сентябр 05, 2016 08:22 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 15-си,

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар  ойининг 15-си, ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 3-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 5 сентябр.

Бундан 111 йил олдин, милодий 1905 йилнинг 5-сентябрида Портсмут шартномаси имзоланади ҳамда Россия ва Япония ўртасидаги уруш якунланади. Милодий 1904 йил 8 февралда Япония кучлари уруш эълон қилмасдан  руслар ижарасида бўлган Порт Артурдаги Россия  ҳарбий кемаларига ҳужум қилишади. Ушбу ҳужум ортидан японлар Россия тасарруфи остида бўлган Манчуридаги минтақаларга пиёда қўшин юборишади. Мазкур ҳарбий ҳужумлар натижасида руслар кетма-кет мағлубиятга учрашишади. Россия давлати ушбу мағлубиятилар пайидан Америка воситачилиги орқали  Япония билан 1905 йилнинг 5 сентябрида Портсмут тинчлик шартномасини имзо этади.  Ушбу шартнома натижасида Сахалин ороли жанубининг ярми  ва Россия шарқидаги Порт Артур бандаргоҳи Япония назорати остига ўтади. Россиянинг ушбу мағлубияти мамлакатда юзага келган 1905 йилдаги инқилобга замина яратган эди.

Бугунги кундан 38 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1357 йилнинг 15 шаҳривар ойида шоҳ мустабид режимига қарши Эрон мусулмон ва инқилобчи халқининг эътирозлари авж олиши ортидан мамлакатнинг аксар  жойларида кенг кўламли оммавий намойишлар ташкил этилади. Шоҳ режими халқ қўзғолони юзага келишидан қўрқиб, мамлакатда ҳар қанақа намойишлар ташкил этишни тақиқлайди. Бироқ шу вақтда Ироқнинг Нажаф шаҳрида Исломий инқилобнинг марҳум раҳбари Имом Хумайний (р) нинг баёнотлари чиқарилади.  Эълон қилинган ушбу баёнотда Эрон халқи курашларини давом эттиришга чақирилган эди. Имом Хумайний (р) ушбу баёнотда исломий мақсадларга эришиш учун эътирозлар барпо этишни ибодат ҳисоблаб, шундай буюрган эдилар:

“Аллоҳ таолодан зулм ва ситам маркази барҳам топиши учун  ушбу ҳаракатларнинг  кўпроқ бўлишини ва миллатни нажот берувчи ушбу оммавий намойишлар янада юқорироқ бўлишини тилаб қоламан.”  

Бундан 19 йил олдин, яъни милодий 1997 йилнинг 5 сентябрида инсоният ходимаси Она Тереза 87 ёшида оламдан ўтади. Она Тереза номи билан машҳур бўлган Агне́с Го́ндже Бояджи́у милодий 1910 йилнинг 25 августида  ҳозирги Македония республикасида жойлашган  Скопье шаҳрида таваллуд топган. У болалик чоғидан бошлаб  черковга қатнарди ва 18 ёшида диний бир гуруҳ билан Ҳиндистонга боради. У Ҳиндистон раҳбари Маҳатма Ганди ва бош вазир Жавоҳирлал Неҳру ёрдамлари билан Калкатта шаҳрида “Миссионерлар хайрия фонди” номи билан хайрия муассасаси ташкил этади. У халқдан олган ёрдамлар орқали бутун Ҳиндистонда кўмаклашиш фаолиятларини амалга оширади. 1970 йилларда Она Тереза хайрия ишларини бутун дунё бўйлаб кенгайтиради. У  барча оғир бўлган мусибатлар вақтида: Африка қуруқчилигидан бошлаб, Арманистон ер силкинишлари ва Чернобил фожеасигача ўзининг назорати остида бўлган гуруҳларни биринчилардан бўлиб, оғир аҳволда қолганларга  ёрдам бериш учун  жўнатарди. Шу сабабдан 1979 йили Она Тереза Нобелнинг Тинчлик  мукофоти билан тақдирланган эди.     

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.