Меҳр-муҳаббат ойи
Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 25-чи кунида ўқиладиган дуони биргаликда эшитайлик. Марҳамат.
Азиз тингловчилар, бугунги дастурда Қуръони карим таълимотларида мўмин мусулмонлар хусусиятларининг бошқа жиҳатлари ҳақида сӯҳбатлашамиз.
Азизлар, рўза тутишнинг ижобий ва муҳим мувафаққиятларидан бири бу тақводорлик босқичига етишдир. Бизни гуноҳ қилиш ва хатоликка йўл қуйишдан қайтарадиган куч бизни инсоний ва ахлоқий юксак қадриятлар ва кароматлар ҳамда покликлар томон ҳидоят этади. Аллоҳ таоло даргоҳидан бизни ана шу сифат ва хусусиятларга эга бўлишимизга кўмак беришини сўраб қоламиз. Тақво ихтилоф ва гина-кудуратларни бартараф этиши ва юракларни бирбирига яқинлаштириши ҳамда дўстлик ва меҳр-муҳаббат тўла фазони ижод этиши мумкин. Бундай жозибали ва чиройли фазо фақат усулий ва чуқур муносибатлар сояси остида вужудга келадики, Қуръон карим Ҳужурот муборак сурасининг 10 ояти каримасида шундай деб марҳамат этади: “ Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.”
Қуръон биродарлик аҳди таъбири билан муштарак эътиқодлар усулларига эга бўлган мўмин мусулмонлар ўртасида энг самимий ва энг мустаҳкам дўстлик алоқаларини ўрнатишни хоҳлайди. Албатта уша вақти инсоний ва фитрий бу алоқалар барқарор бўладиким, уларнинг алоқаларида биродарлик аҳд-паймони ва қонунлари биткул риоят этилса ва унга асосланиб биродар ўз биродарига нисбатан ҳусни ниятда бўлиши, унинг ҳақ-ҳуқуқини поймол этиш ва унга зулм қилишдан ўзини тийиши шу билан бирга ҳаётнинг турли мушкулотларида унга кўмак беришга шошилиши лозим. Шунингдек унинг ризоятини ўзига жалб этиши ва ҳеч қачон унга озор бермаслиги даркор. Душман билан юзмаюз бўлганида эса унга ёрдам бериши керак. Хулоса қилиб айтганда уни чин дилдан яхши кўриши лозим. Қуръони карим биродарлик аҳдини бир иллоҳий неъмат деб эслатиб ўтади ва Ол-Имрон муборак сурасининг 102 ояти каримасида шундай буюради: “ . Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг. (Яъни, Исломни ўлгунингизча маҳкам тутинг. Демак, икки асоснинг бири–дунёда иймон билан, тақводор бўлиб, Исломга тўлиқ амал қилиб ўтмоқдир.)”
Азизлар энди тошкентлик ҳамкоримиз , Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг Ўзбекистонда Рамазон ойида ўтказиладиган ифторлик ҳақидаги сўҳбатларини биргаликда эшиттамиз.
Тинглаганингиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг сўҳбатлари эди. Дастуримиз давом этади.
Бу оятда иккита муҳим нуқта диққатни ўзига жалб этади. Биринчиси бу шундан иборатки, биродарлик аҳдини Худо ўзига нисбат беради, яъни ҳеч қачон мўминлар ўртасида меҳр-муҳаббат ва улфатни барқарор этишда иллоҳий ролни эсдан чиқармаслик керак. Албатта бу сўз юракларни яқинлаштириш учун режа тузиш ва сайъ-ҳаракатларни эътиборга олмаслик маъносини бермайди, балки иллоҳий лутф ва иноятисиз ҳеч қандай натижага эришиш мумкин эмаслик ҳақиқатини эслатиш маъносидадир. Қуръони карим ҳам бу мавзўни ҳал этиш учун Анфол муборак сурасининг 63 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштирган зотдир. Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ғолиб ва ҳикматли зотдир. (Инсоният тарихида турли халқлар, қабила-уруғлар ва миллатларни Исломчалик бирлаштирган тузум ёки мафкура йўқ. Бўлмайди ҳам. Кишилар қалбидан Ислом муносиб ўрин олган жойларда ва замонларда миллатчилик, маҳаллийчилик ва тарафкашликнинг салбий кўринишлари тамоман йўқолган. (Бу масалалар халқлар бошига битган бало бўлгани ҳаммага маълум.) Чунки Ислом биродарлиги ирқ, насаб, тил, қабила, қавм асосида эмас, Аллоҳга муҳаббат асосида бўлади.)”
