Илмий янгиликлар сари
Эрон Ёсуч Университети мутахассислари пешоб ё қондаги қанд миқдорини аниқлайдиган дорилар мезонини аниқлайдиган наномослама ихтиро этишга ноил бӯлишди. Аслида касалликни даволаш жараёнида истеъмол қилинадиган дорилар жонибий таъсир кӯрсатиш қобилияти юқори. Касалликнинг даволаниши дори миқдори ва унинг жонибий таъсирлари бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Масалан, диабет касаллиги 2 турини даволаш учун махсус дори, глебингломий исмли дори қондаги қанд миқдорини камайтириш учун фойдаланади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Эрон Ёсуч Университети мутахассислари пешоб ё қондаги қанд миқдорини аниқлайдиган дорилар мезонини аниқлайдиган наномослама ихтиро этишга ноил бӯлишди. Аслида касалликни даволаш жараёнида истеъмол қилинадиган дорилар жонибий таъсир кӯрсатиш қобилияти юқори. Касалликнинг даволаниши дори миқдори ва унинг жонибий таъсирлари бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Масалан, диабет касаллиги 2 турини даволаш учун махсус дори, глебингломий исмли дори қондаги қанд миқдорини камайтириш учун фойдаланади.
Мутахассислар фикрига кӯра дориларнинг қолдиқлари биологик суюқликлар, яъни қон ва пешобдаги миқдори истеъмол қилинадиган дорининг миқдори ва дозасига боғлиқ. Аммо биологик суюқликларда дори мезонини аниқлаш жараёни ӯта мураккаб бӯлиб, уни аниқлаш мушкул кечади. Наномослама молекула қолибидаги полимерлар асосида тайёрланган бӯлиб, унинг ёрдамида эса биосуюқликларда дори қолдиқлари миқдорини аниқлаш осонлаштирилган. Нанотехнолоия бугунги кунда Эронда ривожланган бӯлиб, бутун дунё Эронни нанотехнология соҳасида расмиятга танишган.
Бугунги кунда Эрон 21 давлатга наномаҳсулотларини содир этади. Эндиликда Жанубий Корея, Австралия, Малайзия, Россия, Германия, Испания, Италия ва Туркияга наномаҳсулотлар содир қилади. Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.
Инсонлар атомларни бошқариш йўли билан оддий кўзга илинмайдиган асбоб-ускуналар яратишни ўрганиб олдилар. Ўз ичига физика, кимё ҳамда биология фанларининг ютуқларини қамраб оладиган НАНОТЕХНОЛОГИЯ ҳаётимизга кириб келмоқда.
Нанотехнология ютуқлари электроника, биология, тиббиёт, энергетика, материалшунослик ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Улар цемент, кошин, металл қотишмалари, лок-бўёқ ва бошқа кўплаб материаллар ишлаб чиқариш жараёнларига жорий қилинган. Бироқ бундай кўрсаткичларга эришилаётганига қарамасдан, ғоят катта имкониятларга эга нанодунё ҳалигача тўла ўрганилгани йўқ.Кундан кунга наноматериаллар анъанавий материалларни истеъмолдан сиқиб чиқармоқда. Юқори технология – нанотехнология ёрдамида барпо этилаётган наноматериаллар ҳозирги кунда кенг ишлатилаётган материаллардан арзон, енгил ва мустаҳкамдир. Улар ўзларининг физикавий, кимёвий ва механик хусусиятлари жиҳатидан одатдаги материаллардан ғоят устун туради. Ҳозирги кунда наноматериаллар қуйидагича таснифланади: нанозарралар ва нанокукунлар; наноковакли қаттиқ жисмлар; нанонай ва нанотолалар; нанодисперс материаллар; нанокристалл материаллар; наноструктурланган сиртлар ва юпқа қатламлар.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.
Яқинда эронлик мутахассислар буйрак фаолиятини барқарор этадиган дори ихтиро этишга ноил бӯлишди. Эронда биотехнология асосида тайёр бӯладиган дорилар соҳаси ривожланган бӯлиб, шунга ӯхшаш хоижий дориларга қараганда 40 фоиз арзонроқ сотилади.
Буйраклар организмни тозалашда алоҳида роль ўйнайди. У ҳар суткада қонни ўзидан ўтказиб, уни фильтрлаш ва заҳарли моддаларни чиқаришда, моддалар алмашинувида иштирок этади. Шунингдек, организмдаги ортиқча сувларни чиқаришда муҳим роль ўйнайди.
Яқинда бозорга шундай кийимлар кириб келиши мумкунким улар бадан ҳароратини об-ҳавога қараб мӯътадиллаштириш қобилиятига эгалар.
Бу капсула турли материалларга ёпишиб олади. Сӯнг бу материални об-ҳавога қараб совуқ ё иссиқ қилиш қобилиятига эгадир.
Бу илмий янгиликни Партугалия нанотехнология соҳаси мутахассислари кашф этишди.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.