Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 29-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг 5-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июн ойининг 19-чи кунидир.
Бундан 1379 йил олдин ҳижрий-қамарий 60 йил шаввол ойнинг 5-чисида:
Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг амакивачаси Муслим бин Ақил Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навералари бўлмиш Имом Ҳусейн алайҳисалом билан байъат қилиш мақсадида Ироқнинг шаҳарларидан бири бўлган Куфа халқини даъват этиш учун ушбу шаҳарга кирди. Куфа халқи бундан олдин кўп нома йўллаб Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг ушбу шаҳарга келиши ва Уммавийлар мустабид ҳукумати билан қарши кўрашиш учун уларга раҳбарлик қилишини сўраган эдилар. Муслим бин Ақил Куфа шаҳрига кириши билан Куфа халқини қиём қилишга даъват этишни ўзига қамраб олган номани улар учун қироат қилиб берди ва қисқа бир муддат давомида 18 мингга яқин шахс у билан байъат қилишди. Бундан кейин Муслим Куфа халқининг кенг байъат қилганларини Имом Ҳусейн алайҳиссаломга етказди. Аммо бир неча муддатдан кейин Куфа халқи ушбу шаҳарнинг янги ҳокими бўлмиш Ибн Зиёднинг тамагирлиги, таҳдид солиши ва таблиғот олиб боришлари таъсири остида Имом Ҳусейн алайҳисалом билан қилган байъатларига аҳамият қаратишмади. Улардан бир гуруҳи эса Карбалода Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навералари билан қарши кўраш олиб бориш учун урушга киришди. Шунингдек Куфада ёлғиз қолган Муслим бин Ақил Уммавийлар ҳукуматининг маъмурлари билан қулга олинди ва шаҳодатга етказилди.
Бундан 141 йил илгари милодий 1877 йил июнь ойининг 19-чисида:
Учиш-қўниш йўлисиз вертикал равишда ердан кўтарилиш ва қўнишга ҳамда ҳавода муаллақ туришга қодир бўлган илк учиш аппарати синовдан ўтказилди. Верталёт деб аталган бу аппарат италиялик муҳандис Энрико Форланини томонидан Мисрнинг Искандария портида синовдан ўтказилди. Бу вертолёт бир муддат ўтишидан сўнг полшалик мутахассис Сикорский томонидан такомиллаштирилиб, бу ихтиро унинг номи билан тарих саҳифаларига битилди.
Бундан 41 йил олдин ҳижрий-шамсий 1356 хурдод ойининг 29-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон мутафаккири ва ёзувчиси доктор Али Шариатий Лондонда вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1312 йилда Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Сабзавор шаҳрининг яқинида илм ва дин аҳлидан бўлган оилада таваллуд топди. Доктор Шариатий ўзининг олий маълумотини адабиёт йўналишида олди ва шу билан бирга шоҳ режимига қарши сиёсий кўраш олиб борди. Бир неча вақтдан кейин доктор Шариатий ўз маълумотини давом эттириш учун Францияга сафар қилди ва Франциянинг Сарбонна университетидан динлар таърихи йўналишида докторлик даражасини олганидан кейин ўз ватанига қайтиб келди. Шариатий бу даврда Теҳроннинг Ҳусейниясида баҳс-мунозара этиш ва суханронлик қилиш йиғилишларини ташкил этиш билан шуғулланди. Доктор Шариатий ўз умрининг давомида 200-тадан ортиқ китоб ижод этди. Шариатий ёзган асарлардан "Ислом ва инсон", "Таърихи тамаддун", яъни “Маданият тарихи”, "Оре, инчунин буд бародар", яъни “Ҳа, шундай эди биродар” "Ҳажж" ва "Фотима, Фотима аст", яъни “Фотима Фотимадир” номли китобларига ишора этиш мумкин.