Мавлавий жаҳон кезади
Мавлавий нигоҳидан хурсандчилик ва шодлик манбаи турли хил бӯлиб, унинг фикрига кӯра хурсандчиликнинг асосий омилларидан бир, бу ишқдир. Мавлононинг пойдор хурсандчилиги ишқ мӯъжизасидир. Бундай ишқда киши иккинчи маротаба туғилади худди ҳазрат Иброҳимдек ӯт-оловни гулистнга айлантиради.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Мавлавий нигоҳидан хурсандчилик ва шодлик манбаи турли хил бӯлиб, унинг фикрига кӯра хурсандчиликнинг асосий омилларидан бир, бу ишқдир. Мавлононинг пойдор хурсандчилиги ишқ мӯъжизасидир. Бундай ишқда киши иккинчи маротаба туғилади худди ҳазрат Иброҳимдек ӯт-оловни гулистнга айлантиради.
Мавлавий ҳазилнинг яхши ё ёмонлиги унинг ишлатиш кайфияти ва ҳазил қаратилган шахснинг иқтидорига боғлиқлигини баён этган.
Орифона ривоятлар ва хусусан, "Маснавийи маънавий" даги қиссаларнинг асосий ўқувчилари халқ оммаси бўлгани боис, уларнинг завқи ҳам назарда тутилган. Бунга илова, орифлар ўз асарлари орқали ўқувчиларнинг нафсларини поклашга уринишади. Шу сабабдан улар шахснинг ички кечинмалари ва маънавий сафарларига кўпроқ эътибор қаратишади. Ҳатто уларнинг ҳазил-мутойаба билан ёзган қиссаларида ҳам ушбу мавзу муҳим саналади. Шу боисдан орифларнинг асарларида оддий турмуш ва ижтимоий масалаларга кам эътибор қаратилади. Аммо Мавлавий улардан фарқли ўлароқ ички ва ташқи олам билан теран алоқа ўрнатган орифдир. Шу боисдан унинг асарлари оммавий ва ижтимоий кўламларга эгадир.
Адабиёт ва санъат тадқиқотчилари аҳолининг турли қатламлари эга бўлган қарама-қарши сифатлар асосида яратилган тасвир ва образларни ҳазил ва мутойабанинг олий навъи дея аташган. Уларга кўра, энг ошкора бўлган қарама-қаршилик жилвасини муқобилдаги мавжуд воқелик ва маъқул ҳақиқатда излаш мумкин.
Адабий ҳазил –мутойаба мутахассисларининг ақидаларига кўра, Мавлоно Жалолиддин Муҳаммади Балхий инсоннинг ички ва ташқи оламида мавжуд қарама-қаршиликларни кашф этишда муваффақият қозонган машҳур ижодкорлардандир.
У яратган ҳажвий асарлар ушбу заминада ёзилган асарларнинг энг сараси ҳисобланади. У ҳажвий достонларини шундай бир маҳорат билан ёзганки, улар баъзида ясалган ёхуд вербал карикатураларга айланган.
Мавлавий ташқи дунё ҳақиқати ва ўзининг ички дунёсида кашф этган нарсалар ўртасида катта фарқни кўради. У ушбу қарама-қаршилик ва яқинлик борасида баён этиш учун кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга оширади. Мавлавий ушбу ҳолатларни ҳазил –мутойаба қолибида ифода этади.Мавлавий баён этган мафҳумлар мантиқий тарзда ва ташқи оламда жамлаш қобилиятига эга эмас. Бироқ Мавлавийнинг фикри улар орасида яширин бир алоқани кашф этган.
Ушбу тасвирлар билан у бошқалар фикрида бўлган барча намуналарни савол остига қўяди ва ушбу йўл билан ҳазил –мутойабанинг энг олий унсури бўлган қарама-қаршиликка эришади. Масалан, у қарама-қарши бўлган мафҳумларни бир қаторда қўяди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Яъни, зуҳд ва сўфиликни қорин боқиш, табиий гўзалликни ёлғондан ўзни пардозлаш, билим олишни фазлни сотиш, ҳушёрликни мастлик каби қарама-қарши бўлган сўзлар билан бир қаторда қўяди.
У ушбу йўл орқали яхши ҳажвий достонлар яратишга муваффақ бўлган. Тақводор ва сўфи бўлган шахс поклик намунаси бўлиш ўрнига, унинг ҳажвий достонларида у қорнини тўйдириш билан оворадир. Ёки от югуртириш ва ўқ узишда маҳорат кўрсатиши лозим бўлган "ботир" ўзининг соясидан қўрқади. Бу каби қарама-қарши ҳолатларни тасвирлаш ҳажвий асар заминасини яратади. Бироқ жонли карикатурага эришиш учун фақат бу нарса етарли эмас.
Ҳазил ва мутойаба учун муҳим бўлган бошқа унсур, яъни қарама-қарши шахсиятлардан ҳам фойдаланиш ҳажвий асарнинг яхши чиқишига ёрдам беради.
Ушбу заминада ҳам Мавлавий улкан муваффақиятларга эришган. Мавлавий ўзининг "Маснавийи маънавйй"даги ҳажвий достонларида ташбиҳ, муболаға,тамсил ва бошқа бадиий санъатлардан ҳам маҳорат билан фойдаланган.
Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.