август 20, 2018 14:32 Asia/Tashkent

Ҳар қандай демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти¬да, биринчи навбатда инсон ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Айтиб ўтиш керакки, аксарият ҳолларда инсон ҳуқуқлари, фуқаролар ҳуқуқлари дейилганда катта ёшдаги аҳоли назарда тутилади-ю, болалар эса эътибордан четда қолади.Тиббий хизматлардан ва ижтимоий имкониятлардан фойдаланишлари болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларидан ҳисобланади. Болалар ҳам катталар қатори жамиятдаги жорий имкониятлар, маиший хизматлар ва тиббий

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ҳар қандай демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти¬да, биринчи навбатда инсон ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Айтиб ўтиш керакки, аксарият ҳолларда инсон ҳуқуқлари, фуқаролар ҳуқуқлари дейилганда катта ёшдаги аҳоли назарда тутилади-ю, болалар эса эътибордан четда қолади.Тиббий хизматлардан ва ижтимоий имкониятлардан фойдаланишлари болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларидан ҳисобланади. Болалар ҳам катталар қатори жамиятдаги жорий имкониятлар, маиший хизматлар ва тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳақларига эгалар.

Жумладан Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Конвенцияси 24-моддасида келган:

1. Иштирокчи-давлатлар боланинг соғлиқни сақлаш тизимининг такомиллашган хизматларидан, касалликларни даволаш ва саломатликни тиклаш воситаларидан фойдаланишини ҳуқуқий эътироф этадилар. Иштирокчи-давлатлар бирорта ҳам бола соғлиқни сақлаш тазимининг бундай хизматларидан баҳраманд бўлишдан иборат ўз ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолмаслигини таъминлашга ҳаракат қиладилар.

2. Иштирокчи-давлатлар бундай ҳуқуқнинг тўла амалга ошишига эришадилар, жумладан, қуйидаги чораларни кўрадилар:

а) чақалоқлар ва болалар ўлими даражасини пасайтириш;

b) ҳамма болаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиши ва уларнинг соғлиғини сақлашга, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантиришга биринчи даражали эътибор берилишига эришиш;

c) бошқа усуллар қаторида қулай технологияни қўллаш ва етарли миқдорда тўйимли озиқ-овқат ва тоза ичимлик сув етказиб бериш йўли билан ҳамда атроф-муҳитнинг ифлосланиш хавф-хатарини эътиборга олган ҳолда бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатиш доирасида касалликлар ва тўйиб овқатланмасликка қарши кураш олиб бориш;

d) оналарга туғиш олдидан ва туққандан кейинги даврда уларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида тегишли равишда хизматларни тақдим этиш;

e) жамият барча табақаларининг, жумладан, ота-оналар ва болаларнинг гўдаклар соғлиғи ва овқатланиши, кўкрак сути билан боқишнинг афзалликлари, гигиена, бола яшаётган муҳит санитарияси ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳақидаги хабардорлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг илм олишига йўл очиш ва эгалланган билимларидан фойдаланишларини қўллаб-қувватлаш;

f) профилактик тиббий ёрдам ва оила ҳажмини режалаштириш соҳасидаги маърифий ишлар ва хизматларни ривожлантириш.

3. Иштирокчи-давлатлар болаларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган анъанавий амалиётга барҳам бериш мақсадида ҳар қандай самарали ва зарур чора-тадбирларни кўрадилар.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

4. Иштирокчи-давлатлар ушбу моддада эътироф этилган ҳуқуқлар тўла амалга ошишига аста-секин эришиш мақсадида халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш ва ривожлантириш мажбуриятини оладилар. Шу муносабат билан ривожланаётган мамлакатларнинг эҳтиёжларига алоҳида эътибор берилиши зарур.

Шунингдек ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ 25-моддада келган:

1. Ҳар бир инсон ўзининг ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга ҳамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга борлиқ бўлмаган шароитларга кўра тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга.

2. Оналик ва болалик алоҳида ғамхурлик ва ёрдам ҳуқуқини беради. Барча болалар, никоҳда ёки никоҳсиз туғилишидан қатъи назар, бир хил ижтимоий ҳимоядан фойдаланиши керак.

Ҳурматли тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.