Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 10-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 1-чи кунидир.
Бундан 370 йил олдин шу куни, милодий 1648 йил 1 августда Швейцариянинг мустақиллиги расман эътироф этилди ва бу кун Швейцариянинг мустақиллик куни деб эълон қилди. Бу мамлакат 1618-1648 йиллардаги Европанинг ўттиз йиллик урушларида ўзининг бетарафлигини сақлаб қолди. Шу сабабли бу жангнинг сўнгида тузилган Вестфалия тинчлик келишувида Швейцариянинг мустақиллиги расман эътироф этилди. Швейцариянинг масоҳати 41 мингу 293 км квадрат бўлиб, Европа қитъасининг марказида жойлашган ва Германия, Франсия, Италия, Австрия ва Лихтенштейн ўлкалари билан чегарадошдир.
Бундан 104 йил олдин шу куни милодий 1914 йил 1 августда Германиянинг Россияга қарши уруш эълон қилиши билан Биринчи Жаҳон уруши расмий равишда бошланди. Бундан 3 кун олдин Австрия бу мамлакат валиаҳдининг Сараевода террор қилиниши баҳонаси билан Сербияга қарши уруш эълон қилган эди. Германиянинг Россияга сўнгра Франсияга қарши уруш эълон қилишидан сўнг бу уруш тез суръат билан кенгая бошлади ва Германия, Австрия ва Усмонийлар империясидан иборат Учлар иттифоқининг Франсия, Англия, Россия ва Сербиядан иборат Антанта Иттифоқига қарши уруши бошланди. Аммо Антанта Иттифоқининг бирлашиши ва унга Американинг қўшилиши билан Учлар Иттифоқи шикаст топди ва 9 млн. кишининг ўлдирилишига, 29 млн. кишининг жароҳатланишига ва 5 млн. кишининг дараксиз йўқолишига сабаб бўлган Биринчи Жаҳон Уруши 1918 йил 11 ноябрда тугади. Милодий 1919 йил 28 июнда Антанта ва Учлар иттифоқи ўртасида Париж яқинида Версал сулҳ келишуви имзоланди. Мазкур келишувнинг имзоланиши билан Биринчи Жаҳон Урушига якун ясалди. Мазкур келишув Германияга Иккинчи Жаҳон Уруши бошланиши заминасининг омилларидан бири бўлган оғир шароитларни юклади.
Бундан 43 йил олдин шу куни, милодий 1975 йил 1 августда Шўролар Иттифоқи, АҚШ, Канада ва Европа мамлакатлари (Германиядан ташқари) раҳбарларининг конференсияси Финляндия пойтахти Хелсинкида ўз ишини бошлади. "Европа хавфсизлиги ва ҳамкорлиги конференсияси" деб номланган бу конференсия Шўролар Иттифоқи бошчилигидаги Шарқ блоки ва АҚШ бошчилигидаги Ғарб блоки ўртасидаги кескинликни юмшатиш мақсадида ўтказилган эди. Шўролар Иттифоқининг парчаланиши ва милодий 1980 йиллар охирида Шарқий европа мамлакатларида сиёсий ўзгаришлар юзага келгани оқибатида Европа хавфсизлиги ва ҳамкорлиги конференсиясининг евролпалик мамлакатларда тинчликни ўрнатишни давом эттириш ва уни ижод этишга бўлган мақсади ўзгарди ва милодий 1994 йил декабр ойида “Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти” деб номланди. Бу ташкилотнинг қароргоҳи Чехия республикасининг пойтахти прага шаҳрида жойлашган ва Америка, канада, европалик мамлакатлар Совет Иттифқоидан ўз мустақиллигини қўлга киритган мамлакатларни ўзига қамраб олган 53 мамлакат Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳисобланишади.
Август ойининг биринчиси она сути халқаро куни билан туғри келади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллар давомида болаларнинг озиқ-овқати ва қуруқ сутдан кенг фойдаланиш, айниқса ривожланаётган мамлакатларда кўзга ташланадиган даражада ривожланди ва ушбу мавзў халқаро ҳамжамиятликнинг хавотирланишига сабаб бўлди. Она сути билан озуқалантиришни ривож-равнақ бериш, болаларнинг саломатлигига ушбу сутнинг ўзига хос тасири ва хусусиятга эга бўлишига халқнинг тушуниб етиши ҳамда оналарнинг сути билан озуқалантиришни давом эттириш ва уни муҳофазат этиш катта ва асосий сайъ-ҳаракатларга эҳтиёж сезади. Бунга асосан милодий 1990 йил Юнисеф ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Италиянинг Флоренция шаҳрида бир йиғилиш ўтказиб, она сути билан озуқалантиришни ҳимоят этиш, уни ривож-равнақ бериш ва уни давом эттириш йўлида бир баённомани имзолади. Бу баённомада бола ҳаётининг дастлабки олти ойида она сути билан озуқалантиришга аҳамият қаратиш ҳамда она ва боланинг саломатлигига унинг тасири таъкидланди.