Исломда бола ҳуқуқлари
Болалар жамиятнинг энг заиф ва энг ёрдамга муҳтож қатлам ҳисобланади. Улар кӯплаб мушкулотларга учрашади. Болаларнинг қаттиқ меҳнат қилишлари, руҳий ва жисмоний хушунатлар, зӯравонлик ва жинсий суйистеъмолчилик мактабдан орқада қолиш бугунги кун асосий мушкулотларидан ҳисобланади. Шунинг учун болалар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш ота-оналар ва давлатларнинг зиммасига юкланган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Болалар жамиятнинг энг заиф ва энг ёрдамга муҳтож қатлам ҳисобланади. Улар кӯплаб мушкулотларга учрашади. Болаларнинг қаттиқ меҳнат қилишлари, руҳий ва жисмоний хушунатлар, зӯравонлик ва жинсий суйистеъмолчилик мактабдан орқада қолиш бугунги кун асосий мушкулотларидан ҳисобланади. Шунинг учун болалар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш ота-оналар ва давлатларнинг зиммасига юкланган.
Албатта болалар уларга келажакда лозим бӯлиб қоладган ҳунарларни ӯрганишса зарар эмас, аммо уларни машаққатли ишларда ишлатиш жиноятдир.
Мажбурий ёки ихтиёрий бўлишидан қатъи назар, маълум меҳнат турларида вояга етмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади.
Демак, қонунчиликка кўра, вояга етмаган шахсларнинг юқорида белгиланган нормалардан оғир юк кўтариш билан боғлиқ ишларга жалб этилиши, хоҳ ўзларининг хоҳишларига кўра бўлсин, хоҳ мажбуран жалб этилсин, қонунга хилоф ҳисобланади ва бундай меҳнатга жалб қилган шахс жавобгарликка тортилади.
Болалар — жамиятнинг энг ҳимояга муҳтож, энг заиф заиф қатлами саналади. Болалар ҳар бир оила ва ҳар бир давлат учун азиз неъмат ва ўз жомеасининг келажаги ҳисобланади. Халқаро меъёрлар асосида, ривожланган жамият ўз болаларининг ҳақ-ҳуқуқи ва эҳтиёжларини таъминлаш учун сай-ҳаракат қилади.
Жамиятнинг ривожланиш омили бу жамиятнинг моддий ривожланиши эмас, балки ушбу моддий неъматлардан талаб даражасида фойдаланадиган тарбият кўрган инсонлар ҳисобланади
Ушбу нуқтаи назардан болалар жамиятнинг аслий неъмати сифатида эътибор марказида бўлишлари лозим.Бола оилада туғилади ва ўз навбатида, боланинг қандай оилада туғилганлиги унинг кейинги тақдирини белгилайди. Оила болани қуршаб турган энг яқин муҳит ҳисобланади ва айни шу оила боланинг камолотига таъсир кўрсатадиган кучдир.
Ҳар бир боланинг, шу жумладан, етим ва ота-она қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш фуқаролик жамиятининг табиий асоси ва муҳим шарти деб қаралади. Инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига асосан болаликда пойдевор қўйилади. Инсон шахсиятини тарбиялаш ҳам асосан унинг болалигидан бошланади. Яхши, гўзал тарбия олган болалар улғайгач хуш ахлоқли, гўзал одобли инсонлар бўлиб етишади ва Аллоҳнинг ҳидоят йўлида юриб, икки дунё саодатини қўлга киритади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Болаларнинг ижтимоий ишларга жалб этиш бир жиҳати, бундай ишларга чиқиш учун вояга етмаган шахснинг ўзи рози бўлиши ва қатнашишни хоҳлаши лозим. Аск ҳолда, бу мажбурий меҳнат бўлиб қолади. Мажбурий меҳнат эса юқорида айтиб ўтганимиздек, давлатлар меҳнат кодекси ва бошқа бир қатор қонуний ҳужжатлар асосида тақиқланади. Бундан ташқари, вояга етмаган шахснинг ота-онаси меҳнат ишларига қатнашишга норози бўлса, бола ўзи хоҳлаган тақдирда ҳам иштирок эта олмайди. Демак, тақиқланмаган қишлоқ хўжалиги ишларига вояга етмаган шахслар, аввало, ўз ихтиёрлари билан, сўнг ота-оналарининг розилиги билан жалб қилиниши мумкин.
Бола ҳуқуқларига оид асосий ҳалқаро ҳужжатлардан бири бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядир. Конвенция бола ҳуқуқларини ҳимоялаш ва таъминлаш бўйича асосий принципларни ўзида мужассам этган ва иштирокчи-давлатлар учун йўналтирувчи ҳамда мажбурий хусусиятга эга бўлган халқаро шартнома ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида эълон қилинган тамойилларига мувофиқ, жамият барча аъзоларининг ўзига хос бўлган қадр-қиммати, тенг ва ажралмас ҳуқуқлари ер юзида эркинлик, адолат ва тинчликни таъминлашнинг асоси эканлиги эътироф этилганлигини ҳисобга олган.
Ҳурматли тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.