Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда сизни “Эрон қўриқхоналари” унвонли янги туркум эшиттириш билан таништирамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Эрон Халқаро радиоси Ўзбек хизматининг тонги дастуриларида ўрин олган янги эшиттиришлардан бири “Эрон қўриқхоналари” деб аталади. Радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлимида тайёрланган ушбу матнларни таржимони ва эшиттириш бошловчиси Рахшона Зуҳурова бўлиб, бу радиомақолаларни эфирга тайёрловчи режиссёр Умид Сафоиниёдир.
Инсон ва Биосфера Дастури Халқаро мувофиқлаштириш кенгаши идораси милодий 1960 йиллардан бошлаб қўриқланган минтақаларни биосфера захиралари сифатида назоратга олган ва табиий манбалардан тўғри фойдаланишни йўлга қўйиш учун қатор чора-тадибарларни амалга ошириб келмоқда. Ҳозиргача дунёнинг 107 мамлакатида 600дан ортиқ биосфера захиралари рўйхатга олинган ва шулардан 12таси Эрон юртида жойлашган.
Шу ўринда айтиш лозимки, атроф-муҳит деганда инсонларни меҳнати, маиший турмуши ва дам олиши кечадиган, бир-бири билан ўзаро боғлиқ табиий ва антропоген объектлар тушунилади. «Атроф-муҳит» тушунчаси ижтимоий, табиий ва сунъий юзага келтириладиган физик, кимёвий ва биологик, яъни инсон ҳаёти ва фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир этувчи омилларни ўз ичига олади.
БИОСФЕРА эса (юнонча bios – ҳаёт, sphaira – шар) – ер қобиқларидан (сфераларидан) бири бўлиб, унинг таркиби ва энергетикаси асосан тирик жонзод фаолияти билан белгиланади. Етук геолог олим Эдуард Зюсс томонидан 1875 йили киритилган бу атама табиатшунос донишманд В.И.Вернадскийнинг илмий изланишлари натижасида Ер сайёрасининг бутун сиртини англатадиган бўлди.
Бугунги кунда атроф –муҳитни ҳимоялаш ва табиий захиралардан тўғри фойдаланиш дунёнинг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланади. Ушбу заминада қатор халқаро қонунлар қабул қилинган ва ушбу қонун ва қоидаларнинг ижроси бутун жаҳонда кенг йўлга қўйилган. Шу сабабдан кўплаб мамлакатларнинг ҳукуматлари томонидан давлат ҳимоясига олинган қўриқхоналар ташкил этилган.
Эрон турли хил иқлим ва табиий ҳолатларга эга бўлгани сабабли экосистема жиҳатидан муҳим бўлган 12та қўриқхонага эгадир. Гулистон миллий парки шулар жумласидан бўлиб, ўзининг хослиги ва ям-яшиллиги билан ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига жалб этади.
Айтиш лозимки, Гулистон вилояти Эрон Ислом Жумҳуриятининг гўзал минтақаларидан бири ҳисобланади.
Гулистон вилоятининг масоҳати 22000 квадрат километрни ташкил этади. Ушбу вилоятнинг шимолида Туркманистон республикаси, шарқида Шимолий Хуросон вилояти, жанубида Семнон вилояти ва ғарбида Каспий денгизи ва Мозандарон вилояти жойлашган.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Гулистон миллий парки ё ўрмони муҳим қўриқхоналардан бўлиб, унинг ҳудудлари Эрон шимоли ва Гулистон вилоятининг шарқий ҳамда Шимолий Хуросоннинг ғарбий қисмини қамраб олган. Ўзига ўхшаш минтақалар кам бўлган ва ҳайвонот олами учун муҳим саналган Гулистон миллий паркида 1350 хил ўсимликлар турини ва 302 хил бўлган жонзодларни кўриш мумкин. Эронда мавжуд сут эмизувчи ҳайвонларнинг ярми масоҳати қарийб 900 квадрат километрлик бўлган Гулистон миллий паркида яшашмоқда. Шу боисдан ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ушбу қўриқхона Ер куррасинниг муҳим экосистемаси сифатида рўйхатга олинган.
Гулистон миллий парки об-ҳаво жиҳатидан ғарбий қисмида ярим рутубатли ва мўътадил ҳамда жанубий ва шарқий қисмларида совуқ, қуруқ ва ярим қуруқ иқлимни кузатиш мумкин. Ёмғиргарчилик мезони ушбу маконларда 150 миллиметрдан 1000 миллиметрни ташкил этади. Албатта, йилнинг фаслларига қараб ушбу қўриқхонада об-ҳаво ўзгариб туради.
Шу ўринда айтиш лозимки, Эронда энг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлган Гургон “Наҳорхўрон боғи“ Гургондан тўрт километр жанубда жойлашган. Боғ тоғ этагида, дарё ёқасида, қалин ўрмон минтақасида барпо этилган. Боғ ёнидан магистрал автомобил йўли ўтади. Туристлар ва дам олишга келганларнинг яшаши учун боғда махсус бинолар мавжуд. Гулистон ўрмон боғи Эрондаги энг гўзал боғдир.У Гулистон,Хуросон ва Семнон, яъни уч вилоятнинг ҳудудига тенг келадиган майдонда барпо этилган. Боғ даралар, ям -яшил тоғ нишабликлари, жилдираб оққувчи сойлар, покиза сувга тўла булоқлар, баланд шоввалар макони бўлиб, бу ерда турли туман, жумладан йиртқич ҳайвонлар яшайди. Гургон Машҳад йўли боғнинг ўртасидан кесиб ўтади. Йўл бўйлаб меҳмонхоналар қурилган эди. Бироқ сув тошқинлари натижасида улар бузилиб кетган. Ҳозирги вақтда бу ерда янги, замонавий меҳмонхоналар бунёд этилмоқда. Боғдан Минудаштгача бўлган масофа 46 километрдир.
Гулистон ўрмон паркида урёл номланган ёввоий қўйларни ҳам учратиш мумкинки, мазкур минтақанинг муҳим ва ноёб ҳайвонларидан ҳисобланади. Ушбу ёввоий қўйларнинг сони 1970 йилларда 150 минг бошни ташкил этганки, дунёда мавжуд урёл қўйларининг тўртдан уч қисмини ташкил этади. Мазкур миллий паркда мавжуд қушларнинг ҳам турлари кўп бўлиб, уларнинг хиллари 149 тадан ошади.
Эрон юртида жойлашган. Эрон биосфера захиралари ёхуд қўриқланган минтақаларининг энг йирик ва қадимийларидан бири Кавир миллий парки ҳисобланади. Мазкур қўриқланган минтақада ҳайвонот олами ва ёввоий жонзод турларининг кўплиги боис уни “Эроннинг кичик Африкаси” дея аташган.
Кавир миллий парки Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрининг жануби –шарқида Эрон марказий саҳросининг ғарбида, Намак кўлининг шарқида ҳамда Теҳрон, Қум, Исфаҳон ва Семнон вилоятлари ўртасида жойлашган. Кавир миллий паркининг масоҳати қарийб 70000 гектарни ташкил этади. Ер куррасининг ушбу биосфера захираси миллий парк ва қўриқланган Кавир минтақасидан иборатдир. Мазкур минтақа милодий 1975 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан “Биосфера захираси” сифатида рўйхатга олинган.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришларига доир доимий тингловчиларимиздан бири Ўктамжоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Ўктамжоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.