май 15, 2018 14:45 Asia/Tashkent

Носир Хусравнинг ҳаёти ва ижодиёти

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,

Носир Хисравнинг сафардан ватанига қайтиб келиши биланоқ, исмоилия таълимотини тарғиб қилиб бошлаган даъватчилик фаолияти сунний мазҳабидаги ҳукмдорларга ёқмади. Шу сабабли шоир қувғин ва таъқибларга учраб, бир қанча муддат Мозандарондек хилват ўлкада яшириниб юради. Бироқ ватанидан жудоликка тоқат қилолмай, тахминан 1060 йилда Бадахшонга келади ва Помир тоғлари орасида Юмғон қишлоғида паноҳ топади. Бу ерда у асосан ижодий иш билан машғул бўлади.

Исмоилияга бўлган эътиқодидан воз кечмай, Миср ҳукмдорлари билан мактублар ёзишиб туради. Унинг даъватлари натижасида Бадахшонда исмоилийлар жамоаси вужудга келади ва улар асрлар давомида ўз эътиқодларига содиқ бўлиб қоладилар. Носир Хисрав Юмғонда яшаган йиллари йиққан ҳаётий тажрибалари, улкан истеъдоди, қомусий билимларига таяниб, у турли мавзуларда бир неча дурдона асарлар яратишга муваффақ бўлди. Ушбу асарлардаги ўткир фалсафий фикрлар, чуқур донишмандлик, мураббиёна ўгитлар туфайли Шарқ ўлкаларида адиб номига эҳтиром юзасидан «Ҳаким» сўзи қўшиб айтиладиган бўлди.
Носир Хисрав адабий, илмий, фалсафий, ҳикматий асар ва рисолаларини ўша давр анъанасига кўра,  форс  ва араб тилларда яратган.

Адибнинг насрий асарлари орасида «Сафарнома» номли нодир китоби алоҳида ажралиб туради. «Сафарнома» Носир Хусравнинг ғарбий ўлкаларга саёҳат қилган етти йиллик (1045-1052) даврда кўрган- кечирганлари баёнини ўз ичига олади. Асар бизгача жуда кам қўлёзма нусхаларда сақланиб қолган. Улардан энг қадимийси милодий 1691 йилда, яъни муаллиф вафотидан 600 йилдан кўпроқ вақт ўтгач кўчирилган. «Сафарнома»да муаллифнинг таржимаи ҳолига оид кўпгина маълумотлар мавжуд.
Асар ғарбий ўлкаларга қилинган саёҳат хотираларидан иборат бўлсада, ундан Носир Хисравнинг олдин Ҳиндистон мамлакати ва турклар диёрида ҳам бўлганлиги англашилади.

Носир Хусрав ўз асарида Мовароуннаҳр ва Хуросондан анча олисдаги Миср ва Ҳижоз ўлкалари тавсифига кенг ўрин ажратади. Муаллиф айниқса, зиёратгоҳ жойлар, табаррук қадамжолар ҳақида маълумотлар келтиришга катта эътибор берган. «Сафарнома» асари инглиз, француз, рус, урду, араб, турк, олмон тилларига таржима қилиниб, баъзи мамлакатларда бир неча бор нашр этилган. Мовароуннаҳр ва унга ёндош ҳудудларда Носир Хусравнинг шеърий ва насрий асарлари асрлар давомда қўлёзма нусхаларда ўқиб келинган.
Уни нафақат катта шоир, балки йирик файласуф олим сифатида ҳам эътироф этишган. «Сафарнома» асари ўзбек тилига Ғулом Карим томонидан таржима қилинган. «Сафарнома»даги ҳаж зиёратига тааллуқли лавҳалар Омонулла Бўриев томонидан таржима қилиниб, муфассал изоҳлар Билан алоҳида китобча ҳолида нашр этилган.
Носир Хусрав 1088 йилда Юмғон қишлоғида вафот этади. Унинг мақбараси ҳозирги шимолий Афғонистондаги Кўкча дарёсининг ўнг қирғоғида, тоғ тепасида жойлашган Ҳазрати Саййид қишлоғи яқинидадир.

