Исломда бола ҳуқуқлари
“Исломда болалар ҳуқуқлари” махсус-эшиттиришида ислом дини нуқтаи назаридан болалар ҳуқуқларини кӯриб чиқамиз.
19-чи асрнинг аввалидан бошлаб то 20-чи асрнинг ӯрталаригача болалар ва улар билан муомала ӯзгара бошлади.
Бу даврада болани таъим ва тарбия бериш орқали жамиятнинг комил бир аъзоси сифатида етиштириш муукун бӯлган тафаккур шаклланди. Бу тафаккур тарафдорларидан машҳур психологлар Ватсон ва Фрейд эдилар.
19 ва 20 асрда рӯй берган инсон ҳуқуқлари ва унинг ортидан бола ҳуқуқларига оид ӯзгаришлар янги шароитларни ижод этди. Инсон ҳуқуқларига оид ҳужжатлар, жумладан БМТ-нинг инсон ҳуқуқларига оид ҳужжатида бола ҳақида келган: Бола ҳаматомонлама етук вояга етиши учун меҳр-самимиятга тӯла оилада вояга етиши лозим. Бу унинг келажакда мустақил шахсий ва ижтимоий ҳаёти учун муносиб замин яратади.
Ундан кейинги давр, бу 20-чи асрнинг ӯрталаридан бошланган.
Болаларга ғамхӯрлик ва меҳр-муҳаббат билан муносабат қилиш бу давра хусусиятларидан ҳисобланади. Бу давра олимлар фикрига кӯра, болага аввал меҳр-муҳаббат кӯрсатиб, сӯнг уларни ӯз ҳақ-ҳуқуқлари билан таништиришдир.
Ер юзида болалар ҳуқуқининг англаниши ва ҳаётга татбиқ этилиши узоқ давом этган жараён. Тарихга назар ташласак, ҳатто мураккаб даврларда ҳам бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятнинг энг муҳим вазифаси сифатида тан олинган.
Мазкур тамойил инсоният тараққиётининг кейинги даврларида алоҳида ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топди. Хусусан, ўтган асрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида илк маротаба болалар алоҳида ҳимоя объекти эканлиги эътироф этилди. Шундан бошлаб БМТ дунё миқёсида болалар ҳуқуқини турли халқаро пактлар, шунингдек, 1989 йил 20 ноябрда Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенция билан ҳимоя қилиб келмоқда. Бола ҳуқуқлари ва манфаатларини бузишга ҳеч бир шахс ёки давлат органининг ҳаққи йўқ. Кўпинча бола ҳуқуқларининг бузилиши соҳага оид нормаларга риоя қилмаслик ёки муносабатларнинг тўғри йўлга қўйилмагани туфайли келиб чиқади. Масалан, амалиётда боланинг оилада яшаш ва тарбияланиш, ота-она ва бошқа қариндошлари билан кўришиш, ўз фикрини ифода этиш, исм, ота исми ва фамилия олиш, исми ва фамилиясини ўзгартириш, шунингдек, уй-жойга бўлган ҳуқуқи, айниқса, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой, таъминот олишга бўлган ҳуқуқларининг бузилиши кузатилади. Оила аъзолари ҳар бирининг ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса болалар ҳуқуқлари энг асосий инсоний ҳуқуқлардан бӯлиб, уларга махсус диққат-таважжуҳ қилиш лозим. Агар болалар ӯз ҳақ-ҳуқуқларидан дуруст равишда фойдалана олмасалар жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом ӯсишлари мушкл бӯлади.////Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Бола ҳуқуқлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Дунёда «болаларни ҳимоя қилиш» деган тушунча бор. Албатта, буни глобал миқёсдаги умуминсоний масала сифатида қабул қиламиз. Дарҳақиқат, болаларни ҳимоя қилиш бундан-да чуқурроқ масалаларни қамраб оладики, дунё ҳамжамияти ҳам, биз ҳам энг аввало ана шу муаммо билан жиддийроқ шуғулланишимиз лозим.
Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан биз учун бир амонатдек ато этилганини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Шундай экан бу амонатни яхши асраб-авайлаб вояга етказишга тӯғри келади. Унинг руҳий ва жисмоний саломатлигига таважжуҳ қилмоқ бизнинг инсоний бурчимиздир.
Болалар жамиятнинг бошқа қатламлари каби меҳр-муҳаббатга эҳтиёж сезишади. Болаларга нисбатан меҳр-муҳаббатга тўла муносабат болаларни ҳам ақлий, ҳам руҳий ривожланишига катта таъсир кўрсатадиган ўзига хос вазифасини ўтайди.
Ҳар бир боланинг, шу жумладан, етим ва ота-она қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш фуқаролик жамиятининг табиий асоси ва муҳим шарти деб қаралади. Инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига асосан болаликда пойдевор қўйилади. Инсон шахсиятини тарбиялаш ҳам асосан унинг болалигидан бошланади