Илмий янгиликлар сари
Ӯтган ҳафта давомида фан ва технология дунёсида бир эронлик ёш олим бир вақтнинг ӯзида муҳандислик соҳасида бир неча халқаро мукофотларни қӯлга киритишга ноил бӯлди. Муҳсин Исмоилий жаҳоний мукофотларни Муҳандислик Анжуманидан, Жаҳоний Электрокимиёвий Анжуман, Актамариалита ва Халқаро Металлика Институти томонидан қӯлга киритган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Ӯтган ҳафта давомида фан ва технология дунёсида бир эронлик ёш олим бир вақтнинг ӯзида муҳандислик соҳасида бир неча халқаро мукофотларни қӯлга киритишга ноил бӯлди. Муҳсин Исмоилий жаҳоний мукофотларни Муҳандислик Анжуманидан, Жаҳоний Электрокимиёвий Анжуман, Актамариалита ва Халқаро Металлика Институти томонидан қӯлга киритган.
Бу эронлик муҳаққиқ фикрига кӯра, янги кашф этилган метод микроструктура асосида ӯзгартирилган материаллар ва нанога асослангандир.
Бу метод ёрдамида қизитиб қуйилиш орқали вужудга келадиган темирни баъзи бӯлакларининг емирилиши ва узилиб қолиши ва шунингдек механик ва ҳарорат босимларига қарши чидамли бӯлишига сабаб бӯлади.
Эрон тамаддуни тарихини кўздан кечирсангиз, илм ва фанларга қўшган эронликларнинг салмоқли ҳиссаларини яққол сезасиз.Эрон юртида на фақат жангчилар ва оламни фатҳ этувчилар, балки буюк мутафаккир ва донишмандлар ҳам етишиб чиққан ҳамда узоқ муддатлар давомида улар дунёнинг ўзларининг тафаккур ва илмлари таъсири остида қолдиришган.
Мазкур юртнинг тарихидан маълумки, Эронда йирик ва қудратли давлатлар ташкил этилиши билан маданият, илм ва адабиётга катта эътибор қаратиларди ва таълим бериш муассасалари шаклланарди.
Бугунги кунда илм ва янги технологиялар Эрон аҳолиси ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Бир вақтлар илм ва фанлар соҳасида етакчилик қилган эронликлар бугунги кунда ҳам мамлакатда мавжуд турли илмий муассасаларда ушбу заминада муваффақият билан фаолият олиб боришмоқда.
Эрон олимларининг илм ва янгиликлар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам жаҳон миқёсида ҳам кенг кўламда эътироф этилмоқда.
Эронлик олимларнинг охирги йилларда турли хил билим соҳаларида технология ва илмий жиҳатдан тараққиёти жаҳон миқёсида Эроннинг илмий мартабаларини сезиларли даражада юксалтиришди.
Эронлик олимлар ўзларининг туғма истеъдодлари ва ақл эс ҳушидан баҳраманд бўлиб ва мамлакат эҳтиёларини ҳамда ҳозирги дунёнинг илмий тараққиётини эътиборга олиб илм ва билим олишда ва турли илмий соҳаларда янгиликлар яратиш ҳамда ижод қилишда ҳаркат қилишмоқда.
Эронлик етук билимдон олимлар турли хил илмий соҳаларда жумладан саноат технологиясида ўзларини ҳозирги замон стандартлари билан мувофиқлаштиришди.
Эронлик етук билимдонларнинг ядровий соҳада ҳамда ҳарбий, тиббиёт, фармацевтика, нано технология ва бошқа илмий тармоқлардаги пешқадамлиги шу даражага етдики, бугунги кунда Эроннинг кўплаб маҳаллийлашган саноати Эронлик мутахассисларнинг билими ва куч қувватига асосланиб барпо этилди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Эрон мутахассислари янги кашфиётларидан бири, бу муҳитни ифлослантирувчи моддаларни оксигенга айлантирувчи асфалт бӯлди. Ҳавони тозалантирувчи, яъни гидрокарбон моддаларни сув ва карбон диоксиди ва оксигенга айлантирувчи асфалтни Аҳвоз Университети мутахассислари томонидан кашф этилди.
Ушбу тадқиқот соҳа мутахассислари томонидан қазилган ер тупроғида ӯтказилган бӯлиб, унинг натижасига кӯра 75% гидрокарбон ифлослантирувчи моддалар йӯқ қилинди. Шунингдек бошқа бир тадқиқотда устига нефт моддалари қуйилган тупроқда ӯтказилди. Тадқиқот натижасида 90 % ифлослантирувчи моддалар йӯқ қилинди.
Эндиликда эса мамлакатда юқори малакали мутахассислар даволаниш ва янги доруларни яратиш ва ишлаб чиқаришда нафақат Эрон, балки жаҳон миқёсида ҳам шуҳрат топишган. Она ҳужайраларни яратиш, орқа мия шикастланишини даволаш, стратегик доруларни ишлаб чиқариш, ҳайвонларни клонлаш ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида эронлик олимларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир.
Эронлик ёшларнинг охирги йилларда турли хил билим соҳаларида технология ва илмий жиҳатдан тараққиёти жаҳон миқёсида Эроннинг илмий мартабаларини сезиларли даражада юксалтиришди.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.