август 29, 2018 09:06 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 7-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 29-чи кунидир.

Бундан 649 йил олдин тарихий ривоятларга кўра, қамарий 790 йил зил-ҳижжа ойининг 17-чисида:

Мусулмон халқининг фақеҳи ва тафсирчиси Муҳибуддин Сароий таваллуд топди. Мусулмон халқининг фақеҳшуноси ва тафсир илмининг билимдони Муҳибуддин Сароий Қоҳирада дунёга келди. Мусулмон халқининг ушбу донишманди бутун умрини таълим олиш ва дарс бериш билан ўтказди ва диний илмлар заминасида кўп билим касб этди. У араб адабиёти, фиқҳ, фиқҳ усули, ҳадис ва мантиқ илмларида катта маҳорат соҳибига айланди ва кейин Қоҳира мадрасаларида таълим бериш билан шуғулланди. “Ҳошия бар кашшоф” ва “Ан-Ниҳояту” у ёзиб мерос қолдирган асарлардан ҳисобланади.   

Бундан 156  йил муқаддам милодий 1862 йил  август ойининг 29-чисида:

Белгиялик буюк ёзувчи Морис Митерлинг Белгиянинг Гон шаҳрида таваллуд топди. У ўз маълумотини олганидан кейин Парижга борди ва у ерда адабиёт ва илм эгалари, жумладан инсоний руҳнинг илдизидан тажаллий топадиган ҳис-туйғу ва эммоционал ҳиссиётининг таржимони бўлиши лозим бўлган шеьр билан олшно бўлди. Ана шу сафар чоғида Митерлинг ўзининг машҳур шоҳасарларини адабиёт арсасига армуғон этди ва милодий 1911 йилда Нобел мукофотини олишга муваффақ бўлди. 

Бундан 69 йил олдин милодий 1949 йил август ойининг 29-чисида: 

Собиқ Совет Иттифоқи махфий тарзда биринчи атом бомбасини синовдан ўтказди. Шу тартиб билан ядровий аслаҳалар Америка қуршовидан чиқди ва Америка ва Совет Иттифоқи ўртасида "ваҳшатли мувозанат" номли тенглик вужудга келди. Бундай шароитда ҳар икки томон бошқа томоннинг ядровий ҳужумидан қурқиб, ядровий қуроллардан фойдаланишдан ўзини тиярди. Бундан кейин Америка ва Шўролар Иттифоқи бирбирига қарши таблиғотий урушларни бошлади. Бу уруш "совуқ уруш" деб номланди ва милодий 1991 йилда Шўролар Иттифоқи парчаланишигача Ғарб ва Шарқ ҳарбий блоки ўртасида давом этди. Агарчи Шўролар Иттифоқининг парчаланишидан кейин ядровий қуролларнинг таҳдиди камайган бўлсада, аммо ҳалигача ушбу таҳдид, айниқса Америка, сионистик режим каби давлатлар томонидан мустақил мамлакатлар ва уларнинг мустамликачилик сиёсатларига мухолиф бўлган мамлакатларга қарши давом этмоқда.

Бундан 66 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1331 йил шаҳривар ойининг еттинчисида буюк диний пешво Олятуллоҳил-Узмо Саййид Муҳаммад Тақий Хонсорий оламдан ўтди. У ҳижрий-шамсий 1267 йилда Эрон марказидаги Хонсор шаҳрида дунёга келди. Оятуллоҳ Хонсорий Ироқнинг Нажаф шаҳри илмий ҳавзаларида фиқҳ, фиқҳ усули ва фалсафа соҳасида илм ўрганди. У Ироқда ўлка халқи билан инглиз кучларига қарши курашда қатнашди аммо уларга асир тушиб, Сингапурга бадарға этилди. Оятуллоҳ Хонсорий бадарғада тўрт йил бўлганидан сўнг Эронга қайтди ва Қум илмий ҳавзасида дарс бера бошлади ва бироздан сўнг пешволик мавқеига эришди. У Эронда ҳам инглиз босқинчиларига қарши курашдан қўл тортмади ва Эрон халқининг нефт саноатини миллийлаштириш ва Англиянинг қўлини қисқартириш учун курашни қўллаб-қувватлади.

 

Ёрлиқ