май 20, 2018 12:37 Asia/Tashkent

“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон Президенти илк расмий ташриф билан Вашингтонга борди
  2. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ойи билан муборакбод этди
  3. Жаҳон банки ва Ўзбекистон ўртасида янги шартнома имзоланди
  4. Тошкентдаги халқаро кўргазмада Эрон нефт ва газ ширкатлари ҳам қатнашмоқда
  5. Ўзбекистон Афғонистон нефть-газ соҳаси учун мутахассислар тайёрлайди
  6. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланди
  7. Сурхондарёда сел келиши сабабли 750 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
  8. Ӯзбекистонлик қорилар хорижий мамлакатларда хатми Қуръон ӯтказишяпти
  9. Ўзбекистон терма жамоаси Эронга ютқазди

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга борди.

16 май куни Оқ уйда Шавкат Мирзиёев  АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Президентнинг маълум қилишича, ташрифнинг биринчи кунида 5 миллиард долларлик шартномалар имзоланган.

Бундан аввалроқ президент матбуот котиби ушбу ташриф арафасида ўтказилган брифинг чоғида ташриф давомида 40дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард  долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилганини маълум қилганди.

Хххххххххххххххххх

  Бутун жаҳон банки ва Ўзбекистон умумий миқдори 940 миллион долларлик кредит шартномасини имзолашди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бу келишувлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи доирасида Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким билан учрашув чоғида имзоланди.

 

Ажратилган маблағлар Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналарининг энергия тежамкорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консултатив хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича янги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

Бу кредитлар Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги лойиҳа портфелини 2,8 миллиард долларга кўпайтирди. Бугунги кунда у транспорт, таълим, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва сув таъминоти лойиҳаларини ўз ичига олади.

 хххххххххххххххх

Жорий йилнинг 16—18 май кунлари «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуида анъанавий «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2018» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Эрон, Япония, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Сингапур, Франция, Британия, Германия, Италия, Австрия, Швейцария, Россия, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон каби давлатлар компаниялари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этди.

Кўргазма доирасида халқаро конференция, ёш олимлар сессияси, «Ёшлар куни» каби бир қатор тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда.

Хххххххххххххххххххххх

Тошкент ва Кобул ўзбек томони Афғонистон нефть-газ соҳаси учун мутахассислар тайёрлашини кўзда тутувчи меморандумни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.

Дарё.уз сайтига кўра, «Ўзбек томони бизга нефть-газ соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ёрдам бериши мўлжалланмоқда. Ҳозирда тегишли меморандум устида ишлаяпмиз, яқин орада имзолашимиз керак. Ҳужжатда бу масалада томонларнинг ваколатига аниқлик киритилади», — деди Афғонистон конлар ва нефть вазири вазифасини бажарувчи Наргис Ниҳон.

Унинг айтишича, ўзбек мутахассислари Афғонистонда бўлиб қайганидан сўнг аниқ иш кўлами белгиланади ва Ўзбекистонда ҳар йили таҳсил оладиган афғон фуқароларининг сонига аниқлик киритилади.

Ххххххххххххххххххх

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1992 йилда тўхтатиб қўйилган мунтазам автобус қатнови 15 май куни тикланди.

Тошкент-Хўжанд-Тошкент» йўналиши бўйича биринчи тақдимот рейси 15 май куни «Тошкент» автовокзалидан маҳаллий вақт билан соат 08:30да йўлга чиқди. Унда вазирликлар ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари, ишчи гуруҳ аъзолари бор.

Таъкидланишича, мамлакатлар ўртасидаги йўналиш масофаси 174 километрни ташкил қилади.

Май ойи бошида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида автобуслар ҳаракати тикланганди.

Январда эса Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ўртасида ҳам автобус қатнови тикланди.

Ххххххххххххххххххх

Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси бу баҳсда легионерларсиз ва ёшлар таркиби билан иштирок этди. Айтиш жоизки, ўзбекистонлик футболчилар рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди.

17-дақиқада Чашмий бурчакдан оширилган тўпни терма жамоа  дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди. Шундан сўнг, ўзбекистонлик футболчиларда гол уриш учун бир қанча имкониятлар бўлди. Аммо, ҳужумларни голга айлантиришда баъзан маҳорат етишмаган бўлса, баъзан тажрибасизлик панд берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон сафарда Эронга мағлуб бўлди. Ҳисоб 1:0

Хххххххххххххххххххх

Ӯзбекистонлик қорилар хорижий мамлакатларда хатми Қуръон ӯтказишяпти. Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.