илмий янгиликлар сари
Теҳрон университетининг муҳандислик -механика факультетининг тадқиқотчилари Париж университети билан ҳамrорликда юрак томирлари учун биобозунур -биопрепаратлар аралаш компонентларининг янги авлодини яъни замонавий тиббий ўтказгичлар (стенлар)ни ихтиро қилдилар.
Стенлар -замонавий тиббий ўтказгичлар шундай бир аралаш найчалардирки томирни очиқ ҳолда сақланиши билан анжиолпластика жараёнида белгилланган ҳудудда жойшаштирилиб қон айланишини коронер артерияларга қайтаради.
Биопрепаратлар аралаш компонентларининг янги авлоди даволаниш босқичи ва томирни тикланишидан кейин организм уларни сўриб олади.
Бинобарин қайта тикланиши ва соғайиш босқичидан кейин томир ичкарисидаги стентларнинг / замонавий тиббий ўтказгичлар/ мавжудлиги унча муҳим эмас.
Ҳозирги биопрепаратлар аралаш компонентларининг янги авлодининг энг асосий камчилиги ҳар қандай хасталик ва касалларнинг махсус эҳитёжларига мос келмаслигидир. Масалан боларада қисқа муддат ичида даволаш ва қари шахсларда узоқ даволаниш жараёнида худди шу стенлардан фойдаланилади.
Касаллар хусусун болаларни қисқа муддатда ва қариларни узоқроқ вақт ичида даволаш муддатига муносиб бўлган стенларни ишлаб чиқариш ушбу тадқиқотнинг асли мақсадидир.
Юрак хурўжи натижасида йилида бутун жаҳонда 19 миллион инсонлар ҳаётдан кўз юмади. Бу хасталик бугунги кунда ўлимнинг энг асосий сабаби ҳисобланади.
Коронер артерияларнинг торайиши дунёда юрак хурўжининг асли сабабларидан ҳисобланади.
Юқорида айтилган лойиҳа Эрон ислом жумҳурияти илмлар вазирлигининг халқаро ҳамкорликлар марказининг ҳимояти билан бир йил ичида амалга оширилган.
-*-**-
Теҳроннинг Мударрис номидаги университети тадқиқотчилари атроф муҳитда оз миқдордаги хўшбуй ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш учун фойдаланадиган махсус наноадсорбентларни ишлаб чиқаришган.
Хушбўй ифлослантирувчи моддалар эса органик моддаларнинг тўлиқ ёниши масалан саноат ёқилғилардан вужудга келадиган ифлослантирувчи моддалар ҳисобланади.
Бу ифлосланитирувчи моддалар кансерогенлик ( саратон хасталигини келтириб чиқаруви/ бўлиб инсон соғлиги учун жиддий хавф хатардир.
Шу сабабдан атроф- муҳитда бу модданинг мавжудлиги хавотирланарли бўлиб ушбу модданинг жуда паст даражада мавжуд бўлган пайтида ўлчаш аҳамиятдан холи эмас.
Тадқиқотчиларининг фикрича мазкур лойиҳада атроф -муҳитдан ароматик ифлослантирувчи моддаларнинг кенг спектрини чиқариб юбориш қобилиятига эга наноадсорбентларни ишлаб чиқаришда саъй ҳаракат қилинган.
Ароматик углеводородларни сўриб олиш учун бу нано адсорбентларнинг қобилияти энг муваффақиятли намуналаридан бири сифатида танилган.
Айни ҳолда кичик экстракция равиши билан ифлослантируви моддалар ва бошқа моддаларни аниқлаб бериш учун турли воситалар мавжуд бўлсада, аммо ушбу адсорбентлар турли ва юқори қобилиятга эгалар.
-*-*-
Роян тадқиқотлар маркази тадқиқотчиларининг ўрганишлари асосида бепуштликка мубтало шасхлардаги умумий изтироб мажудлиги маълум этилган.
Инсоннинг руҳий номуносиб шароити ва қаттиқ изтиробини 6 ой давом этиши мутахассислар томонидан умумий ташвиш ё изтироб деб аталади.
Бундай хасталик кўпроқ бепушт шахслар орасида учрайди.
Аммо ҳозиргача бу кўрсаткичнинг қабул қилиниши мумкин бўлган даражаси -ўлчовини аниқлаш учун лозим саъй ҳаракат олиб борилмоқда.
Шу сабабдан Роян тадқиқотлар маркази бу кўрсаткични ўлчаш ва аниқлаш учун бу заминада махсус ўрганишлар ўтказиш қарорига келди.
Бу марказ тадқиқотчилари умумий изтироб 7 хастлиги равишидан фойдаланиб уни боқша равишлар билан муқояса қилишди.
Бу равишда ижтимоий сўровлардан фойдаланиб, 7 савол ўртага қўйилди ва жавобларга лозим имтийз -баллар берилди.
Бу ижтимоий сўровларда Эроннинг бепуштлик хастлагига гирифтор 539 нафар эркак ва аёллар қатнашдилар.
Бу шахслар умумий ташвиш хасталигига қўшимча изтироб ва депрессиядан хавотирланишлари тўғрисидаги саволларга ҳам жавоб беришди.
Бу сўровномада қатнашганлар орасида 178 нафар ё ўзи 33 фоизи 10 ё ундан кўпроқ балга эга эдилар. Бу масала кам,ўртача ва умумий изтироб хасталигидан далолати беради.