Азизлар, дастуримиз давом этади. Бу оятдаги бошқа муҳим нуқта шундан иборатки, биродарликнинг ўрни бу юракда бўлиши керак. Яъни юракнинг чин тубидан бу дўстлик чиқиши лозим. Бинобарин географик, сиёсий, қабилавий ёки аждодий илдизлардан келиб чиққан биродарликлар ташқи кўриниш ва уларнинг муштаракликлари диний ишонч ва эътиқодий алоқаларига хилоф тарзда фақат уларнинг манфаатларига асосланади. Шунинг учун бу биродарлик кўп давом этмайди ва кичик бир баҳона сабабли бу алоқа узилади. Ғафлатда қолмаслик зарур бўлган муҳим жиҳат шундан иборатки, ислом дунёсининг бирлашиши ва ҳамжиҳат бўлишини истамайдиган ислом дининг душманлари турли фитна-найранглар орқали уларнинг диний мустаҳкам тузумига зарба етказишни хоҳлайдилар. Энг яхши йўл бу душманнинг фитна-найрангларини бартараф этиш ва иллоҳий тақводорликка вафодор қолиш, диний ормонлар ва мақсадларга устувор тўриш, сабр-тоқат қилиш ва алоқаларни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Қуръони карим Ол-Имрон муборак сурасининг 200 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг. Курашга бел боғлаб туринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки ютуққа эришсангиз. (Сабр ила ғолиб келиш муҳим нарса, чунки қарши тараф ҳам ўзига яраша сабрлидир. Демак, икки томоннинг сабрлари курашида мўминларнинг сабри ғолиб келиши керак. Буни шаръий истилоҳда «мусобара» дейилади. Биз «курашга бел боғлаб туринг» деб таржима қилган ибора эса, «муробата» дейилиб, ибодат жойида ёки мусулмонларни душмандан ҳимоя қилиш жойида бардавом бўлиш маъносини беради.)”
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ҳттиз ҳикоят» унвонли охирги қисмида “Сабр ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Ўз нафсларини тийиб, ўзларини ёмонликдан сақлаб, саломатлик ва саодатга эришиш мақсадида рамазон ойида рўза тутганларга саломлар йўллаймиз!
Фақат чўл-биёбон кўзга кўринардию холос. Ўзоқда ўз йўлларидан адашган мусофирлар қалбларида умид бағишлайдиган бир чодир куринарди. Кекса бир аёл бу чодирнинг ўртасида утириб ўз эчкисини уша ерда боғлаб қўйган эди. У келаётган икки кишини кўриб қолди. Бу икки кишининг чанқоқ ва оч қолганларини юзларидан кўриш мумкин эди. Улар кампир билан саломлашиб айтдилар: Биз йўлимиздан адашдик, ҳамда чанқоқ ва оч қолганмиз! Бир пиёла сув ва нон билан бизга мизбонлик қилсангиз яхши бўларди. Кекса аёл ўз жойидан зудлик билан туриб чодирнинг бир чеккасидан сувни олиб келди ва айтди: Сиз сувни ичиб дам олинглар. Ўғлим туяни боқишга борган, у келиши билан бу эчкини суйади ва мен сизларга бирон овқат пишираман!
Кекса аёл чодирнинг бир бурчагида утирди ва бу икки киши ҳам дам ола бошлашди. Кекса аёл эса, бир неча дақиқа ўтиши билан чодирнинг бир гўшасини кўтариб чўл-биёбонга қарарди.
