май 16, 2018 13:21 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 26-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 16-чи кунидир.

 Бундан 114 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1325 йил шаъбон ойининг 29-чисида:

Эрон машрутасининг асосий қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш Муҳаммад Алишоҳ Қожор томонидан тасдиқланди.  Музафариддиншоҳ даврида Эроннинг биринчи асосий қонуни унвонида машрутачиликнинг асосий қонуни номи билан танилган ушбу конституциянинг 51 фасли шошилинч билан тайёрланган эди ва мақсадга мувофиқ эмасди ҳамда унда халқнинг ҳуқуқлари шунинг билан бирга ҳуқуқ ва ҳукумат ваколатлари алоқаларига тегишли бўлган бошқа тадбирлар зикр этилмаган эди. "Конституцияга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш "  эса 107 моддадан иборат бўлиб парламент томонидан тасдиқланди ва ҳижрий-шамсий 1286 йил меҳр ойининг 14-чисида Муҳаммад Алишоҳ томонидан ҳам имзоланди.

Бундан 102 йил бурун 1916 йилнинг 16 май куни бир ҳафта олдин қабул қилинган Сайкс-Пико шартномаси асосида Англия ва Франсия ӯзларининг Ӯрта Шарқ минтақасидаги давлатлар  ва Усмонийлар империяси ҳудудидаги мамлакатларни ӯзаро тақсимлаб олишди.

Шундай қилиб, Ироқ ва Иордания Англиянинг, Сурия ва Ливан эса Франсиянинг ихтиёрига ӯтди.50 мил квадрат миқдоридаги Ироқнинг шимоли ва Туркиянинг Шарқий минтақалари Россияга тортиқ қилинди.

Сайкс-Пико келишувига асосан Англия ва Франсия ӯзларига қарашли бӯлган Ӯрта Шарқдаги юртларда  алоҳида амирликлар ташкил қилишди. Усмонийлар империяси мағлубияти заминаларини  муҳайё қилиш мақсадида  бу амирликлар ӯртасида миллий, қавмий ва мазҳабий ихтилофлар уруғини сепишди.

Сайкс-Пико келишувининг    асосий мақсадларидан бири  Фаластин тупроғида сохта сионистик режимни ташкил қилиш эди. Орадан 30 йил ӯтиб, бу манфур режа амалга оширилди.

Бундан 43 йил олдин милодий 1975 йил май ойининг 16-чисида:

Япониялик Жонко Тоби номли аёл дунёнинг энг юқори чуқисига эга бўлган Эверест чуқисига чиққан дунёнинг биринчи аёли бўлди. Эверест чуққиси Гимолай қоя тоғларда жойлашган ва денгиз сатҳидан 8 мингу 848 метр баландликда қарор олган. Бошқа маҳаллий тилларда турлича ном олган ушбу чуққи милодий 1865 йилда Англиянинг картографи Ҳиндустондан карта чизиш учун маъмур этиб тайинланган Жорж Эверест номига атаб Эверест чиққиси деб ном қуйилди.

Бундан 30 йил илгари милодий 1988 йил май ойининг 16 кунида

Совет Иттифоқи қизил армиясининг Афғонистондан чиқиши бошланди. Нурмуҳаммад Таракийнинг давлат тунтарувидан кейин Шўролар Иттифоқининг бевосита ҳимояти билан Афғонистонда биринчи коммунистик давлат ташкил этилди.  Милодий 1979 йилда Таракийнинг яқин ёронларидан бўлмиш Ҳафизуллоҳ Амин раҳбарлигида амалга оширилган давлат тунтаруви билан Таракийнинг давлати қудрат бошидан ағдарилди. Ғарб ва шарқ билан Афғонистон алоқаларида мувозанатни ижод этиш ва Америка билан яқинлашиш пайида бўлган Ҳафизуллоҳга руслар ишонишмади ва милодий 1979 йилнинг охирларида Кобулда 5 минг нафар кучларини киритиб Амин ҳукуматини қудратдан ағдаришди. Шу тартиб билан Афғонистонга Совет Иттифоқи армиясининг ҳарбий тажовузи бошланди. Кобулда Кремлга қарам бўлган давлат  ва тожовузкорлар баробарида Афғонистон мусулмон кучларининг қаршилик кўрсатишлари Афғонистонда ҳузур топган рус армиясининг сони юз минг нафарга етиши сабабига айланди. Бу тажовуз ва ишғолгарлик 9 йил давом этди ва милодий 1988 йил май ойининг 16- чисида Совет Иттифоқи кучларининг Афғонистондан чиқиши бошланди.    

 

Ёрлиқ