Мультфилмларда аёл персонажларининг қатнашиши масаласида эътирозлар кучайиб бормоқда
Инсон шаъсияти ва тафаккурининг аксарияти одатда болалик даврида шаклланади. Болаларга атаб ижод этилган мултфилмларда аёл чеҳраси ва симосини намойиш этиш қизбола бўладими ёки уғил бўладими катта ёшга кирганларида аёлларнинг шахсиятига ва қарашларига тасир етказади
Франциянинг Аннеси деган жойи муҳим ва машҳур мультфилмлар фестевалларини ўтказадиган жой ҳисобланади. Аннеси халқаро фестивалининг 58-чи даври июн ойининг 11 чисидан бошлаб 16-чисигача ўтказилдики, унда Эроннинг намояндалигида мамлакатнинг тўртта асари фестевалда иштирок этди. Милодий 2003 йилда Форс классик адабиётининг шоҳасари ҳаким Фирдавсийнинг “Шоҳномаси” асосида режиссер ва ёзувчи Ашкон Раҳгузар яратган “Сўнги достон” номли филми бу фестевалдан ташқари филмлар бўлимида намойишга қуйилади. Қисқа метражли филмлар бўлимида Мужтабо Мусавий яратган “Оғои гавазн”, Ҳусейн Мулоиматий яратган “Бидув Рустам бидув”, яъни “Шошил Рустам шошил” намойишга қуйилди. Шунингдек Бобак ва Беҳнуд Некўий ижод этган “Руби ва жўжаҳо” “Мусофире аз фазо” асарлари ҳам телевидения сериаллари бўлимида намойиш этилди.
“Сўнги достон” мултфилми буюк шоир Фирдавсийнинг асари Шоҳнома боблари биридан иқтибос олинганки, ёмонлик ва эзгўлик ўртасидаги тўқнашув ҳақида қадимий афсоналар асосида яратилган филмдир. Бу асарни тайёрлаган Ҳурхаш кампанияси милодий 2017 йилда Теҳронда мултфилм конфренцияларини ўтказган кампаниялардан бири ҳсобланади. Аннеси фестевалининг директори Марсел Жонбу ушбу филм ҳақида шундай деб фикр билдиради: “Сўнги достон, Эроннинг ҳайратга келтирувчи ажойиб филми ҳисобланади. Бу фильм бизни қаҳрамонлик, шўҳратпарастлик ва тўқнашаётган эзгўлик ва ёмонлик афсоналар дунёсига олиб борадиган лаҳзалардан тўладир. ”
Мультфилм асарларини намойиш этиш қаторида ушбу санъат арсасида фаолият олиб борадиган фаоллар ширкатларнинг ижроия раҳбарларидан олиб режиссёрларгача икки йил кетмакет Аннесида йиғилиб хилмахил дунёни қабул қилиш, тенглик ва ундаги фарқлар ҳақида сўҳбатлашди. “Аёлларнинг мультфилмлардаги ўрни” фонди 2018 йилги Аннеси мультфилм фестевалида иштирок этган фондлардан бири эди. Бу фонд “Мультфилмда аёлларнинг халқаро йиғилиши” йиллик иккинчи маросимини ўтказди. Бир кунлик бу йиғилиш мультфилмлар дунёсида аёллар персонажларининг ҳузур топишлари ҳақидаги муҳим масалани ҳал этиш билан шуғулланди. Бу масалалардан бири бу аёл режиссерлар янги авлодининг қарашларини баён этишдан иборат эди. Бу йиғилишда фильм яратиш саноатининг келажаги ва унда аёлларнинг иштирок этишлари ҳақида баҳс-мунозара этилди. Ҳамда бу йиғилишнинг иштирокчилари жинсий ва ўзлик масалаларини қандай баён этиш шунингдек анъанавий қарашлар ва унинг мазмун-мундарижаси бўйича фикр алмашишди.
Филм ишлаб чиқариш кампаниясининг раҳбари ва фильм режиссери Марк Озберн бу йиғилишда иштирок этиб, шундай деди: “Саҳнада ва унинг ортида кўп тенгсизликлар мавжуд ва бизнинг ҳаммамиз милодий 2025 йилгача 50 фоизлик тенгликка етишимиз учун бирбирларимиз билан ҳамкорлик қилишимиз лозим. Назаримда ўзгариш фақат уша вақти вужудга келадиким, ҳаммамиз аёлларни ҳимоят этсак. Эркаклар ўз таассубларини ўрганишда бошқа эркакларга кўмак беришлари мумкин. Биз ҳаммамиз биргамиз. Биргаликда ижод этиш, мустаҳкам ва кучли иш жойларини яратишимиз мумкин.” Янги оммавий ахборот воситалари ва алоқа тизимидаги янги технологиялар ҳозирги асрнинг энг муҳим хусусиятларидан ҳисобланадиким, ҳозирги замон башариятининг турли ҳаёт жанбаларини ўз тасири остига қарор беради. Айтиш мумкинки, ҳозирги дунёда қудрат ва тафаккурни яратиш, маданият ва зеҳнни ривож-равнақ беришнинг энг тасирчан воситаларидан бири бу ахборот воситалари ҳисобланади. Янги ахборот воситаларида жинсий масалаларга ишора этиш жамият тасаввурида аёл чеҳраси ва симосини инъикос этиш масаласида муҳим рол уйнайди. Бу ўртада мультфилм саноати ҳам мустақил ахборот воситаси ва ҳамда оммавий ахборот воситаси унвонида бу тасаввуротни ижод этишда муҳим катта рол уйнаши мумкин.