июн 25, 2018 14:56 Asia/Tashkent
  • Мавлавий жаҳон кезади

Мавлавий "Маснавий"сида  қушлар турли  ва ажабланарли ролга эгалар.

Қанот, сайраш, гўзаллик, учиш, ин, қафасдаги  асирлик ва биргаликда сафар қилиш каби қушларнинг табиий хусусиятлари  Мавлавийнинг  тимсол яратишларига кўмаклашган.Мавлавий рамзли ва чигал фикрларни баён этишда қушларнинг турли ҳолатларидан фойдаланган.Мавлавийнинг қушлар парвозларидан яратган тимсоллари ер ва осмон ҳамда малак ва малакут алоқаларини ифода этади.

Исломий ирфонда қуш тимсолининг муҳим маъноларидан бири инсоннинг  руҳи ва жонидир.Яъни, руҳ қуш мисоли  ўзининг ҳақиқий бўлган жойи фалаклар оламига учади.Руҳ таъбирида қушнинг роли учун муҳим бўлган нарса унинг қанотлари ва парвози мафҳумидир.Зеро қанот ҳаммадан олдин учиш, енгиллик, жисмдан хориж бўлиш тимсолидир.

Қушнинг парвози руҳнинг жисм ва тупроқли дунё асирлигидан озод  бўлиш маъносини баён этади.

Ирфоний суннатларнинг биронтасида қанот ва учишнинг қудрати осонлик билан қўлга киритилмайди.Солик нафсини поклаб, маънавиятга   эришиши ва парвозга лойиқ бўлиши учун узоқ  қийин босқичлар ва  кўплаб хатарларни кезиб ўтиши лозим." Маснавии маънавий"даги қушлар тимсолларининг мафҳум ва  маъноларига эътибор қаратсак, Мавлавий ушбу тасвирлар билан бизга ҳақиқий ва маънавий  дунёни  кўрсатиш учун ҳаракат қилганини яққол сезамиз. Мавлавий ушбу тимсолларни яратиш  билан моддий ва маънавий дунёни ўзаро уйғунлаштира олган.

Мавлавийнинг ушбу сўз ўйинлари ва тимсол яратишлардан мақсади  инсонни мутлақ ҳақиқат билан  таништириш ва уни ўз аслига қайтаришдир.

Қушлар Мавлавий асарларида чуқур рамзий маъноларга эга.Унинг ақидаси ва  бошқа орифларнинг фикрларига кўра, ҳис этувчи дунёнинг барча кўринишлари илоҳий асл ва азалий намуналарга эгалар ва моддий олам  маънавий оламнинг жилваси ва соясидир.Мавлавий "Маснавии маънавий" да  ўттизта қушни номлари билан ва юздан кўпроқ қушни  номсиз ва ёки  қуш, товуқ ва жўжа атамалари билан келтиради. Мавлавий ушбу асарида кўпроқ булбул, симурғ, анқо, абобил, ўрдак, лочин, парвона, кўршапарак, бойўғли, тўти, товус, бургут, ҳудҳуд, ҳумо каби қушлар номини келтирган.Ушбу қушлар турли  арзигулик тимсоллар, гўзаллик  бошқа рамзларни ифода этишади. Лочин Мавлавий  энг яхши кўрган  қушлардан бири ҳисобланади. Маснавийда ушбу қуш турли ва ажабланарли  ролларга эгадир. Лочин ирфоний адабиётда Мавлонодан олдин ҳам  тимсол сифатида ишлатилган. Масалан,Ғаззолий Аллоҳ билан унс ва яқин бўлган  нафсни лочинга ўхшатган. Шайх Аттор " Мантиқ-ут-тайр" асарида  лочин тимсолида дарбор ва қалам аҳлини назарда тутган. Бироқ "Маснавии маънавий"да  лочин кенг кўламли маъноларни ифода этган.///// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Мавлавий  " Маснавии маънавий"да  лочин ва шаҳлочин сўзини   эллик тўққиз бор ишлатган. Бу ўртада лочин сўзи фақат саккиз ҳолатда оддий маънода ишлатилган  холос.Қолган ҳолатларнинг барчасида орифона  маъноларга эгадир.

 " Маснавий"даги лочинга алоқадор достонларда  лочиннинг  бойўғлилар орасида қийин ҳолатда қолгани ҳақидаги қисса жуда қизиқарлидир. Ушбу қиссада лочин комил инсон ва илоҳий пайғамбарлар тимсоли сифатида  тасвирланган. Бойўғлилар эса моддиёт  дунёси ҳамда молпараст ва пайғамбарлар фармонидан бўйин товловчи кишиларнинг рамзидир.

Мавлавий  " Маснавии маънавий"да  лочин ва шаҳлочин сўзини   эллик тўққиз бор ишлатган. Бу ўртада лочин сўзи фақат саккиз ҳолатда оддий маънода ишлатилган  холос.Қолган ҳолатларнинг барчасида орифона  маъноларга эгадир.

 " Маснавий"даги лочинга алоқадор достонларда  лочиннинг  бойўғлилар орасида қийин ҳолатда қолгани ҳақидаги қисса жуда қизиқарлидир. Ушбу қиссада лочин комил инсон ва илоҳий пайғамбарлар тимсоли сифатида  тасвирланган. Бойўғлилар эса моддиёт  дунёси ҳамда молпараст ва пайғамбарлар фармонидан бўйин товловчи кишиларнинг рамзидир."Маснавии маънавий"да лочин маънавий қудрат, жон, илоҳий яқинлашув, илм, руҳ, комил инсон, пайғамбар, инсоннинг олий сифати ва кўнгил тимсолларидир