сентябр 03, 2016 04:52 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 13- чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 3-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 13- чиси

Ҳижрий қамарий 1437  йил зилҳижжа ойининг 1-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр  ойининг 3-чи кунидир.

 

Бундан 1435 йил муқаддам ҳижрий-қамарий иккинчи  йил зил-ҳижжа ойининг бирнчисида:

Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо ва Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг  ақди никоҳ маросимлари ўтказилди.  Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг қизлари  Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо шойиста ва фазилатли аёл эдилар ва мусулмонларнинг машҳур кўп шахсиятлари ул ҳазрат билан турмуш қуриш истагини билдиришарди. Аммо Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Фотиманинг турмушга чиқиши Аллоҳ таолонинг истак-хоҳишига тегишлидир, -деб марҳамат қилардилар. Охири ҳазрат Али алайҳиссалом Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳони совчилик қилди. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳам Фотима саломуллоҳи алайҳо билан машварат қилганлари ва ул ҳазрат ризоят  берганларидан кейин ул ҳазратларни никоҳ ақдига киритдилар. Турмуш қурганларидан кейин ибрат-намунага айланган бу икки инсон оддий, аммо меҳр-муҳаббат ва  маънавият билан тўла ҳаётни бошладилар ва ушбу меҳр-муҳаббат билан тўла мактабда Имом Ҳасан алайҳиссалом, Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо комил инсонларнинг намунаси бўлган шахслар таълим ва тарбия олишди.

Азизлар ҳазрат Фотимаи Заҳро (с) ва Ҳазрат Али (а) турмуш қуришганлари куни муносибати билан барчангизни муборакбод этамиз.   

                      

Эрон йилномасида  шаҳривар ойнинг 13 куни Эрон ва ислом  дунёсининг машҳур донишманди  "Абурайҳон Муҳаммад бин Аҳмад Хоразмий Бируний"-нинг улуғлаш кунидир.

Инсониятнинг барча қатламлари ва ислом асрининг энг буюк донишмандларидан бўлмиш Абурайҳон Бируний ҳижрий қамарий  362 йил ҳозирги  Ўзбекистон жумҳуриятида  жойлашган Берун шаҳрида таваллуд топди. У ўзининг 25 йил умрини Хоразмда ўтказди ва турли илмларни ўрганди. Сўнг у Сомонийлар пойтахти ҳисобланмиш Бухоро шаҳрига бориб у ерда Амир Мансур Нуҳ бин Сомонийнинг  маънавий ҳимоятидан баҳраманд бўлди. Бу даврда Абурайҳон Бируний Абуали Ибн Сино билан илмий мукотабада бўлди. Абурайҳон Бируний Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳукмронлик қилиш замонида унинг дарборига йўл топди ва Маҳмуд Ғазнавийнинг уруш сафарларида Ҳиндистонга борди ва ушбу диёрнинг кўп сафарларида у билан бирга эди. Ушбу сафарлар чоғида у донишмандлар билан ошно бўлди ва санскрит тилини ўрганишга қўшимча ҳиндларнинг илм ва ақидалари билан ошно бўлиб ўзининг "Молал Ҳинд" номли китобини ёзди. Абурайҳон Бирунийнинг асарлари инсоният илмининг муттахасислик йўналишларига чегараланиб қолмайди, балки ўзининг кенг андишалари билан маърифатнинг барча жиҳатларини ўзига қамраб олган. Абурайҳон Бируний самарали ёзувчи эдиким ўзидан 160 дан ортиқ китобларни мерос қолдирди. Бу китоблар  математика, нужум, география, физика, механика, табиат, гиёҳшунослик, тибббий адабиёт, таърих, дин ва фалсафа каби турли соҳаларни ўзига қамраб олади. У охири ҳижрий-қамарий 440 йил ражаб ойнинг 2-чисида 78 ёшида вафот этди.  

 Бундан 133 йил муқаддам милодий 1883-чи йил сентябрь ойининг 3-чисида:

Россиянинг машҳур роман ёзувчиларидан бири Иван Тургенев 65 ёшлигида вафот этди. Тургенев 25 ёшлигида деҳқонларнинг вазъиятларини танқид қилиш учун "Спортчининг хотиралари" номли ўзининг биринчи асарини ёзди. Чор Россиянинг давлати аввалида ушбу асарнинг чоп этилишидан хафа бўлди. Аммо уни қулга олиш учун бирон бир баҳона тополмагани боис бир неча муддатдан кейин машҳур рус ёзувчиси Гогольни таърифлаб ёзган мақоласини баҳона қилиб қамоққа олди ва уни сўргун қилди. Тургенев милодий 1862 йилда Германияда яшади ва милодий 1871 йилда Парижга сафар қилди. У Франциянинг баъзи ёзувчилари билан биргаликда французларга Россия адабиётини таништириш мақсадида бир адабий тўгаракни ташкил этди. Тургенев асосан қисқа роман ва повестьларни ёзарди. Унинг асарлари, айниқса қисқа повестьлари Россиянинг 19 асрдаги ижтимоий масалаларини очиб беради. Тургенев Ғарб фалсафаси, айниқса Гегель афкорининг таъсирида Ғарб тафаккурига эга бўлган эди. Шу сабабли Тургенев рус адабиётида икки баробар таъсирга эга бўлган эди. Яъни Ғарб адабиётининг садосини Россияга етказарди ва ҳамда  Европани рус халқининг ғоя ва ақидалари билан таништирарди.  Тургеневдан кўп асарлар, жумладан Баҳор сувлари, Кўп одам, Ғалаба тароналари, Биринчи муҳаббат асарлари мерос қолган.