оятуллоҳил-Узмо Ҳож Оқо Ҳусейн Буружердий , Ҳож Оқо Раҳим Арбоб Исфаҳоний, Оқо Зиёуддин Ироқий, Сайид Ҳасан Мударрис ва Мирзо Ҳусейн Нойиний каби машҳур олимларга ишора этиш мумкин. Мулло Муҳаммад Кошоний ўз умрининг охиригача ўзидаги бор куч-қувватини ўз парвардигори билан унс олишга сарфладиким, ушбу буюк шахсиятнинг ирфоний ва маънавий ҳолатларидан кўп ривоятлар нақл этилади.
Бундан 27 йил бурун ҳижрий-шамсий 1370 йил урдубиҳишт ойининг 17-куни Эроннинг машҳур шоири, ёзувчиси ва тадқиқотчиси Меҳрдод Авесто оламдан ӯтди. У ҳижрий-шамсий 1308 йили дунёга келди. Меҳрдод Авесто Теҳрон университетларида исломий маориф ва фалсафа фанларини эгаллагач, Эрон ва жаҳон адабиёти фанларидан шогирдларга дарс бера бошлади. Адиб исломий инқилоб арафасида ӯзининг сиёсий фаолиятини бошлаб, шоҳнинг мустабид режимини қаттиқ танқид қилувчи шеърлардан иборат “Тироно” китобини ёзди. Меҳрдод Авесто Эрон Исломий инқилоби ва унинг улуғ раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари ҳақида жуда кӯп шеърлар ёзди. Моҳир тадқиқотчи умрининг кӯп қисмини Ҳофиз, Мавлоно Жалолиддин Румий, Хоқоний, Саноий каби шоирларнинг ижодиёти ва жаҳон адабиётининг асотир жанрини ӯрганишга бағишлади. Унинг адабиётшунослик илмига қӯшган энг улуғ ҳиссаси Салмон Соважий девонининг танқидий матни ва Умар Хайёмнинг “Наврузнома” асарига ёзган изоҳларидир. Адибдан “Имом қаҳрамонлик мужассамаси”, “Ўтган карвонлар”, “Бугундан ҳеч қачонгача” ва “Рома” каби арзирли асарлар ёдгорлик қолди.