Британияда мусулмонларни танбиҳ бериш кунини тайинлаш
Азиз тингловчилар бугунги дастурда Британияда мусулмонларни танбиҳ бериш кунини тайинлаш мавзўси атрофида баҳс-мунозара этилади.
Британиянинг мусулмонлари ҳалигача исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш ҳодисалари билан юзмаюз бўлишмоқда. Исломдан қурқитишга тегишли содир этилган янги ҳодисасида арзон почта маркалари билан оқ пакетда уйларга мактублар жўнатилдиким, Британия мусулмонларининг хавотирланишлари сабабига айланди. Мазкур мактубларда 3 апрел куни “Бир мусулмонни танбиҳ бериш кунидир” ва бир аёлнинг бошидан рўмолини олиб ташлаш учун 25 бал, бир мусулмонни ўлдириш учун 500 бал ва бир масжидни портлаб юбориш учун 1000 бал берилади деб ёзилган эди. Бу мактубда мусулмонларни озор-азият бериш рўйхати келтирилади ва ушбу озор-азиятларнинг ҳар бири учун бал белгиланган. Ноинсоний ушбу рўйхатда бир мусулмонга қарши оғзаки ҳужум қилиш учун 10 бал ва Маккаи мукаррамани атом бомбаси билан бомбардимон қилиш учун 2500 бал белгиланган. Мусулмон қизнинг рўмолини бошидан тортиб олиш, бир мусулмоннинг юзига кислота сепиш, мусулмон кишини дуппослаш, турли воситалардан фойдаланиб мусулмонларни қийноққа солиш, тана аъзо терисини шилиб олиш ва ток кучи билан ўриш, аслаҳа, пичоқ, автомобил ва бошқа ҳар нарсадан фойдаланиб бир мусулмонни ўлдириш, бир масжидга бомба ўрнатиш орқали ёнғинда ўлдириш учун ушбу мактубда бал ажратилган мавзўлар жумласидандир.
Ғарбий Бреффорддан парламент намояндаси хонум Нозшоҳ ўз фейсбук саҳифасида унинг сайлов участкасининг халқи бундай мактуб олишдан хавотирланиш изҳор этишмоқда деб ёзади. Хонум Нозшоҳ давлат расмийларидан Британия мусулмонлари ҳаётининг хавфсизлигидан ишонч ҳосил қилишларини сўраган. Британия парламентининг бошқа намояндаси Ид Жовид ўзининг твиттер саҳифасида Британиянинг мусулмонлар жамияти қурқувда эмас, балки осойишталик ва тинчликда яшашлари лозим ва мен бор кучим билан ушбу муҳим мақсадга эришишга ҳаракат қиламан,- деб ёзади. Британияда нафратланиш билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг ортиб кетиши ва турли филмларни ишлаб чиқариш, жумладан “Америка касалхонасидаги мусулмон бир аёл” номли филмга нисбатан айримлар хавотирланиш изҳор этишди. Мусулмонларга қарши нафратланиш билан тегишли бўлган жиноятларга назорат этадиган “Тел Момо” ташкилоти БиБиСи телеканалида учинчи апрел кунига ишора этадиган 20-та ҳужжатни полицияга топширдик деб айтди. Бу ташкилотниннг раиси Имон Ато бизнинг фикримизча, мусулмон жамияти вазминлик ва чидамлик билан ушбу масалага қарши жавоб қайтаришади,-деб айтди. Бу мактуб Британия мусулмонлари ўртасида ва ушбу мамлакатнинг хорижида ҳам турлича аксиламалларга юзмаюз бўлди. Британия мусулмонлари ижтимоий тармоқларда оила аъзолари ва уларнинг атрофидагилари ўртасида изтироб ва қурқув ҳукмрон бўлгани ҳақида ёзишган. Ҳошим номли истеъмолчи ўзининг хавотирланиши ҳақида бугун эрталаб 7 яшар кичик синглиси унга бугун яширинишимиз лозим деб айтди деб ёзади. Бошқа истеъмолчи мухбир мусулмон аёлларга нисбатан хавотирланиш изҳор этади. Чунки муҳажжаба аёлларни аниқлаш жуда осондир.
Дастуримиз давом этади. “Америка-исломий алоқалар” кенгаши ва “Америка дини” ушбу мамлакатда истиқомат қилувчи мусулмонлар ҳуқуқларини муҳофазат этиш маданий жамиятларнинг энг муҳим ташкилоти унвонида бир баённома нашр этиб Британияда мусулмонларга қарши мактубларни тарқатишни маҳкум этди. Бу баённомада шундай келтирилади: “Огоҳлантирамизки, бу мавзў фақат Британияда чегараланиб қолмайди. АҚШ федерал расмийларидан мамлакат бўйлаб нафратланишдан келиб чиқадиган жиноятларга қарши керакли чора-тадбирларни кучайтиришини истаймиз.” Америка динлар марказининг раиси Фотеҳ Конжо бу ҳақда шундай айтади: “Мусулмонларга қарши кечалари мактуб тарқатиш қабул қилиб бўлмайдиган масаладир. Тинчлик ва фаровонлик ислом динига пайравлик қиладиган шахслар унвонида Америкада мусулмонларни жазо бериш ҳақида хабарларнинг тарқалишидан ҳам хавотирланмоқдамиз.” Британияда бошланган қабул қилиб бўлмайдиган ушбу кампания тез вақт ичида бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқалди. Энди эса Американинг мусулмонларини нишонга олган. Мусулмонларни жазо бериш бўйича тарқатилган мактубларга нисбатан аксиламаллар фақат хавотирланиш билан чегараланиб қолмади. Айримлар турли услубда исломга зид бўлган Британиядаги ушбу ҳодисага қарши аксиламал кўрсатишди ва бу ҳам бўлса “Бир мусулмонга меҳр-муҳаббат кўрсатиш” кампанияси эди. Горден газетаси ўз мақоласида шундай ёзди: “Британиялик фаоллар мусулмонларга ҳужум қилиш учун ”Мусулмонни жазо бериш” унвони остида ифротчи гуруҳларнинг ташкил этилган бир кампаниясининг таҳдидларига қарши кўраш олиб бориш учун “Бир мусулмонга меҳр-муҳаббат кўрсатиш” унвони остидаги бир кампанияни ўтказишди. Горден газетасининг ёзишича, бу фаолиятлар “Мусулмонларга меҳр-муҳаббат кўрсатиш куни” унвонида мусулмонлар билан ҳамжиҳат бўлиш ва тинч-тотув яшаш қадриятлари учун даъват этиш мақсадида ташкил этилди.