сентябр 01, 2016 09:15 Asia/Tashkent

Эътимод, Жавон ва Рисолат газеталари

Эътимод газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Россиянинг қирувчи самолётларининг Эроннинг ғарбида жойлашган Ҳамадонда қарор олган Нужа ҳаво базасидан фойдаланиши ҳақиқатан ҳам Ҳалаб ва унинг атрофлари ҳатто ундан шарқроқда бўлган минтақаларга ҳужум қилиш лойиҳасини такомуллаштириш учун ҳарбий баҳраманд бўлиш ва ўзига хос аҳамиятни касб этади. Аммо ушбу ҳаракатнинг сиёсий аҳамияти унинг ҳарбий аҳамиятидан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.  Бир томондан Россия ва Эрон томони Суриядаги ўз рақибларига шундай паёмни беришадиким, ушбу тўқнашувда мағлуб бўлишни исташмайди. Россия ва Эрон мамлакатларининг ҳар иккаласи ҳатто Ироқ ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси учун Сурия масаласи уларнинг хавфсизликлари билан боғланиб қолган. Бу хавфсизликдан орқага чекиниш уларни бевосита хатарларга қарор беради.   Иккинчиси шундан иборатким, минтақадаги террористларнинг ҳомийларига шундай паёмни етказадиким, минтақада қудратга эга бўлиш фикридан йироқда бўлишлари лозим ва бундай мамлакатлар нефт нархини арзонлаштириш, бошқаларга зарба бериш ва ҳамда узоқ муддат давомида уларнинг бошқаларга қарши ҳарбий ёки сиёсий консенсусга келишлари учун кичик мамлакатларга қарши таҳдид солиш бўйича сайъ-ҳаракатлари натижа бермайди. Учинчиси шундан иборатким, бу масала Европага шундай паёмни етказадиким, Россия билан Эрон Ислом Жумҳуриятининг стратегик ва тактик ҳамкорликлари минтақада геополитик мувозанатни ўзгартириши мумкин ва Баржом ядровий муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури бўйича келишувларнинг ижро этилишидаги тўсиқликлар эҳтимол вазъиятни ҳозирги шароитдан чиқариб Америка ҳамда Ғарбни Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг ижро этилишида ижод этилган молиявий вав иқтисодий чекловлардан пушаймон этиши мумкин.  

                                  *****

Жавон газетаси Ҳиндустон ва Америка расмийлари бир-бирларининг мамлакатларига сафар қилишларига ишора этиб шундай ёзади, бир неча вақтдан бери Хитойнинг жанубий денгизида бўҳронлар кескинлашиб қолган ва Хитой денгиздаги ўз ҳаракатларини кучайтирган ва Америка кучлари ҳам бошқа вақтларга қараганда бу денгизда кенг ҳузур топмоқда. Ҳозир Америка Хитойнинг жанубий денгизидаги низолар ва ҳатто Хитой билан қаршилик кўрсатишни кенгайтириш учун Ҳиндустон ҳарбий базасидан ва Ҳиндустоннинг ҳарбий имкониятларидан фойдаланиб, Тинч океанининг шимоли ва Ҳинд океанигача бўлган Япониядаги базларидан ва ушбу келишувнинг баракати билан ўзининг ҳарбий ҳузур топиш доирасини кенгайтиришни хоҳлайди. Бошқа томондан Хитой билан Ҳиндустоннинг иқтисодий рақобатларида Америка ва Ҳиндустоннинг иқтисодий ва тижорат алоқаларини кенгайтириш катта аҳамиятни касб этади ва Ҳиндустон ушбу рақобатда Американинг технологик ва иқтисодий ҳимоятларидан баҳраманд бўлиши учун кўмак беради ва камида Хитойнинг иқтисодий қудрати ва ривож-равнақ топишига таъсир етказади. Ҳар ҳолда Оқ Уйда Абама ҳокимиятининг даври ўз охирига етишидан олдин Тинч океанида қудратнинг ўтиши ҳақидаги тасаввурлар аниқ бўлиши учун Вашингтон ва Деҳли ўртасида махсус парвозлар бошқа вақтларга қараганда ортган.        

                                  *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, бугунги кунда Европадаги таҳлилий ва ахборот манбалари ушбу минтақада бошпанаҳ изловчи муҳожирлар сонининг ошиб кетишидан огоҳлантиришмоқда. Бу огоҳлантиришлар шундай бир ҳолатда баён этилмоқдаким, бошпанаҳ изловчи муҳожирлар юзасидан Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги келишувлар жиддий тўсиқлик ва муаммоларга юзмаюз бўлган. Агар бу келишув  бекор килинса Европа ер-ҳудудларида бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг янада кўпроқ ҳузур топишлари шоҳидига айланамиз. Бундай шароитда Европа шундай жиддий бўҳронга юзмаюз бўладиким, ушбу минтақанинг муносибатларида бевосита катта таъсир етказади. Бошқа таъбир билан айтганда, Европа Иттифоқи минтақада амалга оширган ўзининг хатти-ҳаракатларининг самарасини эндиликда энг ёмон шаклда мушоҳида этмоқда. Масаланинг ҳақиқати шундаким, энди Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги келишув мағлубиятга юзмаюз бўлиш арафасида қарор олган. Ҳар ҳолда бошпанаҳ изловчи муҳожирлар масаласи бўйича Европа ва Туркия ўртасидаги кескинликлар ўз муаммолигича боқий қолмоқда. Бу кескинлик кундан кунга Европа Иттифоқининг сиёсий ва ижтимоий муносибатлари ва муомалаларида намоён бўлмоқда.     

Ёрлиқ