Илмий янгиликлар сари
Яқинда бир эронлик муҳаққиқ аёл янги усул ёрдамида ячейкалик бетон ихтиро этишга ноил бӯлди. Бу маҳсулотни фиброкарбон маҳсулотини қайта ишлаш ёрдамида қӯлга киритиш мумкин. Бугунги кунда фиброкарбон маҳсулотлари истеҳсол қилиш кенг кӯлада йӯлга қӯйилган бӯлиб, бу ҳолат уларнинг қайта ишлаш мушкулотига учратган. Бу эронлик муҳаққиқ аёл Вашингтон Университети муҳаққиқи билан биргаликда бу мушкулотни ҳал қилиш учун чора топишди. Яқинда фиброкарбон маҳсулотларини семент билан қориштириб, ундан яче
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Илм ва фан дунёсида ҳар куни бир асбоб ихтиро бӯлиб, кундалик ҳаётимизни енгиллаштириш йӯлида ундан фойдаланамиз.
Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди. Илмий жиҳатдан тараққий этмаган давлат иқтисодий ва сиёсий суботга эришолмайди.
Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топишганоил бӯлишди.
Яқинда бир эронлик муҳаққиқ аёл янги усул ёрдамида ячейкалик бетон ихтиро этишга ноил бӯлди. Бу маҳсулотни фиброкарбон маҳсулотини қайта ишлаш ёрдамида қӯлга киритиш мумкин. Бугунги кунда фиброкарбон маҳсулотлари истеҳсол қилиш кенг кӯлада йӯлга қӯйилган бӯлиб, бу ҳолат уларнинг қайта ишлаш мушкулотига учратган. Бу эронлик муҳаққиқ аёл Вашингтон Университети муҳаққиқи билан биргаликда бу мушкулотни ҳал қилиш учун чора топишди. Яқинда фиброкарбон маҳсулотларини семент билан қориштириб, ундан ячейкалик семент тайёрлаш мумкин бӯлади.
Бундай сементлар ичи бӯш бӯлиб, шамолларнинг сувини ӯзидан ӯтказади ва тупроққа етказади. Яъни бу метод сувни ифлосланишдан сақлаш учун ҳам қӯлланилиши мумкин.
Инсонни ўраб турган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш XXI асрнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолди. Сабаби шундаки, илмий-техника инқилоби турли фанлар эришган ютуқларнинг натижаси бўлиб, табиий ресурслардан муддатли фойдаланишга имконият яратди. Бу эса, ўз навбатида, жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириб, моддий ва маънавий эҳтиёжини қондиришга шарт-шароит туғдирди. Аммо илмий-техника инқилобининг тез суръатлар билан ривожланиши жамият билан табиат ўртасидаги, инсон билан ўраб турган муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни мураккаблаштириб, биосферадаги экологик жараёнларни бошқаришда кутилмаган ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. Кўпинча, бу муносабатларнинг ўзгариши сув, атмосфера, тупроқ ва бошқа табиий унсурларнинг жуда тез турли чиқиндилар билан тобора ифлосланиб боришига олиб келмоқда.Эрон мутахассислари янги кашфиётларидан бири, бу муҳитни ифлослантирувчи моддаларни оксигенга айлантирувчи асфалт бӯлди. Ҳавони тозалантирувчи, яъни гидрокарбон моддаларни сув ва карбон диоксиди ва оксигенга айлантирувчи асфалтни Аҳвоз Университети мутахассислари томонидан кашф этилди.Ушбу тадқиқот соҳа мутахассислари томонидан қазилган ер тупроғида ӯтказилган бӯлиб, унинг натижасига кӯра 75% гидрокарбон ифлослантирувчи моддалар йӯқ қилинди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Шунингдек бошқа бир тадқиқотда устига нефт моддалари қуйилган тупроқда ӯтказилди. Тадқиқот натижасида 90 % ифлослантирувчи моддалар йӯқ қилинди.
Инсон ҳаёти унинг атрофини ўраб турган ҳаво муҳнтида ўтади. Умуман ҳаво муҳити организмда кузатиладиган физиологик жараёнларнинг меъёрда кечишини таъмиилайди. Баъзи бир вақтларда ҳаво таркибининг ифлосланиши натижасида физиологик жараёнларда ўзгаришлар қайд қилинади.
Бунинг натижасида аъзоларда патологик аломатлар содир бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳам ҳаво таркибининг организмга таъсирини ўрганиш гигиеник жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалардан, ер ости ва ер усти сувларини саноат корхоналаридан чиқаётган оқова сувлардан муҳофаза қилиш ҳозирги замоннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб, умумжаҳон аҳамиятига эгадир. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи жараёнини ўрганиш энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Корхонадаги манбалардан чиқарилаётган ифлослантирувчи моддаларни меъёр ҳолда ушлаб туриш комплекс ишларини амалга ошириш режалари ишлаб чиқиш зарур тадбирлардан бири ҳисобланади.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.