Тарихий саналар
Бугун сешанба Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 16-чиси: Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 4-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 6-чи кунидир
Бугун сешанба
Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 16-чиси:
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 4-чиси:
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 250 йил олдин милодий 1766 йил сентябр ойнинг 6 –чисида:
Англялик физика ва химия илмининг билимдони Жон Дальтон қишлоқлик оилада таваллуд топди. У кўп қийинчиликларга қарамай илм ўрганиш учун мадрасага бориб илм дарс ўқиш билан шуғулланди. Дальтон турли илмий масалаларда излаш ва тадқиқот олиб боришни бошлади. У шундай эътиқодга эга эдиким атом жуда майда заррачалардан ташкил топган моддалардан иборат ва уша моддага тегишлидир ва бошқа моддалар билан фарқ қилинади. Дальтоннинг кўзлари рангларни фарқ қилмаслиги туфайли, яъни дальтоник бўлиши сабабли бу касаллик ҳақида ҳам кенг тадқиқотларни амалга оширди. У 1944 йилда вафот этди ва кўп халқнинг иштироки билан дафн этилди.
Бундан 51 йил муқаддам милодий 1965 йил сентябрь ойининг 6-чисида:
Покистон ва Ҳиндустон чегара ҳудудларида нотинчликлар бир ой давом этиши пайида Ҳиндустон армияси Покистонга қарши кенг ҳужум бошлади. Бу икки қушни мамлакат Кашмир минтақаси масаласи юзасидан иккинчи маротаба катта урушни бошлашди. Бу уруш уч ҳафта давом этди ва Совет Иттифоқининг воситачилиги билан оташкесим эълон ыилинди. Ҳиндустон ва Покистон раҳбарлари милодий 1966 йил сентябрь ойида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Шўролар Иттифоқининг бош вазири воситачилигида музокара олиб боришди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаранинг охирида бир баённома нашр этилди. Бу баённомада Кашмир масаласини ҳал этиш йўл-йўриқлари ҳамда Исломобод ва Деҳли ўртасидаги муносибатларни яхшилаш баён этилган эди. Агарчи ушбу баённома дунёнинг турли мамлакатлари томонидан истиқбол этилган бўлсада, аммо Ҳиндустон ва Покистон ўртасида Кашмир моликияти масаласи бўйича мавжуд бўлган ихтилофларни ҳал этмади.
Бундан 32 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1363 йил шаҳривар ойининг ўн олтинчисида Эроннинг нуфузли олими Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммадбоқир Оштиёний оламдан ўтди. У ҳижрий-шамсий 1284 йилда Теҳронда дунёга келди ва бошланғич таҳсилотдан сўнг ўзининг билимларини такомиллаштириш мақсадида Ироқнинг Нажаф шаҳри илмий ҳавзаларида илм олди. Ижтиҳод даражасига етганидан кейин Теҳронга қайтиб, дарс бера бошлади. Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммадбоқир Оштиёний китобларидан форс тилида ёзилган "Иршод аз назари Ислом" ва араб тилида ёзилган "Моликият дар Ислом" асарларига ишора этиш мумкин.