июл 30, 2018 09:03 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 8-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июль ойининг 30-чи кунидир.

Эрон таърихида мурдод ойининг саккизинчи куни  Шайх Ишроқ номи билан машҳур ориф  Шайх Шаҳобиддин Суҳравардийнинг шаҳидликка етган кунини улуғлаш деб тайинланган. Шайх Ишроқ тахаллуси билан машҳур бўлган Абулфутуҳ, ҳаким,  файласуф, ёзувчи, мутакаллим Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий ҳижрий-қамарий 549 йил Занжон атрофида жойлашган Суҳравард шаҳрида таваллуд топди. У фиқҳ усули ва ҳикмат илмини ўрганганидан кейин ҳикмат ва фалсафа илмида пешволик қилди ва зийраклилиги, хотирасининг кучли бўлиши ва эзгў қарашга эга бўлиши туфайли ўз замонининг кўпгина илмларида устодлик даражасига етди. Суҳравардий кўпгина мавридларда аввалгиларнинг фикрларига хилоф тарзда фикр  баён айлаб, Эрон ҳикматлари ва зардуштий динининг атамаларидан фойдаланганлиги сабабли диний мутаассиблар томонидан динсиз деб эълон қилинди ва Ҳалаб уламоларининг назарига биноан уни қатл этишга буйруқ беришди. Охири уни ҳижрий-қамарий 587 йилда 38 ёшлигида қатл этишди.. Суҳравардий араб ва форс тилларида кўпгина асар ёзиб мерос қолдирган. "Мантиқут-Талвиҳот", "Ал-Муқовимот", "Ҳикматул-Ишроқ" каби асарларни араб тилида ва "Рўзе бо жамоати Суфиён", "Ақли сурх" ва "Партавнома "  каби асарларини эса форс тилида ижод этган. Суҳравардий "Ҳикмати Ишроқ"-ни янгитдан жонлаштирди ва камолотга етказди. "Ҳикмати Ишроқ"-да сайру сулук фақат фикрнинг маҳсули эмас, балки завқни тарбия бериш ва ҳидоят этиш зимнида вужудга келади. Мулло Садрои Широзий ва Ҳож Мулло Ҳодий Сабзаворий  Суҳравардий ақидаларидан баҳраманд бўлиб, ҳикматни баён этиш ва тақдим этишда ундан кўп фойдаландилар.

Бундан 71 йил олдин милодий 1947-чи  йил июль ойининг 30-чисида:

Автомобиль саноатининг отаси номини олган америкалик кашфиётчи Генри Форд 84 ёшлигида вафот этди. Генри Форд милодий 1863-чи йил 30 июль ойида Американинг қашшоқ оиласида таваллуд топди. Форд уша ёшлигидан бошлаб, маханика воситалари билан қизиқарди. Уша ўспиринлик даврида  соат ясаш ва ёшлигида эса механика билан шуғуллашни бошлади. Генри Форд бир куни отнинг кўмакисиз ва буғ орқали ҳаракат қилаётган машинани кўриб қолади. У бориб яқиндан уни кўзатишидан кейин ўзи бунга ўхшаган мошинни ишлаб чиқарди ва 12 ёшга кирганида отсиз аравани синовдан ўтказишга қарор қилди. Генри ушбу мосламани мукаммаллаштирди ва милодий 1896 йилда ўзининг биринчи автомобилини намойишга қуйди. У кейинги йиллар давомида ўз кашфиётларини такомуллаштирди. Бошқалар ҳам бунга ўхшаган мошинларни ишлаб чиқарганларига қарамасдан милодий 1890 йилда расмий равишда автомобилни ишлаб чиқаришнинг имтиёзи Генри Фордга берилди. Форд аввалида ўз шериклари билан бирга Детройт автомобиль ишлаб чиқариш ширкатини таъсис этди. Ва милодий 1903 йилда Мотор Форд ширкатини ташкил этди. У 1907 йилда бошқаларнинг акцияларини сотиб олди ва ширкатни бошқариш уни оиласининг зиммасига тушди ва катта миқдорда бойликка эга бўлди. Форд арзон автомобилларни  кўп миқдорда ишлаб чиқариши билан ўзининг рақибларига нисбатан пешволикни қўлга киритди.  Генри Форд аввалида камбағал бир оила эди ва ушбу кашфиётга эришганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш саноатининг отаси номини олишга муяссар бўлди.

 Бундан 19 йил муқаддам  ҳижрий-шамсий 1378 йил мурдод ойининг 8-чи кунида:

Эронлик машҳур тадқиқотчи ва устод сайид Жалолиддин Мужтабавий вафот этди. Теҳрон университетининг машҳур устоди ва ақлик илмларнинг машҳур тадқиқотчиси устод доктор Жалолиддин Мужтабавий шамсий 1307 йилда Теҳронда таваллуд топди. У бошланғич ва ўрта маълумотларини олганидан кейин бакалавриат ва кейин докторлик даражасини олди ва фалсафа йўналишида диплом олди. Устод Мужтабавий докторлик унвонини олганидан сўнг Теҳрон университетининг фалсафа гуруҳида  таълим бериш билан шуғулланди ва 9 йил давомида инсоний илмлар ва адабиёт факультетининг декани ушбу факультетнинг фалсафа йўналишидаги гуруҳининг мудирлигини ўз зиммасига олган эди.  Доктор Мужтабавий узоқ йиллар давомида фалсафа ва ҳикматда кўп асар ёзди ва таржима этди. “Куллиёти фалсафа”, “Фалсафаи Юнон ва Рум” ва “Фалсафа ёки пажўҳиши ҳақиқат” бу олимнинг тажима қилган асарлари жумласидандир. Шунингдек ушбу устоддан мерос қолган “Таржима ва тавзиҳоти Қуръон” китоби донишманд ва мутафаккирларнинг фикрига кўра, Қуръони мажиднинг энг яхши таржимаси ҳисобланади. Устод Мужтабавий бир умр исломий маданиятни ёритиш ва таълим-тарбия беришдан сўнг охири 71 ёшида Теҳронда вафот этди.

 

Ёрлиқ