Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи
Табриз ўзининг узоқ тарихи билан ва гўзал ҳамда жозибадор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
“Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи” номли туркум эшиттиришнинг 3-сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Табриз шаҳри Эрон халқининг тарихини, табиатини, қаҳрамонлигини ва ҳунармандчилигини талқин этиб, баён этадиган жойдир. Табриз ўзининг узоқ тарихи билан ва гўзал ҳамда жозибадор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади. Шарқий Озарбайжон вилояти, тоғлар, дарё ва сойлар, ўрмонлар, даралар ва водийлар, кўкаламзор ва майсазор чўлу-биёбонлар, маъданли сув булоқлар, ғор ва шаршаралари сингари табиатининг жозибадорлиги ва мафтункорлиги билан, шунингдек тарихий ва маданий жиҳатдан ўзига жалб этадиган кўплаб қизиқарли ва мумтозлиги боис, табиатини сайр-томоша қилиш учун ва саёҳат уюштириш учун катта туртки беради. Агар Табриз шаҳридан ўтиб қолишизга тўғри келса ва Эроннинг ушбу минтақасининг табиатини кўришга қизиқсангиз, сиз учун кўплаб варинтлар бор. Ушбу минтақанинг табиатини ва гўзал жойларини йилнинг ҳамма фаслида кўриб, баҳра олишингиз мумкин.
Арасборон, Шарқий Озарбайжон вилоятининг тоғли региони номи бўлиб, ҳар йили ушбу минтақага кўплаб сайёҳлар ташриф буюришади ва сайр-томоша қилиб ушбу тоғли зонанинг жозибадор манзарасидан баҳраманд бўлиб кетишади. Мазкур Арасборонга турли йўллар билан сафар қилиш мумкин. Шулардан энг асосийси, Табризга самолёт орқали борилади. Арасборон ўрмонларининг кенглиги 80 минг гектардан кўпроқ ҳудудни қамраб олади. Бепоён кенгликлардан иборат бўлиб, географик жиҳатдан эса каспий денгиз ўрмонлари тоифасидан бўлиб, Ҳирконий минтақасида жойлашган ва каспий денгиз ўрмонларига ва қора денгиз қирғоқларидаги ўромонларга ўхшаш жойлари ҳам кўп бўлиб, қарағай ва сасна сингари ҳар хил дарахтлар ўсади. Арасборон ўрмонлари Арас кўлининг жанубий соҳиллари бўйлаб кенг ёйилган ва бундан бир қанча вақт олдин ЮНЕСКО ташкилоти ушбу минтақани биосфера номи билан атаган эди. Ушбу биосфера, Ўрта ер денгизи иқлимининг таъсирида ҳамда каспий денгиз ва Кавказ иқлимининг радиусида жойлашган. Негаки, унинг тепаликлари ва чўққилари ниҳоятда юқори бўлиб, у ерда турли об-ҳаво шароити мавжуддир.
Шунингдек, Арасборон ўрмонларида ўсимликлар табиати ва жониворлар ҳам жуда кўп. Ўсимликлар жиҳатидан ушбу минтақа каспий денгиз, кавказ ва Ўрта ер денгизи иқлимига ўхшашлиги бор. Арасборон ўрмонлари жанубий қисмларининг аксарияти яйлов ва ўтлоқлар билан ўралган бўлиб, шимолий ҳудудларида 220 дан 800 метргача баландликлар оралиғида ўрмонларни кўриш мумкин. 220 метрдан баландроқ ва 800 метрдан пастроқ тепаликларда ҳам кенг яйлов ва кўкаламзорлар кўриниб туради. Арасборон минтақасидаги тоғлар бир-бирига яқин бўлиб, зич жойлашган. Ушбу тоғларнинг айримларини Қарадоғ деб аталиши ҳам ушбу мавзуга боғлиқ бўлиб, Қара сўзининг турк тилидаги маъноларидан бири ҳам, зич ва қалин ҳамда кўп маъносини англатиши боис, ушбу сўз минтақа тоғларининг кўплигига ишора қилади. Арасборон айни пайтда миллий парк деб ҳам аталади ва ушбу ном билан танилган. Шунингдек, ушбу минтақада ҳар хил ва турли туман жониворлар ҳам кўп.
