август 30, 2016 13:28 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Хуросон ва Рисолат газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади,  Фаластин мухторият ташкилотининг раиси Маҳмуд Аббос Фаластин расмийларига қарши баён этган ўзининг кинали бир изҳоротида "Интифоза муборак, яъни яхши эмас"-деб иддао қилди. Агарчи у ошкор тарзда ўзининг кинали иддаосини оқлаш ва асослашга ҳаракат қилиб, биринчи интифоза яхши эди, аммо кейинги интифозалар муборак эмас,-деб айтди. Интифозанинг алангалари бир қисқа муддат замонда дунёнинг сиёсий ва таблиғотий фазосини ўз таъсирига қарор бердиким, ҳатто Ғарбда ҳам фаластинликлар билан ҳамдардлик ва ҳамжиҳатликлар эълон қилиш шаклланди ва аста-секинлик билан кенгайиб борди.  Сионист ишғолгарларнинг хавфсизлик, ҳарбий ва сиёсий етакчи расмийлари ва раҳбарлари бир неча маротабалар эълон қилишдиким, интифозани бартараф этишга қодир эмаслар. Бу фаластинлик томонлар учун бир жиддий, таъсирчан ва илдизли имтиёз ҳисобланадиким, одатан истиқбол этилиши лозим. Аммо нима учун Маҳмуд Аббос " яхши эмас " деб билади?. Муҳим масала шундан иборатким, нима учун у биринчи интифозани муборак деб билади?  Бу саволнинг жавоби маълум. Маҳмуд Аббос интифозани "номуборак" деб билади, чунки интифоза ушбу ватанфуруш ва сотқинларни мусулмон халқи, айниқса Фаластин халқи учун ошкор этди ва амал майдонида бу хойинлар ишғолгарлардан ҳам сионистроқ эканликларини барчаларга исботлади.  Фаластин интифозаси ҳамеша туғри эди ва муборак бўлиб қолади. Чунки Фаластин ва Қудси шарифнинг озод бўлиши халқ томонидан танланган йўлдир. Ва ҳар кимки қайси мансаб ёки мавқеда бўлмасин агар ушбу йўлда бўлмаса, Фаластин халқининг жипсланган қаторида ва фаластинлик кучлар сафига қарор олмаган бўлса, ҳатто фиребгарлик ва фазо яратишлар билан ҳам ҳеч кимни алдай олишмайди.            

                                                       ******

Хуросон газетаси шундай ёзади, ўтган саккиз йил давомида Абаманинг президентлик мансабда ҳузур топиши даврида Америка дипломатик идораларининг ҳаракатсизлиги шу даражада эдиким, таҳлилчиларнинг аксарияти ўтган саккиз йил давомида Абаманинг яккаланишга мойиллик қиладиган доктринаси ҳақида фикр баён этишди. Аммо Американинг президентлик сайловларигача икки ой вақт қолганида зоҳиран Американинг ташқи ишлар вазирлиги ҳаддан ташқари дипломатик фаолиятларга юзмаюз бўлган. Ўтган бир ҳафта давомида  Америка президентининг ўринбосари Жо Бойден Туркияга сафар қилди, Жон Керри эса Женевага бориб, Россиянинг ташқи ишлар вазири Лавров билан Суриянинг келажаги ҳақида музокараларнинг янги босқичини бошлади.  У шунингдек Жиддага ҳам сафар қилди ва Яманнинг бўҳрони учун янги лойиҳани тақдим этди. Ажабланарли томони шундаким, Абама ҳам Лаосга сафар қилиб осиёлик Осеон йиғилишида иштирок этди. Таҳлилчилар Америка ташқи ишлар вазирлигининг ҳаддан ташқари фаолият олиб боришини сиёсий бўҳронларни ҳал этиш учун жиддий бир ҳаракат деб билиш ўрнига уни олдинда тўрган президентлик сайловларида демократларни ҳимоят этиш учун таблиғотий бир сайъ-ҳаракат деб билишади.  

 

                                                           *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, муштарак европалик армияни ташкил этилишига тегишли охирги хабарлар Европанинг  хавфсизлик муносибатлари янада мураккабланиб қолиши сабабига айланганга ўхшайди. Ҳар ҳолда Меркель биринчи қарашда эҳтиётлик билан Польша ва Чехия республикаларининг позицияларини текшириб кўрди. Шуниси маълумким, Европа Америка Қўшма Штатларига пайравлик қилиши ва шунингдек Европа Иттифоқига аъзо  мамлакатларнинг аксарияти Нато ташкилотига аъзо бўлишлари сабабли ўзларининг хавфсизлигини катта хатарларга қарор беришган. Европада хавфсизлик бўҳронларнинг вужудга келиши Америка Қўшма Штатларининг майдонида ягона Европанинг фаолият олиб боришининг самарасидир. Энди Россия ва Европа ўртасида авж олган тортишувлар ҳам шу масалаларга тегишлидир. Бу муноқашалар Америка Қўшма Штатларининг бевосита дахолат этиши билан ва албатта Англиянинг бевосита ва махсус уйин қилиши билан вужудга келган. Ҳар ҳолда Европанинг муштарак армиясини ташкил этиш маълум даражада Россия ва ягона Европанинг муноқишаларини жиддий равишда кучайтириши мумкин. Табиийким, Европа Иттифоқига аъзо бўлган айрим мамлакатлар ҳам амалда бу идея билан ва унинг ижро этилишига мухолифат қилишади. Меркельнинг позицияси ҳам шуни кўрсатадиким, Германия таъсирчан мамлакат унвонида амал қилиш босқичида бундай идеяни ҳимоят этмайди.