июл 22, 2018 10:15 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 29-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июль ойининг 20-чи кунидир.

Бундан 81 йил олдин милодий 1937 йил июль ойининг 20-чисида:

Радионинг кашфиётчиси Гуглелмо Марконий 63 ёшида вафот эди. У италиялик бир тижоратчининг фарзанди эди ва 1874 йилда Францияда таваллуд топди. Марконий ёшлигидан бошлаб техникага қизиқди ва овоз тўлқини ҳақида тадқиқот олиб борди. У кўп мутолаа этганидан кейин радиони ихтироъ этди ва бир неча вақтдан кейин симсиз уни мукаммаллаштирди. 

Бундан 49 йил олдин милодий 1969 йил июл ойининг 20-чисида:

Биринчи маротаба инсоният ой куррасига қадам қуйди. Америкалик астронавтлар Эдвин Алдрин ва Нейл Армстронг ушбу кунда Аппалон-11 космик кема билан ой сатҳига тушишди ва ой куррасида бир неча муддат қадам қуйганлари ва унинг тўпроғи ва тошидан намуналар олганларидан кейин ергша қайтишди. Шу тартиб билан ер куррасига чиқиш учун инсониятнинг қадимий сайъ-ҳаракатлари самара берди ва ой куррасида ҳаёт йўқлиги аниқланди. Ой курраси ердан ўртанча 384 минг километр узоқликда жойлашган ва унинг ер курраси атрофида ҳар бир айланиши 29 ярим кун давом этади.   

Бундан 6 йил илгари ҳижрий-шамсий 1391 йил тир ойининг 29-чисида:

Эронлик машҳур географ доктор Муҳаммад Ҳасан Ганжий вафот этди. Ундан Эронда метеорология ва янги география илмининг асосчиси унвонида тилга олишади. У бир нечита китоб, жумладан “Эрон иқлими атласи” китоби ва инглиз ва француз тилларида юзлаб мақолалар нашр этди. Устод Ганжий милодий 2000 йилда Жанубий Кореяда ўтказилган география халқаро уюшмасининг 29-чи конгрессида жаҳоннинг 15 нафар машҳур географларнинг бири унвонида танланди ва халқаро метеорология ташкилоти ўзининг 2001 йилги мукофотини унга берди. Гажий ёзган асарлар “Эроннинг об-ҳавоси”, “Бертрант Рассель ва география” ва “Марказий Осиё мамлакатларининг об-ҳавоси” деб номланади.      

Бугун Шоҳ чароғ лақаби билан танилган ҳазрат Аҳмад бин Мусо алайҳиссаломнинг улуғлаш куни билан туғри келади.

Сайидус-Сайидот ва Шоҳ чароғ лақаби билан танилган ҳазрат Сайид Амир Аҳмад алайҳиссалом шиа мазҳабининг саккизинчи имоми Али бин Мусо Ар-Ризо алайҳиссаломнинг биродари ва бузургвор Имом Мусо Козим алайҳиссаломнинг фарзандидир. Ул ҳазрат парҳизкор, бузургвор, олий қадр-қийматга эга бўлган кароматли шахс эди. Имом Ризо алайҳиссаломнинг Хуросонга ҳузур топишидан кейин ҳазрат Аҳмад бин Мусо алайҳиссалом  ўзининг бир неча нафар биродарлари ва аҳли байт алайҳимсаломларнинг тарафдорлари билан бирга ўз биродари билан дийдор кўриш мақсадида Шероз орқали Тусга етиш учун Мадинадан ҳаракат қилишди. Йўлда уларга шиа мазҳабли одамлардан кўпчилиги қўшилишди. Бу корвоннинг ҳаракат қилгани Аббосийларнинг халифаси Маъмуннинг ваҳшатга келиши сабабига айланди. Шунинг учун Бани Ҳошим қабиласи қаерга етиб келмасин уша ерга тўхтатиш, уларга монеа яратиб Мадинага қайтаришга ҳукм берди. Ҳазрат Аҳмад бин Мусо алайҳиссалом ҳукумат босимидан амонда қолиш учун ўз акаси билан бирга яширин тарзда Шерозга борди ва ул ҳазратнинг қабри жой олган “Сардазак” минтақасида шиа мазҳабли бир шахснинг уйида ичстиқомат қилди. Аммо Шероз ҳокимининг жосуслари ул ҳазратнинг маконини бир йилдан кейин топиб ул ҳазрат ва ёронларини қуршовга олиб қўшнисининг хонасидан Сайид Аҳмад алайҳиссалом паноҳ олган уйга киришди ва ул ҳазратни шаҳодатга етказишди.