Илмий янгиликлар сари
Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди. Илмий жиҳатдан тараққий этмаган давлат иқтисодий ва сиёсий суботга эришолмайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Илм ва фан дунёсида ҳар куни бир асбоб ихтиро бӯлиб, кундалик ҳаётимизни енгиллаштириш йӯлида ундан фойдаланамиз.
Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди. Илмий жиҳатдан тараққий этмаган давлат иқтисодий ва сиёсий суботга эришолмайди.
Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топишганоил бӯлишди.
Эрон қадимдан илм ва адаб маскани бӯлиб, агар унинг тарихига назар солсак, бу ерда табий, риёзиёт ва тиббиёт фанида буюк олимлар келиб чиққанига шоҳид бӯламииз. Бугунги кунда ҳам эронлик олимлари турли соҳадаги илмий янгиликарини кузатиш мумкин.
Фан – илмий ижоднинг олий шакли. Фаннинг мақсади тафаккур ва ҳаракатнинг янги имкониятларини очиб беришдан иборат. Уларнинг вужудга келиши илмий-амалий фаолият янги усул ва йўлларининг детерминанти бўлади ва ижодий интеллектнинг янги имкониятларини очиб беради. Ижод натижаларининг аҳамияти ўтмиш тажрибасининг унда у ёки бу ҳолатда сақланиши ва ҳисобга олинишида ифодаланади.
Шахснинг маданий дунёқараш асосларини шакллантириш жараёни фан ютуқларига асосланади. Турли усул ва йўллар билан амалга ошириладиган замонавий технологияларнинг асосини илмий билиш ташкил этади.
Жамият тараққиёти давомида фан ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш жараёни тезлашиб боради. Нейчер Индекс муассасаси 2018 йили январ ойининг 24 –сидаги ҳисоботида Эрон исломий Жумҳурияти илмий ютуқлар бӯйича ӯтган 10 йиллик мобайнида бошқа давлатларга қараганда 22 фоиз ошган. Эрон фан ва муҳандислик бӯйича арзигули ютуқларни қӯлга киритиб, бу соҳада дунё бӯйлаб биринчи ӯринни эгаллаган. Ислом дунёсининг илмий маркази раҳбари сӯзига кӯра, илмий кашфиётларнинг кӯпи Web of Science ташкилоти томонидан бӯлган. Илм соҳасида тасдиқланган ҳужжатлар сони агар ҳижрий-шамсий 1357 йили 500 ада бӯлса, 1396 йили бу ҳужжатлар сони 47 минг адага етиб борган.
Охирги ҳисоботларга кӯра Эрон илмий мақолалар бӯйича, махсусан фан ва муҳандислик соҳасида охирги 10 йил давомида 22 фоизга ортган. Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда. Илм соҳасининг тараққиётида янги мамлакатлар вужудга келиши мумкин. Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда. Аммо Эроннинг мақсади кейинги 20 йил давомида Яқин Шарқмамлакатлари орасида илмий мақолалар нашр этиш бўйича биринчи ўринга чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Эрон халқ хужалигининг турли соҳаларида эришилган асрларга татигувли ютуқларга бир назар солсак, Эрон Ислом Жумҳуриятини минтақа ва дунё саҳнасида ўзига ишонган ривожланган мамлакат сифатида мавқеъ топганини гувоҳи бўламиз. Дарвоқеъ, мўътабар
Халқаро ташкилотларнинг йиллик ҳисоботларига биноан Эрон ислом Жумҳурияти дукнёнинг энг ривожланган 16 мамлакатлар сафидан жой олган. Ва мамлакатда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг йиллик ўсиши 7 фойизни ташкил қилади.
БМТ- нинг ҳисоботларига биноан, тиббиёт саҳасида ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти дунёнинг ривожланган мамлакатлари қоторидан жой олган. Халқаро болалар жамғармаси ва халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотларининг хисобтларида Эрон Ислом Жумҳуриятида тиббий хизмат кўрсатиш соҳаси яхши ривожлангани боис мамлакатда болалар ва оналар ўлимини кескин камайгани зикр этилган.
Сўннги 10 йилликда Эрон Ислом Жумҳуриятида илм-фан тараққиёти ва малакали кадрларни тарбиялаш натижасида фармацевтика (дорусозлик) саноати ҳам сезиларли даражада ривожланди ва тиббий хизмат кўрсатиш маданияти юксалди.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.