Илмий янгиликлар сари
Бир эронлик мутахассис Американинг Гарвард Университети муҳаққиқлари ёрдамида териси илон терисига ӯхшаган робот ихтиро этишга ноил бӯлди. Бу робот илон каби судралади ва ундан қидирув ва қутқариш амалиётларида фойдаланилади. Шунингдек бу роботдан лапароскопия жарроҳликларида ҳам қӯлланилади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топиб, тиббиёт соҳасида бир қатор дори-дармонларни ихтиро этишга ноил бӯлишган.
Бугунги кунла жаҳон бӯйлаб мутахассислар турли соҳаларда янги-янги илмий кашфиётларга ноил бӯлишган.
Бир эронлик мутахассис Американинг Гарвард Университети муҳаққиқлари ёрдамида териси илон терисига ӯхшаган робот ихтиро этишга ноил бӯлди. Бу робот илон каби судралади ва ундан қидирув ва қутқариш амалиётларида фойдаланилади. Шунингдек бу роботдан лапароскопия жарроҳликларида ҳам қӯлланилади.
Бу робот сув устида суза олади. Шунингдек эшикни очиб, ӯзидан минг маротаба оғирроқ бӯлган юкларни кӯтара олади. Бу робот пластик мослашувчан бир найча бӯлиб, у кенгайиш ва торайиш қобилиятига эга.
Бир эронлик олим MARCS Австралия ғарбидаги Университети муассасаси донишмандлари ҳамкорлигида сунъий кекирдак яратишга ноил бӯлишди. Бу усулда бемор киши овозини баланд чиқариш имкони вужудга келади. Агарчи бугунги кунда бу йӯналишда сунъий протезлар фойдаланилса ҳам уларнинг имкониятлари янги кашфиётдай юқори эмас. Протезлар аслий асаб тизими ва баданга сингдирилади, аммо PAL Pneumatic Artificial Larynx сунъий кекирдакни ӯрнатиш учун жарроҳлик қилиш шарт эмас.
Яқинда эронлик мутахассислар томонидан денгиз ҳайвонлардан тайёрланадиган маҳсулотллардаги мавжуд аллергия қӯзғатувчи моддаларни аниқлайдиган наномослама ихтиро этишга ноил бӯлишди. Овқатлардаги аллергия қӯзғатувчи моддаларни аниқлашда жаҳон бӯйлаб кӯп миқдорда пуллар сарфланади. Агарчи таом пиширилганда кӯплаб аллергик моддалар йӯқ бӯлса ҳам, уларнинг баъзилари иссиқ ҳароратга ҳам муқовимат қилишади.
Аллергия жуда қадим замонлардан буён инсоният турмуш тарзига салбий таъсир этган. Охирги 10 йил ичида аллергия бутун дунё медиклари, биологларининг актуал муаммоси бўлиб қолди. Бутун дунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра ҳозирги пайтга келиб аллергик касалликлар тарқалиши буйича 3 ўринда, 2005 йилга келиб эса 1 ўринга чиқиши аниқланган.
Турли хил ёшдаги ва турли хил касб эгалари орасида аллергик касалликлар кенг тарқалаётганлиги маълум бўлди. Айниқса, болалар орасида аллергик касалликларнинг ўсиши кўп кузатилмоқда. Буларнинг сабаби бўлиб, ирсий наслга тортиш, атроф- мухитнинг ифлосланиши, хар кунги турмуш хаётда ишлатилаётган турли хил химиявий махсулотларнинг кўпайишини кўрсатиш мумкин.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Кўпгина ҳолатларда терида пайдо бўлган аллергик формаларда, аллергик ринит ёки конъюктивитларда бемор дорихонадан рецептсиз дори олиб ўзи даволанади, аллергия холати қайтарилсагина врачга мурожат қилади. Аллергия - организмнинг бирон-бир ёт модда - аллергенга бўлган сезувчанлигининг ортиши. Аллергик реакцияларни юзага келтирувчи моддалар- аллергенлар дейилади. Организмга ташқи мухитдан кирган аллергенлар- экзоаллергенлар, организмнинг ўзида юзага келадиган, лекин ўзгарган оқсил шаклида бўлган аллергенлар- эндоаллергенлар ёки аутоаллергенлар дейилади.
Аллергия – атроф-муҳитдаги аллергенлар (кимёвий моддалар, микроблар, уй ва гул чанглари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дорилар ва ҳ.з) таъсирига организмнинг ўта сезгир бўлиши. Ҳозирги вақтда аллерганларнинг жуда кўп тури маълум бўлиб, улар ичида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, кимёвий моддалар ва бошқалар кенг тарқалган. Озиқ-овқат маҳсулотлари таъсирида пайдо бўладиган аллергия барча ёшдаги кишилар, айниқса, болалар ўртасида тез-тез учраб туриши кузатилмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, инсон организмнинг у ёки бу ёки озиқ-овқат маҳсулотларига сезгирлигининг ошиши иммун тизимининг кучсизлиги, ўзгарувчанлиги, ҳозиржавоблиги аллергиянинг қўзғалишига сабаб бўлса, баъзи аллергик хасталикларга наслдан наслга ўтадиган ирсий мойиллик ҳам сабаб бўлиши аниқланган.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.