Тарихий саналар
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 8-си
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 8-си, ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 26-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 29 август.
Эрон тақвимида 8 шаҳривар, милодий ҳисоб билан 29 август Терроризмга қарши кураш куни эълон қилинган.
Зеро ушбу кунда Эрон Ислом Жумҳуриятининг собиқ президенти Муҳаммадали Ражоий ва мамлакат бош вазири ҳужжатулислом Муҳаммаджавод Боҳунар террор қилинган эди. 35 йил олдин Эрон Ислом Жумҳуриятининг янги ташкил этилган халқ тузумига қарши бўлган мухолифат кучлари Ғарб давлатлари ҳимоясида бош вазир идорасида бомба портлатишади. Натижада мамлакат президенти ва бош вазири шаҳид бўлишади. Собиқ президент шаҳид Ражоий ижтимоий фаолиятларини ўқитувчилик қилиш билан бошлаган эди.
У таълим бериш билан бирга шоҳ режимига қарши курашни бошлайди ҳамда қамоқларга тушиш ва қийноқларга чидаш ҳолатларини бошдан ўтказиб, ушбу курашларни Исломий инқилоб ғалабасигача давом эттиради.
Шаҳид Ражоий Исломий инқилоб ғалабасидан кейин Таълим вазири, парламент депутати, бош вазир ва президент лавозимларида ишлаган. У президент бўлган вақтида етук ва огоҳ руҳонийлардан бири Муҳаммаджавод Боҳунарни бош вазир лавозимига тайинлаган эди.
Бундан 109 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1286 йилнинг 8 шаҳривар ойида Муҳаммадали шоҳ Қожор ҳукмронлиги даврида Россия ва Англия ўртасида иснодли бўлган Эронни тақсимлаш шартномаси имзоланади. Ушбу икки давлат узоқ йиллар давомида ўз манфаатлари йўлида Эрон устидаги кескин рақобатларга эга эдилар.Бироқ Машрута инқилобидан кейин Россия ва Англия ўртасида бир келишув амалга оширилади ва унинг оқибатида Эрон нуфуз этиладиган минтақаларга айлантирилади. Эронни тақсимлашга оид ушбу шартномага кўра, мамлакатнинг марказий минтақаси бетараф эълон қилинади. Эроннинг шимолий минтақалари ва ғарбий қисми Россия назорати остида бўлади ва мамлакатнинг жанубий минтақалари Англиянинг нуфузи остида бўлади.
1907 шартномаси номи билан машҳур бўлган ушбу келишувга Эрон халқи ва Миллий Кенгаш Мажлиси кескин қаршилик қилади ва уни тасдиқламайди. Шунга қарамай рус ва инглис кучлари ушбу минтақаларда жойлаштирилади ва Шўроларнинг Октябр инқилобидан кейин Эрондан чиқишади.
Бундан 67 йил олдин, милодий 1949 йилнинг 29 август ойида собиқ Шўролар Иттифоқи ўзининг биринчи атом бомбасини яширинча синовдан ўтказади. Шу тартибда ядровий қурол Америка монополиясидан чиқади ҳамда Америка ва Шўролар Иттифоқи ўртасида бир мувозанат юзага келадики, у “даҳшат мувозанати” номланади. Натижада ушбу давлатлар ўртасида ядровий қуролдан фойдаланиш ваҳимаси ва таҳдиди юзага келади ва шу тарзда Америка ва Шўролар Иттифоқи ўртасида “совуқ уруш” номини олган тарғибот уруши бошланади.
1991 йилда Шўролар Иттифоқи парчаланганидан кейин “совуқ уруш” таҳдидлари камаяди, аммо ҳанўз ҳам бошқа мамлакатларга қарши сионистик режим ва Америкага ўхшаган давлатлар томонидан ядровий қуролларнинг таҳдидлари камайган эмас.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.