Реакцион кучлар қувринидан қочиб умрининг сўнгги 20 йилини Юмғонда ўгказган Носир Хусрав  кўп асарларини Юмғонда (Бадахшондаш кишлокдардан бири) ижод этди. Унинг салкам чорак асрлик умри шу ерда ўтди ва ўша ерда 1088 йилда вафот этди. Носир Хусравнинг қабри ҳам шу жойдадир. Кейинчалик бу табаррук   маскан шоир ижоди ихлосмандларининг зиёратгоҳига айланди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Носир Хусравнинг оилавий ҳаётига доир аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Манбаларда бу ҳакда ҳеч қандай далиллар учрамайди. Унинг сарсон-саргардонликда ўтган умри, тазйиқу таъқиб этишлар, қувриндаги йиллар алломанинг уйланиши, бола-чақа кўришига имкон бермаган кўринади.
Эслатиб ўтамиз, Носир Хисрав адабий, илмий, фалсафий, ҳикматий асар ва рисолаларини ўша давр анъанасига кўра, форсий ва араб тилларда яратган. Мутафаккирнинг иккита шеърлар девони (бири форсий, иккинчиси араб тилида), «Рўшноинома» ва «Саодатнома» маснавийлари, «Зод ул-мусофирин», «Важҳи дин», «Хон-ул-ихвон», «Бўстон ул-уқул», «Далил ут-мутаҳаййирин», «Жомеъ ул-ҳикматайн», «Рисола дар жавоби 99 саволи фалсафи», «Кушойиш ва раҳойиш» каби кўплаб шеърий ва насрий асарлари мавжуддир.

Носир Хусравнинг форс тилидаги шеърлар девони диний-мазҳабий, фалсафий, ижтимоий-ахлоқий ва ишқу ошиқдик баҳсига бағишланган касида, ғазал, рубоий, фарз, қитъа сингари жанр намуналаридир. «Рушноинома» — ихчам маснавий булиб, 592 байтдан иборат.  Асарда  донишманднинг диний, фалсафий, маърифий, ижтимоий- ахлоқий  қарашлари рангин мисраларда юксак шоирона назокат ила куйланади.
«Саодатнома» уч юз байтдан иборат бўлиб, унда «Рўшноинома»- даги  айрим масалалар такрорланган. Шунингдек, бир қатор фалсафий-ахлоқий
муаммолар ўз ривожини топган. Носир Хусрав ўзининг маънавий ҳаёти, диний-фалсафий дунёқараши жиҳатидан ботиния ва исмоилия мазҳабининг издоши ва ҳаким устозларидандир. Исмоилия фирқалари ягона-ботиния атамаси билан юритилади. Мазкур диний-фалсафий мазҳаб Қуръоннинг (ички) маъносига тарафдор. Ботинийлар қарашига кўра, Қуръонни ҳазрати Али ибн Абутолиб ва унинг дусту суҳбатдошлари  ҳақиқий  маъносини би- ладилар. Мазкур мазҳаб аҳли таълимотига кўра, Худо оламнинг мабдаъи, асл вужудидир ва инсон ақл ила Худони билиб олишга қодир эмас. Инсон ўз акли билан Мутлак, вужуднинг ташқи зоҳирий томони — кулл ақлни билиб олиши мумкин. Кулл ақл Худодан ажралган, тажаллий этган рухий мохиятдир. Кулл ақлдан эса жаҳоний жон ёки нафси кулл,  унинг оқибати сифатида жисмоний олам, ундаги мавжудотлар вужудга келган. Инсон  ноқис жону ақлга эга, комиллашиш учун у покланиши лозим. Мутлақ вужудга етишиш учун йулловчи шариат, тариқат, маърифат  ва ҳақиқат босқичларини босиб ўтиб, Ҳакикий — абадий олам — Худойи таоло васлига ета олади.
Носир Хусрав мазкур ботиния — исмоилия мазҳабининг асосчиларидан хисобланади. У «Рушноинома» асарининг «Тавҳид» бобида ўз  ақидасини баён этиб ёзадики, Худой таоло яккаю ягонадир, унга шерик йўқ,
унинг аввали ва охири йўқ. Инсон Худони фикру андиша ила жисмоний  кўз хиссиётлари орқали била олмайди. Факат руҳий кўз, қалб кўзи билангина мушоҳада этиши — кўриши мумкин. Мутафаккир ўзига маслакдош шайхлар нуқтаи назарини маъқуллаб қолмасдан, уни ривожлантиради. Носир Хусрав талқинига биноан инсон Худони ва Коинотни билиб олишни ўзлигини билиб олишдан бошламоғи лозим. Зеро вужудликнинг бир неча жиҳатлари мавжуд. Инсон дастлаб ўзлигининг ҳакикий ва ўзгарувчан жисмий- моддий жиҳатларини ақли билан фарқлаб олиши даркор.

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.