сентябр 10, 2018 14:50 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1397  йил шаҳривар  ойининг 15-чиси,  ҳижрий қамарий 1439 йил зулҳижжа  ойининг  25- чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил сентябр  ойининг 6- кунидир.

Ривоятларга кӯра зулҳижжа ойининг 25-куни ҳазрат Имом Али, ҳазрат Фотима, Имом Ҳасан ва Имом Ҳусейн  алайҳимуссаломлар ҳақида "Инсон" муборак сураси нозил бӯлган кундир. Гап шундаки, ҳазрат Имом Али ва ҳазрат Фотимаи Заҳро муҳим бир ҳожатларининг амалга ошиши ниятида уч кун руза тутишни назр қилишган эди. Ифтор пайти уч кунда уч тоифа ҳожатмандлар: мискин, етим ва фақир  уларнинг эшигини қоқди. Хонадон соҳиблари ифтор қилиш учун тайёрлаган егуликларини уларга бериб, ӯзлари сув билан қаноат қилишди. Бу кароматли муборак оила ушбу саховатни холис Худо учун бажаришди.

Ривоятга кӯра шу пайт Аллоҳнинг Расули (с)га ваҳий келиб, ҳазрат Имом Али ва ҳазрат Фотимаи Заҳро шаънига "Инсон" муборак  сураси нозил бӯлди.

Хххххххххххххх

Бундан 252 йил бурун, 1766 йилнинг 6 сентябр куни

Англялик физика ва химия илмининг билимдони, машҳур олим Жон Дальтон таваллуд топди. У кўплаб  қийинчиликларга қарамай  илм ўрганиш билан шуғулланди.

Дальтон турли илмий масалаларда излаш ва тадқиқот олиб боришни бошлади. У атом жуда майда заррачалардан ташкил топган моддалардан иборат ва ӯша моддага тегишлидир ҳамда бошқа моддалардан фарқ қилади, деган фикрда эди.

Дальтоннинг кўзлари рангларни фарқ қилмаслиги туфайли, яъни дальтоник бўлиши сабабли бу касаллик ҳақида ҳам кенг тадқиқотларни амалга оширди.

Олим 1944 йили вафот этди.

Ххххххххххххххх

Бундан 53 йил муқаддам милодий 1965 йилнинг 6 сентябрь куни:

Покистон ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида бир ой давом этган нотинчликлар сӯнгида Ҳиндистон армияси Покистонга қарши кенг ҳужум бошлади. Бу икки қушни мамлакат Кашмир минтақаси масаласи  юзасидан иккинчи маротаба катта урушни бошлашди. Бу уруш уч ҳафта давом этди ва Совет Иттифоқининг воситачилиги билан оташкесим эълон қилинди.

Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари милодий 1966 йил сентябрь ойида Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳрида Шўролар Иттифоқининг бош вазири воситачилигида музокара олиб боришди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаранинг охирида баённома нашр этилди. Бу баённомада Кашмир масаласини ҳал этиш йўл-йўриқлари ҳамда Исломобод ва Деҳли ўртасидаги муносабатларни яхшилаш баён этилган эди.

Ушбу баённома дунёнинг турли мамлакатлари томонидан маъқулланган  бўлсада, аммо Ҳиндистон ва Покистон ўртасида Кашмирга эгалик қилиш масаласи бўйича мавжуд бўлган ихтилофларни ҳал қилолмади.

Хххххххххххххххх

Бундан 38 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1357 йил шаҳривар ойининг 15-куни  шоҳ мустабид режимига қарши Эрон мусулмон ва инқилобчи халқининг эътирозлари авж олиши ортидан мамлакатнинг аксар  жойларида кенг кўламли оммавий намойишлар ташкил этилди. Шоҳ режими халқ қўзғолони юзага келишидан қўрқиб, мамлакатда ҳар қанақа намойишлар ташкил этишни тақиқлайди. Бироқ шу вақтда Ироқнинг Нажаф шаҳрида Исломий инқилобнинг марҳум раҳбари Имом Хумайний (р) нинг баёнотлари чиқарилади.  Эълон қилинган ушбу баёнотда Эрон халқи курашларини давом эттиришга чақирилган эди. Имом Хумайний (р) ушбу баёнотда исломий мақсадларга эришиш учун эътирозлар барпо этишни ибодат ҳисоблаб, буюрган эдилар:

“Аллоҳ таолодан зулм ва ситам маркази барҳам топиши учун  ушбу ҳаракатларнинг  кўпроқ бўлишини ва миллатни нажот берувчи ушбу оммавий намойишлар янада юқорироқ бўлишини тилаб қоламан.”