Руҳуллоҳ мактабида
Иқтисодий адолат
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат 10 дақиқали суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон қудратларга қарши бўлган курашлари ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.
Ёдингизда бўлса, олдинги эшиттиришимизда ижтимоий адолат бобида суҳбат қилган эдик.
Имом Хумайний (р) тафаккурида илоҳий пайғамбарларнинг асосий мақсадлари шахсий ва оммавий ҳавзада бир вақтнинг ўзида адолатни барқарор этиш эканлаги баён этади. Ул ҳазратга кўра, пайғамбарларнинг чеккан барча меҳнатлари инсонлар учун ижтимоий адолатни ва ҳар бир кишида ботиний адолатни тиклашга қаратилган эди. Имом Хумайний Эронда исломий тизимни ташкил этишда ушбу тафаккурга таяниб, ижтимоий адолатни барқарорлаш ва зулмни бартараф этишни асосий мақсадлардан эканлигини эълон қилиб, шундай буюрган эди:
“Исломий Жумҳуриятда зулм йўқ, зўравонлик йўқ... фақирлар маишати назарда тутилади ва мазлумлар ўз ҳақларига эришишади... жамият илоҳий адолат сояси остида бўлади.”
Имом Хумайний одил раҳбар бошқаруви остида ижтимоий адолатга эришиш мумкинлигини таъкидлайди ва ғайбда бўлган одил Имом келгунига қадар ижтимоий адолатни барқарорлаш вазифасини жамиятда одил фақиҳ ўз зиммасига олиши лозим.
Ул ҳазрат “Вилояти фақиҳ” китобида одил фақиҳ ҳокимиятининг асос ва вазифаларини Имомнинг ғойиблик даврида белгилаб берган ва фақат одил фақиҳни дин ҳукмларини бажариш ва ижтимоий адолатни барқарорлашда қонуний ҳоким ҳисоблайди.
Имом Хумайний яккаҳукмронлик ва салтанатга асосланган ҳукуматни қоралаб, зулмга қарши курашиш ва мустабид ҳукуматни ағдариш ҳар бир мусулмоннинг вазифаси эканлигини таъкидлаб, амалда ҳам ул ҳазрат ушбу йўлни давом эттиради. Имом Хумайнийга кўра, одил фақиҳ раҳбарлигидаги диний ҳукумат орқали фақат ижтимоий адолатни тиклаш мумкин.
Ижтимоий адолатга доир Имом Хумайний тафаккурларининг кўлам ва ҳошияларини кенгроқ ёритиш учун иқтисодий адолатнинг ўрни тўғрисида билдарган ул ҳазратнинг фикрлари билан танишиш лозим. Иқтисодий адолат умумий тарзда ишлаб чиқариш адолати ва тақсимлаш, яъни маҳсулотларини тарқатиб бериш адолатига бўлинади.
Сармоядорлик нигоҳидан, ишлаб чиқариш адолати иқтисодий соҳада жамиятнинг барча аъзоларига тенг имкониятлар яратиш маъносидадир. Чунки ушбу ҳолда ишлаб чиқариш равнақ топади. Агар иқтисод тараққиёт ва прогрессга эга бўлса, фақирликнинг илдизи ҳам жамиятда узилади.
Бироқ маҳсулотларни тенг тарза тақсимлаш иқтисод соҳасида социалистик қараш бўлиб, ушбу назарга кўра, жамият бойликлари унинг аъзоларига тенг тарзда тақсимланиши лозим.
Ушбу заминада учинчи назар ҳам мавжудки, иқтисодга оид олдинги икки қарашни бир-бирига уйғунлаштиради ва бу умумий адолат номланади.
Имом Хумайний эътиборни учинчи назар, яъни оммавий адолатга қаратган. Мазкур иқтисодий ёндашувда жамиятнинг барча аъзолари учун тенг иқтисодий имкониятлар яратилади. Ушбу нигоҳга кўра, шарафли ҳаёт учун лозим бўлган нарсалар билан керакли меъёр асосида жамият аъзолари таъминланади.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришнинг учинчи қисмини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Тинч ҳаёт кечириш учун муҳим бўлган нарсалар билан жамият аъзоларини таъминлаш халқ олдида ҳукуматнинг ижтимоий мажбурияти ҳисобланади. Зеро ҳукуматнинг ташкил этишдан асосий мақсадлардан бири халқнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш ва унинг нисбий маишатини барқарорлашдир. Чунки яшаш учун энг керакли бўлган маҳсулотлар билан жамият аъзолари таъминланса, шахс ва жамиятнинг ривожланиши учун муносиб заминалар яратилади.
Иқтисодий соҳада ҳам ўзгаришлар юзага келиб, ишлаб чиқариш адолати ҳам янгича мафҳум ва маъно касб этади.
Имом Хумайний (р) ушбу муҳим мавзулардан огоҳ бўлган ҳолда, халқнинг маиший турмушини яхшилаш Исломий давлат жумҳуриятининг асосий мақсади эканлиги бобида шундай буюрганди:” Халқимиз ва ҳукуматимиз ҳамда мамлакат масъулларининг ҳамма ормон ва орзулари бир куни жамиятимизда фақирлик ва камбағалликка барҳам бериш
ҳамда азиз, сабрли ва ғаюр халқимиз моддий ва маънавий ҳаётда роҳат ва фароғатда яшашларидир.”
Имом Хумайний (р) аҳоли қатламлари ўртасидаги фарқни бартараф этиш, жамият бойликлари ва имкониятларини тенг тақсимлаш ижтимоий адолатни рўёбга чиқиши учун муҳимлигини таъкидлаб, ушбу ишларни амалга ошириш учун икки механизм, яъни ихтиёрий ижтимоий ва давлат механизмларини жамият бойликларини қайтадан тақсимлаш фаолиятини оширишни баён қилган.
Имом Хумайний (р)нинг иқтисодий адолатга доир назарлари Эрон Ислом Жумҳурияти тузумининг қонуний низомномасида ўз ифодасини топган. Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (Р) нинг иқтисодий адолатга доир фикрлари мамлакат Бош қонунидаги кўплаб моддаларида ҳуқуқий меъёр сифатида қабул қилинган.
Эрон Конституциясида Имом Хумайний (р) нинг ақидаларини амалга ошириш учун мамлакат иқтисодиёти бўлимларини таёрлаш заминасида давлат ва хусусий секторларни ривожлантириш билан биргаликда кооператив бўлимини яратиб, уни ривожлантириш учун қатор чора-тадбирларни давлат зиммасига юклатилгани ҳам қайд этилган.
Эрон Бош қонунининг 44 моддасида хусусий сектор иқтисод, давлат ва кооперативдаги фаолиятларнинг такомили сифатида қайд этилган. Хусусий секторнинг бир бўлган кооператив бўлимлари Эрон иқтисодиётининг таянчларидан бири ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар, "Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришнинг учинчи қисми шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.