Бу икки мусофирлар ундан сўрадилар: Она, қаерга қараяпсиз?
Кекса аёл жавоб берди: Ўғлимнинг қайтишини кутияпман, бугун кеч қолди. Кекса аёл яна бир маротаба қаради ва аҳволи бирданидан ўзгариб қолди. Унинг хавотирланиши юзидан яққол намоён эди. Мусофирлар ундан, нима бўлди деб сўрадилар.
Кекса аёл, Худо оқибатини хайрли қилсин. Ўғлимнинг туясида бошқа киши минган ва бу ерга келияптди, аммо ўғлим кўринмайди.
Бирон-бир ҳодиса юз беришидан қурқаман. У чодирдан чиқиб уша туяга минган киши томон борди. Туяга минган киши кекса аёлга деди: Она, Аллоҳ сизга сабр-тоқат берсин, ўғлингиз дунёдан кўз юмди.
Жуда оғир ва аччинарли бундай хабар кекса аёлни паришон айлади, аммо нола ва фиғон қилмасдан шундай айтди: “Эй йигит, секинроқ сўзлагин, менинг икки нафар меҳмоним бор, улар эшитмасин деб қурқаман. Ўғлим билан нима ҳодиса юз берганини айтгин.
Ёш йигит айтди: Ўғлингиз туяларга сув бермоқчи бўлди, туялар тўпланишганида ўғлингиз қулаб тушди. Туялардан бири ўғлингизга оёғи билан урди ва у боши билан қудуққа тушди. Биз уни қудуқдан чиқардик, аммо у ўлган эди.
Кекса аёл ўз ичидан аччинарди, аммо сабр-тоқат қиларди ва уша кишига деди: Ўғлим ҳозир, туядан пастга туш ва бу эчкини сўйгин. Бу меҳмонларга овқат тайёрлашим керак. Бу киши эчкини суйди ва кекса аёл бир бурчакда жуда оғир ва аччинарли ҳолатда овқатни тайёрлади ва меҳмонлар олдига қўйди.
Меҳмондорлик қилишдан сўнг кекса аёл деди: Азиз меҳмонлар, менинг яккаву ягона ўғлим дунёдан ўтди. Сизлар ўртангиздан Қуръон тиловат қиладиган бирон-бир киши борми?
Мусофирлардан бири Қуръонни тиловат қилишни бошлади.
Мусофир киши оятни тиловат қиларди ва кекса аёл эшитиб йиғларди. Аллоҳ таоло қалби ачинган бандасига айтарди:
Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга ва меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.
Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.
Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир. Бу улкан тарбиянинг ёрқин мисолидир. Шунча синов ва машаққатларга мукофот қилиб ғалаба, нусрат ва бошқа нарсалар эмас, Аллоҳнинг саловатлари, меҳри ва шафқати ҳамда раҳмати ваъда қилинмоқда! Шунинг учун мўминлар доимо Аллоҳнинг розилигини кўзлаб иш қилишлари лозим бўлади.
Кекса киши бу оятни эшитгани билан руҳияси кўтарилди ва жойидан туриб икки ракаат намоз ўқиди. У сажда қилиб айтди: Эй меҳрибон яратгувчи, сен бу яккаву ягона ўғлимни ўзинг менга ато этдинг ва ўзинг уни мендан олдинг. Менга сабр-тоқат қил деб буюрдинг мен ҳам итоат қиламан. Биламанки сен ҳам ўз ваъданга вафо қиласан. Сўнгра меҳмонлар билан хайрлашиб ўз фарзандини дафн қилишга борди.
Азизлар, Аллоҳ таолодан ушбу азиз ва баракотли ойда руҳ ва жонларимизни турли ёмонликдан ва гуноҳлардан асрашини ва инсоний олий даражаларини касб этишини бизларга мушарраф айласин деб тилаб қоламиз!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.