май 09, 2018 12:01 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 19-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 9-чи кунидир.

Бундан 365 йил илгари милодий 1653 йил май ойининг 9-кунида:

Ҳиндустонда исломий меъморчиликнинг намуналари ва дунёнинг энг чиройли биноларидан бири Тож Маҳал биноси 22 йилдан кейин охирга етди. Тож Маҳал биносини қуриш  Ҳиндустон подшоси Шоҳ Жаҳоннинг рафиқаси ўлганидан кейин ушбу ўлканинг Агра вилоятида бошланди. Тож Маҳал биносининг ташқи кўриниши турли ранглар билан безатилган ва араб ёзувида Қуръон оятлари ёзилган. Бу бинода шунингдек оқ мармардан тайёрланган иккита зареҳ қарор олганким, унинг остида Шоҳ Жаҳон ва малика Нур Жаҳон жасадлари дафн этилган. Шуни таъкидлаш жоизки, Тож Маҳални қуриш учун энг яхши меъморлардан кенгаш ташкил этилди ва охири эронлик машҳур меъмор устод Исо Исфаҳонийнинг лойиҳаси қабул қилинди. Бу машҳур меъмор Ҳиндустондаги энг жозибали исломий меъморчиликка асос солди.

Бундан 72 йил олдин, шу куни  ҳижрий-шамсий 1325 йил урдубиҳишт ойининг ўн тўққизинчи кунида Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан сўнг Эрон ҳудуди собиқ Шўролар Иттифоқи кучларидан тамомила бўшатилди. Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан сўнг Эрон Хавфсизлик Кенгашига Россия уч томонлама битимга хилоф равишда Эрондан ўз кучларини чиқармаганлиги ва мамлакатнинг ички ишларига дахолат қилганидан шикоят қилди. Шўролар Иттифоқи бу шикоятни кутмаган эди ва бу билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилишини кечиктиришни сўради. Аммо Эрон, Англия ва АҚШ вакиллари бу мавзудаги Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини кечиктиришга қарши чиқдилар. Шўролар Иттифоқи бу мамлакатга қарши Эрон мавзуси халқаро жанжолга айланишини истамас эди, бинобарин Шўролар Иттифоқининг Эрондаги элчиси Эрон масъуллари билан келишиш учун кўплаб ҳаракатлар қилди. Ниҳоят томонлар Эрондан кучларни чиқариш, шимол ва Озарбойжон нефт келишувини имзоладилар ва ҳижрий-шамсий 1325 йил урдубиҳишт ойининг ўн тўққизинчи кунида Эрон ҳудуди собиқ Шўролар Иттифоқи кучларидан тамомила бўшатилди.

Бундан 30 йил бурун ҳижрий-қамарий 1367 йил урдубиҳишт ойининг 19-куни Ҳалабча фожиасидан 50 кун ӯтгач, БМТ  Хавфсизлик Кенгаши Ироқнинг Эронга қарши олиб борган юклатма уруши жараёнида химиявий қуролларнинг ишлатилгани ҳақида 612-резолютсиясини қабул қилди. Эрон талаби билан БМТ вакиллари  Эрон ва Ироқ ҳудудларини кӯздан кечиргач, Эроннинг ҳарбий кучлари ва ноҳарбий аҳолисига нисбатан   тақиқланган химиявий бомбалар ишлатилганлиги ҳақида ахборот тайёрлашди. Ушбу ахборот асосида Хавфсизлик кенгаши 612-резолютсиясини қабул қилди. Бу резолютсияда химиявий қурол-яроқдан фойдаланган мамлакат унвонида махсус бир мамлакат тилга олинмасдан химиявий қуроллар ишлатилгани маҳкум қилинди. Шунингдек бу резолютсияда барча мамлакатлардан муқобил томонга нисбатан химиявий қуроллардан фойдаланмаслик талаб қилинди.

Бундан 26 йил олдин милодий 1992 йил май ойининг 9-чисида:

Арманистон армияси Озорбойжон республикасига қарши ўз ҳужумини бошлади. Совет Иттифоқининг парчаланиши ва янги республикаларнинг мустақилликка эришишидан кейин Арманистон ўз ер-ҳудудларига Озорбойжон республикасидаги Қарабоғ минтақасини қўшиб олишни мақсад қилди. Бу ҳужум ҳам Озорбойжон республикасини заифлантириш ва Қарабоғ мустақиллик тарафдорларининг мавқеларини мустаҳкамлаш мақсади билан бошланди. Арманистон ҳарбийлари Озорбойжон республикасига қарши тажовуз қилиш жараёнида ушбу мамлакатнинг 20 фоиз ер ҳудудлари, айниқса Арманистон терреториясини Қарабоғга қўшадиган Шуша ва Лочин стратегик минтақаларни ишғол этишди. Милодий 1993 йилдан бошлаб икки ушбу мамлакат ўртасида оташкесим барқарор этилганига қарамай узоқ вақтлардан бери Қарабоғнинг муаммоси ҳалигача ҳал этилгани йўқ.           

 

Ёрлиқ