Биз билан Эронга келинг
Аҳвоз шаҳри
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Тарихий ёдгорликлар ва туристик маконлар сифатида Аҳвоз туманида қадимий Аҳвоз шаҳрининг қолдиқлари, Корун дарёси устида қурилган эски кўприкнинг қолдиқлари ва ҳаво кўприги, Али бин Маҳзиёр Аҳвозийнинг мақбараси, Корун дарёсинниг чиройли соҳилларини мисол келтириш мумкин.
Қишлоқ хўжалик соҳаси ҳам вилоятда ривожланган соҳалардан ҳисобланади.
Хузистон вилоятида мавжуд минтақаларнинг ерлари жуда ҳосилхез бўлиб, деҳқончилик соҳасида қатор ютуқлар ва маҳоратлар қўлга киритилган. Йил давомида кўп миқдорда буғдой, арпа, дуккакли ва полиз маҳсулотлари ва хурмо мевалари етиштириб олинади.
Хузистон вилоятининг маркази Аҳвоз шаҳри Эроннинг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланади. Бу шаҳар Аҳвоз туманининг марказида қарор топган. Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридан Аҳвоз шаҳригача бўлган масофа 850 километрни ташкил этади. Берилган охирги статистик маълумотларга кўра, Хузистон вилояти аҳолисининг 32 фоизи Аҳвоз шаҳрида яшашади. Аҳвоз шаҳрининг масоҳати 200 квадрат километрни ташкил этади. Эроннинг суви энг кўп бўлган Корун дарёси Бахтиёрий тоғларидан сарчашма олиб, Аҳвоз шаҳрини шарқий ва ғарбий қосмларга бўлган. Аҳвоз шаҳрига ўзгача шукуҳ бахш этган Корун дарёсининг узунлиги 950 километрни ташкил этади. Ушбу узун ва катта дарёда қаиқлардан ҳам кенг тарзда фойдаланишади.
Аҳвоз йирик шаҳрининг ичимлик суви ҳам Корун дарёсидан таъминланади. Мазкур дарёнинг суви оқиб ўтувчи қирғогдаги маконлар ҳам чиройли кўринишга эгалар.
Ушбу дарёнинг айрим жойларида кўплаб йирик тўғонлар қурилган. Хузистон вилоятида мавжуд йирик саноат корхоналари, кўплаб идора ва иншоотларнинг мавжудлиги, нефтдан бой минтақалар, ер қазилмалари билан шуғулланувчи миллий ширкатлар Аҳвозни Эронда муҳим бўлган саноат марказларининг бирига айлантирган.
Шу сабабдан Аҳвоз шаҳрига иш қидириб борувчи кишиларнинг сони ошган. Мазкур шаҳар Эрон шаҳарларини бир- бирлари билан боғлаш учун транзит марказларидан бири сифатида ҳам хизмат қилади. Унда мавжуд автомобил, темир йўл ва ҳаво йўллари орқали муҳим бўлган Ободон, Хуррамшаҳр, Имом Хумайний ва Моҳшаҳр портларига бориш мумкин.
Аҳфоз шаҳрининг қурилган тарихи ва унинг ўтмиши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас, аммо айрим ҳужжатлар асосида маълум бўлишича, эйломликлар мазкур минтақанинг биринчи аҳолиси ҳисобланишади. Тарих давомида Аҳвоз шаҳри кўплаб ҳодисалар билан юзмаюз бўлган. Ташқи кучлар томонидан бўладиган ҳужумлар натижасида ушбу шаҳар бир неча бор вайронага айланган ва вақт ўтиши билан яна қайтадан таъмирланган.
Эйломликлар Аҳвознинг ҳозирги жойида бир неча асрлар олдин қадимий Таряна шаҳрини бунёд этган эдилар.Эйломликларнинг орадан кетишлари сабабли ушбу шаҳар ҳам завол топади.Сосонийлар сулоласидан бўлган Ардашер Биринчи Таряна шаҳрини қайтадан бунёд этади ва уни “Ардашер Ҳурмузди” дея атайди. Корун дарёси устида Ардашер томонидан тўғон қурилганидан кейин ушбу янада обод бўлади ва Сузияна ёхуд Хузистоннинг марказига айланади.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Сосонийлар ҳукмронлиги даврида Аҳвоз Хузистоннинг муҳим шаҳри ҳисобланган. Бир вақтлар ушбу шаҳар Эрон хрестианларининг маркази ҳам бўлган. “Ардашер Ҳурмузди” деб аталган вақтида Аҳвоз шаҳри тожирларнинг асосий марказларидан бири бўлган ҳамда ушбу шаҳар қаиқлар сузувчи йирик Корун дарёси соҳилида жойлашгани боис унда катта тижорат ишлари амалга оширилган.
Аҳвоз шаҳрида “Жунди Шопур” олий илм даргоҳи каби илмий ва маданий марказларнинг мавжуд бўлгани ҳам мазкур минтақанинг нечоғли аҳамиятли эканлиги ва ривожланганидан далолат беради. Улуғ донишмандлар ушбу илмий марказларда Юнон, Миср, Ҳиндистон ва Рим юртларида мавжуд тиббий илмлар ва тажрибаларни бир жойга тўплашган эдилар. “Жунди Шопур” олий илм даргоҳида нафақат тиббиёт илмидан таълим бериларди, балки кўплаб беморлар ҳам у ерда даволанишарди. Мазкур Тиббиёт университети милодий 241-271 йилларда Шоҳ Шопур Биринчи фармони билан бунёд этилган эди. Шопур Иккинчи ҳукмронлиги даврида мазкур билимлар маркази таъмирланади ва қайтадан қурилади ҳамда Анушервон замонида янада такомиллаштирилиб, кўпроқ равнақ топади.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.