Исломий инсон ҳуқуқлари
Қийноқ ғайриинсоний муомаланинг оғирлаштирувчи даражаси бўлиб, асосан, маълумот олиш ёки иқрор қилиш мақсадида қўлланади. Қийноқ "қасддан содир этиладиган ғайриинсоний муомаланинг ўта тубанлиги ва ўта оғир ҳамда шафқатсиз азоб етказиши" билан ажралиб туради.
Азиз тингловчилар!
Ӯтган дастуримизда айбланувчилар ҳуққлари ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда вақтинча чақлаш ҳибсхоналарида ва қамоқхоналарда маҳбусларни турли қийноқларга солиши ман эканлиги ҳақида суҳбатлашамиз.
Қийноқнинг ман этилгани жаҳон ҳамжамияти қабул қилган бу ҳақда кӯплаб ҳужжатлар имзоланган. Қийноқ инсонни на фақат жисмонан азоб беради, балки унинг руҳияти ҳам жисми бараварида азоб чекади.
Ҳеч ким на қийноқларга, на ғайриқонуний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалага ёки жазога дучор этилмаслиги лозим.
Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 5-чи моддасига биноан:
Ҳеч ким қийноққа ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазога дучор этилмаслиги лозим.
Бу ва шунга ӯхшаш қатор ҳужжатларда қийноқнинг ҳама тури барча давлатлар ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ман этилганини тасдиқлашини англатади. Бу борада 1975 йили БМТ-нинг "қийноқлар қурбонликлари ҳимояси ва бошқа шафқатсизларча жазо беришларва ғайриинсоний таҳқирлар" ҳақидаги декларацияси ва 1984 йили 10 декабр имзоланган "қийноқлар ва шафқатсизларча жазолаш ва таҳқирлаш ҳаракатлари" ҳақидаги конвенцияси қабул қилинган.
Шунингдек БМТ 1987 қабул қилган декларациясида зӯравонликни барча турларида ва ер курасида ғайриинсоний ҳаракатларни маҳкум этган.
БМТнинг Қийноққа Қарши Конвенциясининг 1-моддасида берилган таърифга кўра, қийноқ "бирон-бир шахсга қасддан етказиладиган кучли жисмоний ёки руҳий оғриқ ёхуд азоб, ундан ёки учинчи шахслардан маълумот ёки иқрорликни қўлга киритиш учун, у ёки учинчи шахс содир этган ёки содир этишда гумон қилинаётган қилмиш учун жазолаш, шунингдек, уни ёки учинчи шахсларни қўрқитиш ёки мажбурлаш ёинки дискриминацияга асосланган ҳар қандай сабабларга кўра содир этилган ҳар қандай ҳаракатлар бўлиб, бунда ушбу ҳаракатлар давлат мансабдор шахслари ёки расмий равишда намоён бўлувчи бошқа шахслар ёки уларнинг ундови билан ёхуд уларни хабардор этган ҳолда ёинки уларнинг розилиги билан содир этилади".
Умуман олганда, муомала ва жазо турлари тўғрисида мутлақ стандартлар мавжуд эмас. Бу борада уч асосий тушунча мавжудлигига эътибор бериш лозим: "қийноқ", "ғайриинсоний муомала (жазо)" ва "шаън ва қадр-қимматни камситувчи муомала (жазо)". Булар бир-биридан характери ва даражаси билан фарқланади. Шунинг баробарида, барча қийноқларни ғайриинсоний ҳамда шаън ва қадр-қимматни камситувчи муомала, деб ҳисоблаш лозим. Муомала индивидни бошқа шахслар олдида қўпол таҳқирласа ёхуд уни ўз иродаси ва виждонига қарши иш тутишга мажбур этса, шаън ва қадр-қимматни камситувчи деб топилади. Қайриинсоний муомала эса, шахсга қасддан кучли жисмоний ёки маънавий азоб етказишни англатади.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Қийноқ ғайриинсоний муомаланинг оғирлаштирувчи даражаси бўлиб, асосан, маълумот олиш ёки иқрор қилиш мақсадида қўлланади. Қийноқ "қасддан содир этиладиган ғайриинсоний муомаланинг ўта тубанлиги ва ўта оғир ҳамда шафқатсиз азоб етказиши" билан ажралиб туради.
1984 йилги конвенция қийноққа қарши универсал юрисдикцияни жорий этади. Бу шуни англатадики, қийноқни қўллашда айбдор бўлган шахс, айбдорнинг фуқаролиги ва бундай ҳаракатларнинг қаерда содир этилганидан қатъи назар, ҳар қандай давлат ҳокимияти органлари томонидан таъқиб этилиши мумкин.
Қийноққа ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазога дучор этилмасликка бўлган ҳуқуқнинг миллий ва халқаро ҳуқуқий кафолатларини таҳлил қилиш ушбу ҳуқуқни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлган кафолат-шартлар, кафолат-воситалар ва кафолат-усуллар тўғрисидаги қоидаларни татбиқ этишни тақозо қилади.
1984 йилда БМТ Бош Ассамблеяси "Қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазо турларини қўллашга қарши конвенция" қабул қилди ва ушбу ҳужжат 1987 йилда кучга кирди. Конвенцияга қўшимча протоколга мувофиқ, у кучга кирганидан сўнг, қўмита таркибида ва унинг бўйсунувида қўмиталар ташкил этилиши ва улар давлат муассалари билан биргаликда озодликдан маҳрум этиш муассасаларини кўздан кечириши назарда тутилган.