сентябр 10, 2018 12:14 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар.

Мен Вафо Назарий "Таърихнинг учмас кунлари " эшитиришнинг бугунги сони билан сизнинг хизматингиздаман.

Бугун якшанба

Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 18-чиси

Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 28-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил сентябр ойининг 9-чи кунидир.

                                 

1446 йил олдин шу куни, милодий 572 йил 9 сентябрда икки қудратли империя, Эрон ва Рум ўртасида "Етти йиллик уруш" номи билан танилган жанглар Рум императори Юстинианнинг Эроннинг ғарбий қисмларини ишғол этиш учун ҳамласи билан бошланди. Эрон шоҳи Анушервон 7 йиллик урушдан сўнг Юстинианни оғир мағлубиятга учратди ва Юстиниан тахтдан кетишга мажбур бўлди ва унинг ўрнини Тиберий эгаллади. Румликлар Эронга 45 минг олтин танга контрибуция тўлашга мажбур бўлгандан сўнг "Етти йиллик уруш" милодий 579 йилда тугади.

                                           Мусиқа

Бундан 1376 йил олдин ҳижрий-қамарий 63 йили  зилҳижжа ойининг 28-сида:

 Имом Ҳусейн (а) қиёмидан икки йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йили Ҳарраҳ воқеаси юз берди. Бу йилда Муовиянинг уғли Язиднинг фасодлиги ва зулмидан чарчаган Мадина халқи ҳоким Марвонни Мадина шаҳридан ҳайдаб юборишди. Ушбу воқеадан сўнг золим ва қонхўр Язид ўзининг маъмур этилган Муслим Бин Уқбани катта қушун билан Мадина шаҳрига юборди ва у бу шаҳарнинг халқини қатл этиб уларнинг мол-мулкларини ғорат этди. Бу қатл исломнинг зуҳур топиш таърихида собиқаси йўқ эди ва айрим таърихчиларнинг  айтишларича, Ҳарраҳ воқеасида ун мингдан ортиқ одамлар қатл этилди. Шуни зикр этиш жойизким, Язид Бин Муовиянинг  ҳукумати уч ярим йил давом этди ва бу муддат ичида у халққа нисбатан кўп зулм ва мустабидликларни раво кўрди. Язид ўз ҳукуматининг дастлабки йилларида Расули Акрам (с)-нинг набираси Ҳусейн Бин Али (а) ва ул ҳазратнинг 72 нафар саҳобаларини шаҳодатга етказди. Ва ҳукуматининг иккинчи йилида Мадина шаҳрининг аҳолийсини қатл этишни бошлади ва учинчи йилда эса Макка шаҳрига ҳужум қилди.

                                            

 

 

Бундан 27 йил олдин милодий милодий 1991 йил сентябр ойнинг 9-чисида:

Тожикистон давлати Шўролар Иттифоқидан мустақил бўлди. Тожикистон милоддан олдин 6-чи асрда Эроннинг Ҳахоманишийлар сулоласи ҳукуматининг бир қисми эди ва милодий 9-чи асрда муслмонлар томонидан фатҳ этилди. Чор Россиянинг бу сарзаминда нуфуз топиши 19-чи  асрда бошланди ва аста-секинлик билан Тожикистон давлати бутунлай Россия ҳудудига кирди. Шўролар инқилобидан сўнг 1917 йилда Тожикистон халқининг муқовимат қилишига қарамай ушбу давлат  Шўролар Иттифоқига қўшилди. Шўролар Иттифоқи Тожикистонда  ҳукумронлик қилган замонида бу давлат иқтисодий жиҳатдан Совет республикалари  ўртасида энг ривожланмаган мамлакат эди. Совет Иттифоқида милодий 1980 йилларнинг охирги унйилликларида юзага келган сиёсий ўзгаришларда Тожикистон давлати ўз мустақиллигини қўлга киритди. Шунингдек сиёсий ва диний ихтилофларни бу мамлакатда кучайтирди  ва ички урушнинг вужудга келиши сабабига айланди. Аммо БМТ ташкилотининг фаъолиятлари ва минтақанинг айрим мамлакатлари, айниқса Эрон ва Россия таъсирида Тожикистоннинг тинчлик шартномаси  милодий 1997 йилда мухолиф бўлган гурўҳлар ва давлат ўртасида имзоланди. Тожикистон Марказий Осиёда 143 минг км квадрат масоҳатга эга бўлиб Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Афғонистон мамлакатлари билан  чегарадошдир.   

 

 Бундан 39 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил шаҳривар ойининг 18-чисида:

Эроннинг янги мусиқасига асос солган мусиқашунос Али Нақий Вазирий вафот этди. Али Нақий Вазирий шамсий 1266 йилда дунёга келди ва 14 ёшидан бошлаб мусиқани ўрганишни бошлади. У 31 ёшида Берлик ва Парижда 5 йил давомида Ғарб мусиқаси ўрганиб тажриба ортирди. Шамсий 1302 йилда Эронга қайтиб келган Али Нақий Вазирий мусиқани Эроннинг хорижида ўрганган бўлсада, аммо Эронга қайтиб келганидан сўнг Эрон мусиқасида янгиликлар киритиш қарорига келди. У бу заминада кўп дарслик китобларини ёзди, ҳамда мусиқани таълим бериш ва ўргатиш марказини ташкил этди.

Вазирий шамсий 1314 йилда дарбор меҳмончилигида оркестрни бошқаришдан қўл тортгани учун ишдан бушатилди. У уйда юзага келган фурсатдан фойдаланиб мусиқа заминасида тадқиқот олиб боришни бошлади. Теҳрон университетининг илмий ҳайати бир неча вақтдан кейин уни тасвирий санъат ҳанарининг устоди унвонида дарс беришга чақирди. Вазирий шамсий 1320 йил шаҳривар ойидан кейин мамлакат мусиқий идорасининг раҳбарлиги, мусиқий журнал ва радио идорасининг раҳбари унвонида ишлади. Турли мушкулотларга юзмаюз бўлганидан кейин университетга қайтди ва ўз умрининг охиригача дарс бериш билан шуғулланди. У Машрутахоҳлик инқилобидан кейин Эроннинг янги мусиқасининг отаси ва мусиқага асос солган биринчи шахслардан эди.

Бу санъаткорнинг асарларида Эроннинг мусиқасига хос бўлган гармония, чиройли мелодиялар, шеър ва мусиқа ўртасидаги махсус мутаносиблик мушоҳида этиларди. Унинг кўп мусиқий  асарлари тор учун ёзилган бўлиб унинг аксариятини эса ўзи ижро этган. У “Ватан”, “Хоки Эрон” ва “Марши Зафар” каби мусиқий асарларни яратди. Шунингдек у “Шеваномаи тор” номли асарни ҳам ёзиб мерос қолдирган. Охири у 92 ёшида вафот этди.

 

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.