август 30, 2016 09:41 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 9-чиси: Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 27-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 30-чи кунидир

Бугун сешанба

Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар  ойининг 9-чиси:

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 27-чиси:

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 30-чи кунидир.

Бундан 25 йил илгари милодий 1991-чи йилда август ойнинг 30-чисида:

Озарбойжон республикаси Совет Иттифоқидан чиқиб, ўз истиқлолига эришди. Бу сарзамин милодий учинчи асрнинг ибтидосидан бошлаб эронлик Сосонийлар сулоласининг тасарруфига кирди ва таърихнинг кўп даврларида эса Эрон ер-ҳудудларининг бир қисми эди. Милодий 19 асрнинг бошларида Россияда чор императорлигининг мустамликачилик сиёсатлари оқибатида Россия ва Эрон ўртасида урушлар бошланди. Бу урушлар Эроннинг мағлубияти билан тўгади. Ва натижада Озарбойжоннинг шимолий қисми милодий 1813 йилда Гулистон шартномаси асосида Россиянинг тасарруфига кирди. Россияда инқилоб вужудга келиши натижасида Озарбойжон милодий 1918 йилдан бошлаб мустақил республика бўлди. Аммо ўнинг мустақиллиги икки йил ҳам давом этмади ва Озарбойжон Совет Иттифоқи республикалари қаторида жой олди. Милодий 1980 йилнинг охирларида Совет Иттифоқи парчаланиши арафасида Озарбойжон республикасида ва шунингдек ушбу мамлакатнинг  арманлар яшовчи Қорабоғ минтақасида    истиқлолга эришиш ҳаракатлари бошланди. Озарбойжон республикаси милодий 1991 йил август ойининг 30-чисида Қарабоғ минтақаси масаласи бўйича ўз ҳамсояси бўлмиш Арманистон республикаси билан бўлган ихтилофларининг шиддат олгани бир пайтда ўз истиқлолини эълон қилди. Бу бўҳрон ҳалигача давом этмоқда. Озарбойжон республикаси Осиёнинг ғарби ва Каспий денгизининг қирғоқларида 86 мингу 600 (саксон олти мингу олти юз )квадрат киллометр масоҳат билан Эрон, Арманистон, Грузия ва Россия мамлакатлари билан қушни мамлакат саналади.

 Бундан 19 йил олдин 1376 йил шаҳривар ойнинг 9-чисида:

Эрон архитектура соҳасининг тадқиқотчиси ва ёзувчиси Муҳаммад Карим Пирниё вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1299 йили Эрон марказида жойлашган Язд шаҳрида таваллуд топди ва ўз бошланғич маълумотини уша ерда олди. Сўнг Пирниё Теҳронга сафар қилишни мақсад қилди ва тасвирий санъат университетида меъморчилик санъатини ўрганиш билан шуғулланди. Аммо у Эрон меъморчилик санъати ҳақидаги  университет курс дастурларини тўлиқ билмасди. Шу сабабдан Эроннинг машҳур архитекторлари билан сўҳбатлаш ва бу санъат устидан тадқиқот олиб боришни бошланди. Тадқиқот ишларининг натижасини  эса мақолалар ва китоблар қолибида мухлисларнинг диққат-эътиборига қарор берди.  Устод Пирниё ибрий ва араб тилларини яхши ўзлаштиришига қўшимча қадимги форс тиллари, яъни паҳлавий ва миххат билан яхши ошно эди. "Эрон анъанавий меъморчилик отаси" лақабини олган Пирниё бир неча муддат давомида университетда ҳам ўқитувчилик қилган эди. Бу машҳур архитекторнинг ёзган китобларидан "Эроннинг исломий меъморчилиги билан ошнолик", "Геометрия ва архитектура", "Эроннинг меъморчилик шакллари" каби асарларга ишора этиш мумкин.

Бундан  бир йил олдин ҳижрий-қамарий 1436 йил зилқаъда ойининг 27-чисида:

Масжидул-Ҳаром масжидининг шарқий қисмида юк кўтариш мосламаси қулаб тушди ва Макка шаҳрида Байтуллоҳил-Ҳаромнинг ҳожийларидан бир неча нафарларининг ҳалок бўлишлари сабабига айланди. Зилқаъда ойининг 27 чиси (милодий ҳисоб билан 2015 йил сентябрь ойининг 11-чисида, ва ҳижрий-шамсий ҳисоб билан 1394 йил шаҳривар ойининг 20-чисида) Макканинг вақти билан соат 17,10 дақиқада рўй берган бу ҳодисада Масжудул-Ҳаром ҳудудидаги юк кўтариш мосламаси қулаб тушди ва 107 нафарнинг ўлими ва 238 нафарнинг жароҳат олиш сабабига айланди. Ҳалок бўлган ҳожийларнинг аксариятлари Ҳиндустон, Покистон, Индонезия ва Эрондан эдилар. Саъудия давлати юк кўтарувчи мосламасининг қулаб тушиш сабабини тўфон ва қаттиқ шамол деб эълон қилди. Арабистон давлатининг масъулиятсизлигини намойиш этадиган ушбу ҳодиса ва уша йилнинг Қурбон ҳайити байрамида Мино фожеасининг рўй бериши Ҳажж маросимида энг аччиқ ва ачинарли фожеани вужудга келтирди.