Биз билан Эронга келинг
Хузистон вилояти
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Саёҳатни хуш кўрувчи азиз мухлислар, бугунги эшиттириш орқали сиз билан Эроннинг янги вилояти ҳамда нефтдан бой ва қора олтин юрти номини олган Хузистон минтақасига сафар қиламиз. Хузистон вилояти қарийб 65 минг квадрат километр масоҳат билан Эрон жануби-ғарбида жойлашган. Мазкур вилоятнинг ҳудудлари шимол томонидан Луристон ва Элом вилоятлари, ғарб томонидан Ироқ юрти, жануб томонидан Форс кўрфази ҳамда шарқ томонидан Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий ва Куҳгилуя ва Буйираҳмад вилоятлари билан чекланган. Саноат шаҳри бўлган Аҳвоз Хузистон вилоятининг марказидир.
Ушбу вилоят текис бўлмаган ерларга эга бўлгани боис тоғли ва яйлов минтақаларига бўлинади. Тоғли минтақалар вилоятнинг шимолий ва шарқий қисмида жойлашган. Мазкур қисмда жойлашган тоғлар Зогрус тоғининг давомидир. Ушбу минтақада муҳим саналган тоғларнинг номи Зардкуҳ, Сиёҳ, Кўҳчол ва Обандон номлари билан аталади. Яйлов ва чакалзорлардан иборат минтақа эса Хузистон вилоятининг жанубий ва ғарбий қисмида жойлашган.
Мазкур катта бўлган минтақанинг масоҳати 41 минг квадрат километрни ташкил этади. Корун ва бошқа дарёсининг сувлари ўтувчи ушбу жойлар, кенг ботлоқзорларга эга маконларни ҳур дея аташади ва ушбу муҳим бўлган ҳурлар Озодагон ва Шодгон даштларида кўзга ташланади.
Хузистон ноҳияларида энг йирик ҳур Карха, Дуираж ва Арвандруд дарёлари сувларидан ташкил бўлган Ҳурулазимдир. Хузистон вилоятининг пастлик ва баландликлари туфайли унда турли хил об-ҳавони кузатиш мумкин. Айниқса, вилоятнинг баландликларида жойлашган тоғли минтақаларда иқлим қиш фаслида совуқ бўлади ва ёз фаслларида эса мўътадил. Тоғ этакларида жойлашган минтақаларда яримбиёбонлик об-ҳавони ва пастда жойлашган даштларда биёбонга хос бўлган иқлимни кузатиш мумкин.
Умуман олганда, Хузистон ва унга яқин бўлган минтақаларнинг иқлими иссиқдир. Аҳвоз, Ободон ва Дезфул каби шаҳарларда ёз фасли об-ҳавонинг даражаси баъзан +50 градусгача бўлиши мумкин. Иқлимнинг бундай иссиқлигига кенг даштларнинг шиддат билан иссиши, Арабистон қумзорларининг таъсири ҳамда Хузистон вилояти жанубининг паст жойда эканлиги ва Форс кўрфазига яқинлигидир.
Айтиш лозимки, Хузистон вилоятининг азамати, ободончилиги ва иқтидори асрлар давомида унда мавжуд кўплаб дарёлар туфайли бўлган. Корун дарёси Эронда суви энг кўп бўлган дарёлардан ҳисобланса, Карха ҳам энг энг узун бўлган дарёлардан биридир ҳамда Хузистон вилоятининг энг муҳим бўлган дарёлари ҳисобланишади. Сувдан тўла ушбу дарёлар ва ҳосилхез ерлар шарофати ила мазкур минтақа асрлар давомида кўп ютуқларга эга бўлиб келган. Шу сабабдан мазкур минтақа бошқа халқлар ва давлатларни ҳам йиллар давомида ўзига жалб этиб келган.
Хузистон вилояти сув захиралари, яхши ҳосил берувчи унумли ерлар ва фаровон қуёш энергиялари, ғайратли ва меҳнаткаш халқ ҳамда муносиб фаслларга бой бўлгани боис Эронда қишлоқ хўжалик соҳасининг марказларидан бири ҳисобланади. Эронда дарёлар сувларининг учдан бир қисми Хузистон вилоятида жойлашган.
Ушбу вилоят полиз ва кўкат маҳсулотларини етиштиришда Эронда етакчи ўринларни эгаллайди. Зироат ишлари мазкур минтақада фасллар давомида амалга оширилади. Найшакар ишлаб чиқариш ва хурмозорларнинг масоҳати бўйича ҳам мазкур вилоят малакатда муҳим аҳамият касб этади.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Иқлимнинг турли хил эканлиги, тупроқларнинг фарқ қилишлари сабабли Хузистон вилоятининг айрим минтақаларида тарқоқ ҳолда бўлган ўрмонлар, бутталар ва кичик дарахтлар ўсган маконларни ҳам кўриш мумкинки, чорва ўтлайдиган жойлар сифатида фойдаланишади. Мазкур минтақаларда яшил ва кенг даштлар ҳам мавжуддир. Хузистон вилоятидаги яйлов жойлар қишда чорвачилик учун муносиб маконлар ҳисобланишади ва Бахтиёрий каби эллар қиш фаслида қўшни вилоятлардан Хузистонга келиб, ушбу даштларда чорваларини боқишади. Мазкур вилоятда мавжуд жонзотларни икки гуруҳга бўлиш мумкин, яъни балиқлар ва ов қилинадиган ҳайвонлар. Мазкур минтқада оқиб ўтувчи дарёларда, ботлоқзорларда. Форс кўрфази сувларида 200дан ортиқ балиқларнинг турлари мавжуд. Суви чучук бўлган дарёларда мавжуд балиқлар гўштининг сифати ва унда протеинларнинг кўплиги боис ушбу балиқлар минтақа аҳолисининг муҳим озуқаларига айланган. Форс кўрфазида ов қилинадиган балиқлар ҳам нафақат Хузистон вилоятининг ички бозорини гўшт билан таъминлайди, балки хорижий ўлкаларга ҳам экспорт қилинади. Мазкур вилоятда ов қилинадиган ҳайвонлар ҳам кўпдир. Қадимдан ушбу минтақада кийикларни ов қилиш кенг йўлга қўйилган эди. Бугунги кунда кийикларнинг сонлари камайган.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.