сентябр 05, 2018 11:16 Asia/Tashkent
  • Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик
    Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик

Азиз тингловчилар бугунги дастурда Европада исломдан қурқитишнинг янги статистик маълумотлари ва ушбу минтақада исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг сиcтематик бир ҳаракатга айлангани ҳақида сўҳбат қиламиз.

Туркияда жойлашган “СЕТО” ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий текшириш марказининг берган охирги маълумотига кўра, Европа мамлакатларида исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бидбинлик хараёни ўз авжига чиққан. Бу ҳисобот Европа мамлакатларида 40 нафар тадқиқотчиларнинг олиб борган  изланишларининг натижасидир. Бу маълумотни тарқатишдан мақсад исломдан қурқитишни таҳлил ва таҳрир этиш, уни кенгайтириш, мусулмонларга қарши таблиғот ўтказишларнинг моҳиятини огоҳлантиришни керакли даражада яратиш ва ушбу заминада нафратланишдан келиб чиққан жиноятлар деб эълон қилинган. Мисол учун келтириш мумкинки, милодий 2017 йилда Испанияда мусулмонларга қарши 546-та ҳужум уюштирилган. Бу ўртада мусулмонларга қарши нафратланишдан келиб чиққан жиноятлар ва Лондон масжидларига ҳужум қилиш тахминан икки бараварга ошган. Голландияда фақат милодий 2017 йил октябр ойигача мусулмонларга қарши нафратланишга асосланган 660-та ҳужум содир этилган деб маълумот берилган. Норвегиядаги мусулмонларнинг 14 фоизи жисмоний ва оғзаки ҳужумлар баробарида қарор олишган ҳамда Мальта мамлакатида яшовчи мусулмонларнинг 25 фоизи озор-азиятларга дуч келишган. Бу  маълумотга кўра, Европанинг энг муҳим ва энг буюк мамлакати бўлмиш фақат Германияда мингтага яқин мусулмонларга қарши ҳужумлар амалга оширилган ва масжидларга қарши 100-дан ортиқ юриш содир этилган. Мусулмон ўқитувчиларнинг 60 фоизи камситиш ҳодисаларига юзмаюз бўлишган. Мусулмонлар билан бирга бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ҳам амонда қолишмаган ва ҳар куни бошпанаҳ изловчи муҳожирларга қарши 5,2-та ҳужум рўй берган.  Тахминан бутун Европадаги мусулмонлар исломбадбин ва ифротий ўнчи жараёнларнинг ҳужум қилиш таҳдидига дуч келишмоқда. Статистик маълумотлар ҳам бу ҳақиқатни исботлайди.             

Бир неча вақт олдин Истанбулда конфренция ўтказилди ва турли мамлакатлардан келган тадқиқотчилар томонидан исломдан қурқитишнинг турли жиҳатлари атрофида баҳс-мунозара этилди. Уч кунлик ушбу конфренция “Сабоҳиддин университети ислом ва жаҳон ишлари бўйича марказ”-нинг мизбонлигида ўтказилди.

Британиядаги Лидз университетининг ўқитувчиси ва ислом масалалари бўйича мутахассис Салмон Саъид бу конфренцияда шундай деб айтди: “Биз исломдан қурқитиш мавзўсини яхши таҳлил этиш ва уни таҳрир этишга эҳтиёж сезамиз. Дунё халқининг аксарияти тасаввур этишадиким, жаҳонда исломдан қурқитиш ёки исломга нисбатан бадбинлик жараёни  фақат аққалиятни ташкил этувчи мусулмонларга нисбатан ёмон муносибат қилиш маъносидадир. Агар биз ақаллиятни ташкил этувчи мусулмонларнинг аъзоси бўлмасак бу масалага эътибор қаратмаймиз. Аммо исломдан қурқитиш кенг маънога эгадир ва жиддий диққат-эътиборга қарор олиши лозим.”                                  

Исломшунос бу мутахассис ўз изҳоротининг давомида Америка президенти Дональд Трампнинг мусулмонларга қарши жорий этган чекловларига ишора этиб шундай айтди: “Исломдан қурқитиш масаласига тегишли бўлган хавотирланиш шундан иборатким, мусулмонларга қарши амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар чекловга дуч келгани йўқ ва айрим мамлакатлар ушбу заминада  эркин сайъ-ҳаракат қилишади.”  Салмон Саъид шундай қўшимча қилади: “Исломдан қурқитиш фақат бир ҳодиса эмас ва халқ ҳам тўсатдан исломдан қурқитиш домига тушиб қолмайди, балки бу масала уларга юклатилади. Шунга асосланиб Исломий ҳамкорлик ташкилоти бу мавзўга жиддий аҳамият қаратиши ва унга қарши кўраш олиб бориши лозим.” У шундай ўз фикрини давом эттиради: “Мусулмонлар исломдан қурқитиш миллатчилик сабабли жорий этилади деган тафакур билан ўзларини чегаралаб қуймасликлари лозим.”

Калифорния университетининг устоди Ҳотам Бозиён исломдан қурқитиш масаласига бошқа зовиядан қараб шундай айтади: “Исломдан қурқитиш жараёни систематик тарзда муассасалар ва шахсларни ўз нишонига олмоқда.”  Бу исломшунос мутахассиснинг нуқтаи назарига кўра, исломдан қурқитиш жараёнини бир неча нафар ирқпараст ва ифротий ўнчи шахсларнинг муносибат билдиришига чегараланиб қолмаслиги керак. Исломдан қурқитиш жараёни йиллар олдин мусулмонларга қарши вужудга келган жараёндир ва унинг янги жиҳатлари ҳар онда европалик турли мамлакатларда ўзини намоён этмоқда. Америка президенти Дональд Трампнинг Америкага исломий еттита мамлакатлар фуқароларининг киришларига қарши чеклов жорий этиш учун амалга оширган сайъ-ҳаракатини исломдан қурқитиш теорияси доирасида таҳлил этиш лозим. Терроризмга қарши кўраш олиб бориш мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва маданий эркинликларини поймол этиш учун фақат баҳона ҳисобланади.  

 

Ёрлиқ