июн 24, 2018 13:51 Asia/Tashkent

“Ўзбекистон  ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Циндао шаҳрига ташриф буюрди.
  2. Шавкат Мирзиёев Россия президенти В.Путин билан мулоқот ӯтказди, шунингдек у  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммадни қабул қилди.
  3. Президент Шавкат Мирзиёев  Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди.
  4. Ўзбекистон олтин-валюта захираси 228,4 миллион долларга камайди
  5. Тошкентда Марказий Осиё халқаро экология форуми бошланди
  6. Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам йўллади
  7. Швеция суди Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловни умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди
  8. Рамазоннинг 1 кунида 96 маст ҳайдовчи ушланди
  9. Уругвай футбол терма жамоаси Ўзбекистонни йирик ҳисобда енгди

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 июн куни Хитойнинг Циндао шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Давлат раҳбарларининг мажлиси якунида Циндао декларацияси қабул қилиниши, Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси, Ёшларга қўшма мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Саммит доирасида Ўзбекистон президенти Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Афғонистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

 Хххххххххххххххххх

          Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Циндао шаҳрида Россия президенти В.Путин билан мулоқот ӯтказди, шунингдек у  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммадни қабул қилди

Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.

    Хххххххххххххххх

5 июнь куни Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Марказий Осиё халқаро экология форуми МОХЭФ-2018 тадбирининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Афғонистоннинг экология бўйича идоралари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар вакиллари ҳамда форум ташкилотчилари сўзга чиқди.

Шунингдек, форум доирасида «Ўзэкспомарказ» павильонларида дастлабки ихтисослаштирилган кўргазма ташкил этилди.

Кўргазма Арманистон, Венгрия, Германия, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия Республикаси, Латвия ва Швейцариянинг «яшил технологиялар» соҳасидаги 40 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларини бирлаштирди.

Хххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон халқига гуманитар ёрдам тариқасида 3 минг тоннадан ортиқ буғдой етказди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Гуманитар ёрдамнинг тақдим этилиши 5 июнь куни Ҳайратонда бўлиб ўтди. Қўшни мамлакатга Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев раҳбарлигидаги делегация борди.

Миллионлаб афғонистонликлар олти ойдан сўнг очарчиликка дучор бўлиши мумкин. БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бюллетенида қайд қилинишича, бунга қурғоқчилик сабаб бўлиши мумкин.

Оч оилаларга ёрдам ажратиш учун камида 115 миллион доллар зарур, дейилади ҳужжатда. Афғонистондаги 34 вилоятнинг учдан бир қисми ўтган йил охиридан буён қор ва ёмғир йўқлиги боис жиддий зарар кўрди.

 Ххххххххххххххххххх

Рамазоннинг 1 кунида 96 маст ҳайдовчи ушланди

Ӯтказилган бир кунлик "Автопатруль" профилактик тадбири давомида Тошкент вилоятида 96 нафар маст ҳайдовчи ушланди. Уларнинг 47 нафари велосипедда бўлган. 59 ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқараётган фуқаролар тўхтатилиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган. 90 дан ортиқ автомашина вилоят ҳудудидаги вақтинчалик жарима майдонларига қўйилган.

Бу ҳақда тадбирни ўтказган Тошкент вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига таяниб, ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Тадбир давомида 1500 дан зиёд қоидабузарлик аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари "Исломий туризм"ни йӯлга қӯймоқчи бӯлган мамлакат бу нуктага ҳам эътибор қаратиши керак, деган фикрни билдиришяпти.

Ххххххххххххххххххх

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати арафасида бўлиб ўтаётган ўртоқлик учрашувлари доирасида Уругвайга қарши майдонга тушди.

Монтевидеодаги «Сентенарио» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 32-дақиқасида де Арраскаэта ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 9-дақиқасида Суарес пенальтини аниқ амалга оширди. Ўйиндаги сўнгги гол 73-дақиқада Хименес томонидан киритилди.

 

Ёрлиқ