июл 30, 2018 10:42 Asia/Tashkent

Гену қӯриқланадиган минтақа Зогрус тоғининг энг жанубий қисми, Халижи Форсга яқин жойлашган. Бу ерда шунингдек Ҳиро қӯриқхонаси ҳам мавжуд. Бу минтақа Бандараббос шаҳрининг шимоли ва жанубий вилоятлардан ҳисобланмиш Ҳурмузгон вилоятидан ӯрин олган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

ЮНЕСКО томонидан йӯлга қӯйилган ва инсон ва атроф-муҳит муносабатларини аниқлайдиган лоиҳаларидан бири инсон ва табий қӯриқхоналарга ажратилган.

Қӯриқхоналар ҳайвонларнинг бирор бир турини сақлаш учун мӯлжалланган бӯлиб, улардан табий манбаларни сақлаб қолиш учун фойдаланишади. Жаҳон бӯйлаб 600 табий қӯриқхоналар мавжуд бӯлиб, улардан 12-си Эронда жойлашган.

Гену қӯриқланадиган минтақа Зогрус тоғининг энг жанубий қисми, Халижи Форсга яқин жойлашган. Бу ерда шунингдек Ҳиро қӯриқхонаси ҳам мавжуд. Бу минтақа Бандараббос шаҳрининг шимоли ва жанубий вилоятлардан ҳисобланмиш Ҳурмузгон вилоятидан ӯрин олган.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда Эроннинг бу минтақаси билан яқиндан танишамиз.

Бу қӯриқхона исми минтақадаги тоғнинг исмидан олинган. Гену қӯриқхонаси 27500 гектар майдонида жойлашган бӯлиб, тоғга туташиб кетганига қарамай, кенг даштлардан ҳам иборат. Аслида табиатда ҳам тоғли бӯлган ва даштлардан иборат бӯлган минтақалар камдан кам учрайди. Бу табий ва жуғрофий хусусиятлари Гену қӯриқхонасини бошқа қӯриқхоналардан ажратиб туради.

Гену қӯриқхонаси эндемик ӯсимликларини сақлаш макони ҳисобланади. Эндемик ӯсимликлар деб маҳдуд ва чегараланган минтақада ӯсадиган ӯсимликларга дейилади. Бундай ӯсимликлар ӯз ӯсиш ва ривожланиш минтақасидан ташқарида учрамайди ва бу ӯсимликлар нодир ва инқироз хатарида бӯлган ӯсимликлар жумласидан ҳисобланади. Бу ердаги ӯсимликлардан мурхуш ӯсимлиги бӯлиб, ӯсимликлар турлари орасида алоҳида ӯринга эга.

Бу ӯсимлик монотипик ӯсимлик бӯлиб, унинг ӯсиши ва ривожланиши учун фақат шу Гену қӯриқхонаси ва Бандараббос шаҳрининг 100 километрлик масофада бӯлган Қутбобод минтақаси муносиб шароитни яратган. Бу ӯсимлик ӯзига хос хусусиятлари ва хушбӯйлиги сабабли “мурхуш” деб номланган. Арас, акация, помчол ва бодом дарахтлари ҳам минтақага хғос дарахтлардан ҳисобланишади. Бугунги кунда экология бӯйича муҳим мавзулардан саналадиган бири, бу табий қӯриқланадиган минтақалар ҳисобланади.

Табий муҳит ё биосфера тирик организмлар яшайдиган ва уларниг таъсирида тинмай ӯзгарадиган ер шари қобигининг қисмидир. Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади.  Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади. Атроф-муҳит тушунчаси ҳар давлатда унга қоил бӯлган ӯрнига биноан, турлича.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эдрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Биосфера барқарорлигини асраш ҳозирги вақтда энг муҳим ва долзарб умум сайёравий экологик муаммолардан биридир.

Чунки табиий ресурслардан нормасиз фойдаланиш, антропоген омилларнинг табиатга келтирилган салбий таъсири ва бошқа сабаблар натижасида экосистемаларга кучли таъсир кўрсатилмоқда, жуда кўп тур ўсимлик ва ҳайвонлар йўқолиб кетмоқда.

Биохилма-хиллик – бу Ердаги турли туман ҳаётнинг хилма-хиллигидир.

Биохилма-хиллик деганда кўз олдимизга ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг бой хилма-хил турфа олами келади.

Табиатда моддаларнинг айланиши харакати тўхтовсиз давом этиши ҳаётнинг асоси бўлиб, биосфера барқарорлигини экосистемаларда организмлар бир-бирларини сонини бошқариб туради ва унда мувозанат сақланади.

биохилма-хиллик – ҳаёт мезонидир, уни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бизнинг умумий манфаатимиздир. Бу жараёнда ёшларимизнинг атроф табиий муҳит мухофазаси йўналишдаги яратувчанлик, бунёдкорлик сифатларини намоён этиш ҳамда даҳлдорлик ҳиссиётини уйғотиш айниқса ҳозирги куннинг муҳим вазифасидир.

Ҳурматли тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.