май 27, 2018 13:35 Asia/Tashkent

“Ўзбекистон  ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев Сергей Шойгуни қабул қилди
  2. Ўзбекистон ва Евроиттифоқ туризм соҳасида ҳамкорлик қилади
  3. Челябинск губернатори бошчилигидаги делегатсия Наманганга ташриф буюрди. 
  4. Туркия Ўзбекистонга пенсия тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради
  5. Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга 600 млн евро кредит беради
  6. Ўзбекистон ва Афғонистон нефть ҳамда газ қазиб олиш бўйича шартнома имзолашади
  7. Назарбоев ўзбекистонлик абитуриентлар учун 10000 грант ажратди
  8. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учта шаҳарга қатновлар сонини оширди

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

22 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан мамлакатга келган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди.

Мулоқотда интақалар ва ишбилармон доиралар ўртасида алоқалар ҳамда алмашинувлар жадаллашгани, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида истиқболли дастур ва лойиҳалар биргаликда амалга оширилаётгани, маданий-гуманитар соҳадаги самарали ҳамкорлик алоқалари алоҳида қайд этилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамда ҳарбий-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, жумладан,   идоралараро ҳамкорлик, икки томонлама тадбирларни ўтказиш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ва бошқа  масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий муаммолар   бўйича фикр алмашилди.

Хххххххххххххххххх

  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Европа Иттифоқи Кенгашининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Ютта Эдтхофер раҳбарлигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ишчи гуруҳ Евроиттифоққа аъзо бўлган 28 мамлакат экспертларидан иборат бўлиб, у ЕИнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ҳамда минтақалараро муносабатларидаги барча мезонларни кўриб чиқади.  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шоҳрух Шарахметов европалик экспертларга қўмита фаолияти, шунингдек мамлакатда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Мазкур тадбир доирасида шунингдек Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.

    Хххххххххххххххх

          Челябинск губернатори бошчилигидаги делегатсия Наманганга ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкентдан ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.

ххххххххххххххх

Туркия Ўзбекистонга пенсия тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради. Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Сатторовнинг Туркия ижтимоий ҳимоя раиси Жевдат Жейлан билан учрашувида бу борада келишувга эришилди.

Ўзаро ҳамкорлик ва пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳини шакллантириш бўйича келишувга эришилди”, - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистонлик мутахассислар, шунингдек, Анқарадаги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўқув марказида (OECD) “яширин” иқтисодиётнинг давлат бюджети даромад қисмига таъсир кўрсатиши бўйича махсус курсда ҳам қатнашишди.

2018 йил давомида Молия вазирлигининг 600га яқин вакиллари ана шундай малака ошириш ва тажриба алмашиш курсларида иштирок этишларини режалаштирган.

Хххххххххххххххххххххх

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистон ҳукуматига 2018—2021 йилларда умумий суммаси 600 миллион еврога тенг кредитлар тақдим этади.

Дарё.уз сайтининг хабар қилишича, шу ҳафтада Тошкент шаҳрида агентлик ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида илк йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Унда 2018—2021 йилларга мўлжалланган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

«AFD Евроиттифоқ Инвестиция фонди  Марказий Осиё давлатлари учун грантларига қўшимча равишда ҳар йили 150 миллион евро ажратишга тайёр. Маблағлар туризм, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти соҳалари, гидроэлектр станциялари қуриш ҳамда Тошкент вилояти иситиш тизимини модернизация қилиш лойиҳаларига йўналтирилиши кўзда тутилган»,— дейилади агентлик матбуот хизмати хабарида.

Ххххххххххххххххххх

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз мамлакатида олий таълим олмоқчи бўлган ўзбекистонлик абитуриентлар учун 10 минг грант ўрни ажратган. Бу маълумот, “Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, Самарқандда бўлиб ўтган “Қозоғистон таълими кунлари” тадбирида очиқланган.

Назарбоев қарорига кўра, ўзбекистонлик абитуриентлар Қозоғистондаги 30 институт, университет ва академиянинг исталганида имтиёзли шартлар асосида иқтисодий, техник, тиббий ва гуманитар йўналишларда таҳсил олишлари мумкин.

Бундан ташқари, икки давлат вазирликлари ўртасида олийгоҳ дипломларини ўзаро тан олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Қозоғистонда 2018 йил “Ўзбекистон йили” деб эълон қилинган.

Ўзбекистон сўнгги икки йил ичида Қозоғистон билан турли соҳаларда ҳамкорликни фаол ривожлантираяпти. Бу фаоллашув даврида икки республика ўртасида умумий қиймати 62 миллион долларга тенг саккизта ҳужжат имзоланган.

 

Ёрлиқ