Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳешт ойининг 30-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 20-чи кунидир.
Бундан 863 йил илгари ҳижрий-қамарий 576 йил рамазон ойининг 4-чисида:
Бағдодлик ёзувчи ва шоир Ибн Хуросоний Наҳвий номи билан танилган Муҳаммад бин Муҳаммад оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 494 йилда Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Хуросонда дунёга келди ва илм ўрганиш учун Бағдодга бориб, шу шаҳарда истиқомат қилди. Ибн Хуросоний уша асрнинг машҳур устодлари олдида ўз таҳсилотларини охирга етказди. У бадеҳасаройликда катта маҳоратга эга эди. Ибн Хуросоний ёзган асарлардан унинг 10 жилддан иборат шеърий девонини тилга олиш мумкин.
Бундан 84 йил олдин шу куни милодий 1934 йил 20 майда Арабистон ва Яман ўртасида чегара масъаласи юзасидан келиб чиққан урушнинг охирида Яман мағлубиятга учради. Яманга Арабистон шикаст бериб Яман рахбари Имом Яҳё ва Арабистон подшоси Малик Абдулазиз ўртасида Тоиф шартномаси имзоланди. Мазкур шартномага кўра, Нажрон, Жизон ва Асийра минтақаларни Яман 40 йил муддатига Арабистонга берди. Яман эса икки қисмга жанубий ва шимолий минтақаларга бўлинди. Милодий 1990 милодий йили икки Яман бирликка эришди. Ва нефтли Нажрон, Жизон ва Асийра миинтақалари масъаласини ҳал этишни Арабистондан сўради. Арабистон Яманда ўз нуфузи ва ҳукмронлигини муҳофазат этиш учун милодий 2015 йил апрел ойида ушбу мамлакатга қарши ҳужум қилди.
Бундан 81 йил олдин милодий 1937 йил май ойининг 20-чисида:
Европа ва Америка ўртасидаги тўхтовчсиз биринчи парвоз амалга оширилди. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари ўртасидаги йиллар давомида тиббиёт, саноат заминаси ҳамда техника соҳасида катта илмий ривожланишлар юзага келди. Икки уруш орасидаги йилларда юзага келган ва эсдан чиқмайдиган ҳодиса ва ривожланишлардан бири бу милодий 1927 йил май ойининг 20-чисида Америка почта хизматининг учувчиси Чарлз Линдбергнинг Нью-Йоркдан Парижгача тўхтовсиз учгани эди. Линдберг ўзининг бир нафарлик самолёти билан 20 май ойи соат 7:52 дақиқада Нью-Йорк аэропортидан учди ва май ойининг 21-чисида пешин вақтидан кейин соат 10:21дақиқада, яъни 33 соату 29 дақиқадан кейин Париж аэропортига қунди. Бу парвоз уша вақтда ажойиб мувафаққият деб талқин этиладиган Америка ва Европа ўртасидаги дастлабки тўхтовсиз парвоз эди.
Бундан 55 йил олдин милодий 1963 йил май ойининг 20-чисида:
Африкалик мамлакатларнинг тарихий ваҳдат конфренцияси Адис-Абебада ташкил этилди. Милодий 1960 йилдан бошлаб 1970 йилларгача африкалик кўп мамлакатлар истиқлолга эришди Бундан олдин африкалик миллатлар ўртасида халқаро алоқалар йўқ эди. Африка қитъасида минтақавий ташкилотни ташкил этиш мақсадида Эфиопия пойтахти Адис-Абеба шаҳрида милодий 1963 йилда Африка ваҳдати биринчи конфренцияси ташкил этилди. Бу конфренция африкалик мамлакатлар ўртасида маданий, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликларни ривожлантириш мақсади билан вужудга келди ва аъзо мамлакатлар ўртасидаги ихтилофларни ҳал этишда воситачилик қилиш ҳамда Африкада мустамлакачилик давом этишига қарши кўраш олиб бориш жиҳатида сайъ-ҳаракатлар амалга оширилди. Эндиликда бу конфренция африкалик мамлакатлар ўртасида бирлашишни янада мустаҳкамлаш учун Африка Иттифоқига айланган.