июл 22, 2018 13:26 Asia/Tashkent

Илм ва технология дунёсида ӯтган ҳафта Теҳрон Тиббиёт Фанлари Университети дотсенти “Тадбиркорлик, инноватсия ва интеллектуал мулк” конкурсида “Сино жарроҳ роботи лоиҳаси” тақдим этилди. Бу лоиҳа энг яхши лоиҳадек танилди. Бу конкурс ҳар йили Хитойнинг Гунчжоу шаҳрида ӯтказилади ва бу инноватсион проектлар кӯргазмаларда намоиш этилиб, инвеститсия ва тижорий йӯналишда қӯлланилишади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Илм ва технология дунёсида ӯтган ҳафта Теҳрон Тиббиёт Фанлари Университети дотсенти “Тадбиркорлик, инноватсия ва интеллектуал мулк” конкурсида “Сино жарроҳ роботи лоиҳаси”  тақдим этилди. Бу лоиҳа энг яхши лоиҳадек танилди. Бу конкурс ҳар йили Хитойнинг Гунчжоу шаҳрида ӯтказилади ва бу инноватсион проектлар кӯргазмаларда намоиш этилиб, инвеститсия ва тижорий йӯналишда қӯлланилишади.

Сино жарроҳ роботи Эронда патентлаштирилган бӯлиб, бир комил роботик жарроҳликни ташкил этади. Бу жарроҳликни узоқдан туриб, интернет орқали тажриба этиш мумкин. 

Жарроҳлик роботлар орқали анжом берилади ва бу амалиётни узоқдан ҳам идора этиш мумкин. Бу жарроҳлик системаси икки ички системага эга бӯлиб, бири жарроҳ нидаги жарроҳлик столи ва унинг комил тажҳизоти ва иккинчиси  роботик жарроҳлик системаси бӯлиб, у бемор ёнида ӯрнатилади. Жарроҳлик амалиётини бу икки система орасидаги интернет алоқаси воситасида идора этиш мумкин.

Яқинда эронлик мутахассислар, Эрон Теҳрон Тиббиёт фанлари Университети мутахассислари  саратон касаллигини иммун ҳужайраларини фаоллаштириш орқали муолажа этиш имконига эришишди.

Сўнгги йилларда молекуляр биолог ва шифокорлар саратон, аллергия, диабет ва бошқа бедаво касалликларга қарши курашда иммунотерапияга алоҳида эътибор қаратишмоқда. У ўз моҳиятига кўра жуда оддий – олимлар инсон иммунитетини саратон ҳужайраларига қарши йўналтиришга ҳаракат қилишмоқда, бунинг учун турли антижисмлар, тирик микроблар ва қатор бошқа ноодатий "ўлжалар"дан фойдаланилади.

Бугунга келиб иммунотерапиянинг клиник синовлардан муваффақиятли ўтган ва  қатор мамлакатларнинг назорат органлари томонидан тасдиқланган бир неча тури мавжуд.

Сунъий айрисимон без ёрдамида соғлом ҳужайраларга тегмай, фақат саратон ҳужайраларига ҳужум қилувчи иммун ҳужайралари, яъни лимфоцитларни олиш мумкин. Иммунитетнинг асосий вазифаларидан бири саратон ҳужайраларини эрта аниқлаб, унга қарши муносиб курашишдир. Саратон ҳужайраларини иммунитет улар қобиғидаги махсус белгилар орқалигина таниб олиб курашади, ўз навбатида саратон ҳужайралари ҳам бу белгиларни кўрсатмасликка ва иммунитетга ўзини сездирмасликка интилади. Онкология олдида турган улкан муаммолардан бири ҳам айнан шу. Иммунитет соғлом ҳужайралардан саратон ҳужайраларини фаол ажрата билмаслигидир.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Кейинги вақтларда онкологияда саратон касаллигини даволашнинг янги  усулини ўйлаб топишга бир қатор уринишлар бўлди. Улар орасида энг кўзга кўринарли ишлардан бири сифатида иммун ҳужайралар саратон ҳужайраларини танишига ёрдам берувчи иммунологик усулни кўрсатиш мумкин.

Яқинда бир эронлик биолог олим шифокорлар ёрдамида 11 йил мутолаадан сӯнг  склероз касаллигини аниқлайдиган антиген ихтиро этишди. Бу олим 7 йил давомида бу касалликка оид охирги 100 йиллик мутолааларни кӯриб чиқди. Айтиш жоизким склероз касаллигини антигенлар ёрдамида аниқлаш дунёда биринчи маротаба кашф этилди. Бу эронлик олим биринчи маротаба склероз касаллигини қон орқали аниқлаш методини кашф этди.

Ушбу хасталик марказий асаб тизимининг тарқоқ неврологик аломатлари билан кечувчи сурункали ва ривожланувчи касаллик бўлиб, асаб тизимида миелин моддаси жароҳатланиши туфайли келиб чиқади. Миелин бош мия, орқа мия ва периферик асаб тизими нейроглиал ҳужайраларининг асосий таркибига киради ва бу оқсил ҳамда липид моддаларидан иборат. Унинг асосий вазифаси – асаб толалари бўйлаб импульслар ўтишини таъминлаш. Шунинг учун миелин моддаси жароҳатланса, турли тарқоқ неврологик аломатлар ҳосил бўлади ва ривожланиб боради.

Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

Ёрлиқ