Бироқ, шуни ҳам алоҳида таъкидлаб, эътибор бериш лозимки, ушбу минтақа нозиклиги ва синувчанлиги ҳамда сезиларли даражада янги очилган ерлари кўплиги боис, ҳижрий 1350 йилнинг бошида тақиқланган зона ва қўриқхона минтақаси деб аталди сўнгра эса, қўриқлаш ва назорат остига олинди. Ушбу регионда, 220 турдаги парранда ва қушлар, 38 турдаги судралиб юрувчилар, 22 турдаги балиқ, 48 турдаги сутэмизувчилар ва 5 турдаги, ҳам сувда ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонлар кун кечиради. Арасборон ўрмонларида сутэмизувчилардан, антипола, эчки, ёввойи чўчқа, тўнғиз, қўнғир айиқ, силовсин, йўлбарс ва қоплон сингари ҳайвонлар ҳам бор. Қора кавказ товуғи, каклик, тустовуқ, фазан ва турли овчи қушлар ҳамда сувда ва қуруқликда яшовчи кўплаб паррандалар ҳам ушбу минтақада кўп учрайди. Арасборон миллий паркининг хизмат вазифаларининг энг асосийларидан бири, оҳу наслини қайта жонлаштириш ва қўриқлаш бўлиб, бундан бир қанча вақт олдинроқ, 7 та оҳу Гулистон миллий паркидан ушбу қўриқхона зонасига олиб келинди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом жумҳуриятининг ўзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз ислом оламининг ёрқин юлдузи” номли туркум эшиттиришнинг 3-сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти parstoday.com/uz орқали истаган пайтингизда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва овозини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek, электрон манзил белгиси эса parstoday.com.
Арасборон минтақасидаги турли жониворлар билан бирга, ушбу минтақада ранг-баранг ва турли-туман ўсимликлардан ҳам баҳраманд бўлиш мумкин. Ушбу минтақада, ёввойи нок, ёввойи анор, малина буталари каби ҳар хил ўсимликлар ўсади. Ушбу ўрмонзорнинг ерли меваси ҳам қарақот деб аталади. Унинг мазаси нордон бўлиб, ҳар бир бутаси 3-4 килогача мева беради. Шунингдек, Арасборонда турли навдаги дарахтлар билан бирга, ҳар хил ўсимликлар ва қўзиқоринлар ҳам ўсади. Озарбайжонда топилган 2 минг 400 хилдаги ўсимликларнинг, бир минг 400 хили Арасборон ўрмонларига ҳам тегишлидир. Маҳаллий аҳоли Арасборон ўрмонларининг атрофларида чорвачилик, боғдорчилик, асаларичилик, қўл ҳунармандчилиги ва сайёҳлик фаолиятлари билан шуғулланишади. Табризнинг бошқа жозибардор томонларидан яна бири бу, ушбу шаҳарнинг теварак-атрофида тоғли зоналар ва паст баландликлар бўлиб, алпинистлар ушбу ерларга сафар қилишга жуда ҳам қизиқишади. Саҳанд шарқий Озарбайжон вилоятида жойлашган чўққининг номи бўлиб, Табриз жанубидан 50 километрлик масофада жойлашган. Саҳанд Жибал ал-Бруз тизмаси бўлиб, шимолдан Мароғага қараб ва жанубдан шарққа қараб чўзилган бўлиб, унинг энг баланг чўққиси 3710 метр баландликдан иборатдир.
Муҳтарам радиотингловчилар, "Табриз ислом оламининг ёрқин юздузи" номли туркум этишиттиришига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.