Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатга нисбатан жавобгарликни кучайтирди
- Ӯзбекистон ички ишлар вазири Пӯлат Бобожонов қозоғистонлик ҳамкасби билан мулоқот қилди
- Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ташқи савдо икки бараварга кўпайди
- Туркиядаги Efes-2018 ҳарбий машғулотларида Ўзбекистон ҳам қатнашди
- Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ишдан олинди
- Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод этилди
- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» хусусийлаштирилиши мумкин
- ЎзМТРК саҳарлик ва ифторлик пайтида Қуръони карим тиловатини эфирга узатади
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
10 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори қабул қилинди. Ҳужжатда бюджет ташкилоти ходимларининг қишлоқ хўжалиги ишларига сафарбар қилмасликни назорат қилиш ишлари ўз аксини топган.
Gazeta.Uz, хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйиш вазифаси топширилган.
Жумладан, ҳукумат талаба ва мактаб ўқувчилари, маориф, соғлиқни сақлаш тизими ходимларини мажбурий меҳнатга ёллаш ҳолатларини олдини олиши лозим. Мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар қўлланилиши ҳужжатда аниқ кўрсатилган.
Хххххххххххххххххх
Ӯзбекистон ички ишлар вазири Пӯлат Бобожонов қозоғистонлик ҳамкасби билан мулоқот қилди.
Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини тинглаймиз.
хххххххххххххххх
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ташқи савдо кўрсаткичи шу йил биринчи чорагида 2017 йил шу даврига нисбатан 1,8 бараварга кўпайди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Статистика маълумотларига кўра, шу йил биринчи чорагида икки давлат ўртасида ташқи савдо ҳажми 41,5 миллион долларга етган.
Тожикистон асосан Ўзбекистонга хом ашё экспорт қилиб, Ўзбекистондан тайёр маҳсулотларни импорт қилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар рўйхатидан цемент ва кварц қуми ўрин олган.
Ўзбекистондан Тожикистонга импорт қилинаётган товарлар рўйхатига асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ва автоуловлар киради.
Хххххххххххххх
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч кишини суд залидан озод этган.
Конституциявий тузумга тажовузда айбланган Бобомурод Абдуллаев энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жаримага маҳкум этилган.
Бобомурод Абдуллаевга прокурор томонидан қўйилган айб судья Зафар Нурматов томонидан Жиноят Кодексининг 159 моддаси, 1 қисм Б бандига қайта малакаланган.
Ҳакам шунингдек, маҳкамада янграган қийноқ иддаолари юзасидан ички текширув ўтказиш ҳақида ажрим чиқарган.
Қолган айбланувчилар-блогер Ҳаёт Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ҳамда Шавкат Оллоёровлар айбсиз, деб топилган.
45 ёшли Абдуллаев ўтган йил 27 сентябрида бедарак кетган ва 29 сентябр куни унинг Тошкентдаги МХХ ҳибсхонасида ушлаб турилгани ўртага чиққанди.
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суд залидан озод этилишини зиёлилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари президент Мирзиёев ислоҳотларининг ғалабаси деб аташмоқда.
Ххххххххххххххххххх
Ӯтган ҳафта давомида Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ишдан олинди. Бу ҳақда KUN.UZ ахборот манбаси хабар берди.Қайд этилишича, Б.Парпиев бошқа ишга ўтказилган.
Маълум қилинишича, эндиликда у Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари сифатида ишлайди.
Маълумот учун: Ботир Парпиев 1946 йилда Андижон вилоятида, милиция генерал-майори Раҳмат Парпиевнинг оиласида туғилган. 1992-1996 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 1996-1998 йилларда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, 1998-2002 – Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача – Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2002-2004 – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб ишлаган, 2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган. 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Ххххххххххххххххххх
ЎзМТРК саҳарлик ва ифторлик пайтида Қуръони карим тиловатини эфирга узатади
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва Маърифат» телеканали Диний идора билан ҳамкорликда «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни эфирга узатишни режалаштирмоқда. Ҳозирда ушбу кўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари жадал давом этмоқда.
Ушбу кўрсатувни бир ой давомида, ҳар кун, саҳарлик ва ифторлик пайтида томоша қилишингиз мумкин. Аллоҳ каломига бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин, ушбу кўрсатув барча мусулмонларга муборак бўлсин.
Эслатиб ӯтамиз: Ўзбекистонда Рамазон ойи 17 май куни бошланади