Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг7-си, ҳижрий қамарий 1439 йил шаввол ойининг 14-чиси ва милодий ҳисоб билан 20178 йил июн ойининг 28- кунидир.
Бундан 306 йил муқаддам, 1712 йилнинг 28 июн куни франсиялик машҳур адиб ва мутафаккир Жан Жак Руссо Женева шаҳрида дунёга келди. Унинг болалиги жуда кӯп қийинчиликлар билан ӯтди. Файласуф қирқ ёшидан ижтимоий муаммолар ҳақидаги нуқтаи назарларини тарқата бошлади.
Руссонинг сиёсий, бадиий ва ижтимоий қарашлари 18-аср франсуз халқи орасида улкан нуфуз пайдо қилди. Айрим таҳлилчилар Жан Жак Руссонинг қарашларини Франсуз Инқилобининг меваси деб билишади.
“Ижтимоий келишув” ва “Эътирофлар” китоблари унинг қаламига мансуб.
Руссо 1778 йили оламдан ӯтди.
Хххххххххххххххххххххх
Бундан 104 йил бурун, 1914 йилнинг 28 июн куни Шветсиянинг валиаҳди Франс Фердинанд рафиқаси билан бирга бугунги Боснянинг Сараево шаҳрига сафари чоғи серб студенти томонидан террор қилинди. Шветсария террорчини аниқлаш ва уни жазолаш масаласига бевосита қатнашишини талаб қилди. Аммо Сербия унинг бу талабини рад қилди. Орадан бир ой ӯтгач Шветсия Германиянинг қӯллаб-қувватлови билан Сербияга ҳужум қилди. Бу воқеа Биринчи жаҳон урушини бошлаб берди.
Хххххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1360 йил тир ойининг 7-куни, яъни бундан 37 йил илгари оятуллоҳ, доктор Саййид Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий Исломий Жумҳурият партияси марказий идораси портлатилган чоғи Исломий Инқилоб асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг 72 нафар энг яхши ёронлари қаторида шаҳид бӯлди. Бу даҳшатли террорчилик амалиёти ӯзини “Мужоҳиддини халқ” деб атаган ва минглаб эронлик фуқароларни шаҳодатга етказган террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган эди.
Оятуллоҳ, доктор Саййид Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий Эрон Исломий Инқилобининг олдинги сафидаги машҳур шахсиятлардан бири эди. У инқилоб жараёни ва Эронда Исломий Жумҳуриятнинг асосларини барпо қилишда муҳим рол ӯйнади ҳамда ҳазрат Имом Хумайнининг асосий ёронларидан бири эди.
Шаҳид Биҳиштий шунингдек Эрон Ислом Жумҳуриятининг Асосий қонунини тартибга келтириш, исломий суд ҳокимиятини ташкил қилиш, либералларнинг ҳийла-найрангларига қаршилик кӯрсатиш, Американинг ҳийлаларини ошкор этишнинг олдинги сафида эди. У Америкага қарата “Биздан асабийлашавер ва шу асабийлашишлар ӯлимингга сабаб бӯлсин” деб айтарди.
Имом Хумайний ҳазратлари ӯзларининг фидоий ёронларидан бири Оятуллоҳ, доктор Саййид Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий ҳақида буюрадилар: “Биҳиштий ӯзи бир миллат каби эди. Унинг ҳатто шаҳодати ҳам ислом, инқилоб ва Эрон учун жуда кӯп баракотлар келтирди. Унинг муҳим баракоти мунофиқин гуруҳининг ҳақиқий, халққа қарши бӯлган моҳиятини фош қилишдан иборат эди.
Оятуллоҳ, доктор Саййид Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий ва ислом умматининг 72 нафар содиқ фарзандларининг хотираси эъзозланишга арзирлидир.